1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Биринчи хотинидан сир тутган ҳолда иккинчи хотинга уйланиш мумкинми?

15:11 / 26.04.2016 71760 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атрофдагиларга билдирмасдан, шунингдек биринчи хотинидан сир тутган ҳолда иккинчи хотинга уйланиш мумкинми? Агар гувоҳлар билан никоҳ ўқитилса, бундай никоҳ жоизми?

Бу савол ҳам бир кунда бир неча маротабадан такрорланадиган саволлардан. Аслида саволни қурилиши бузуқ, нотўғри. Бу ерда эркак кишилар ўзининг шаҳвоний ҳожати учун бошқа, яъни ўзининг хотинини устига хотин олиш мақсадида ва уни бировдан яшириш, билдирмаслик мақсадида туғилган савол ҳисобланади. Бунинг ўрнига "исломда кўп хотинликка иккита аёлгоа уйланишга қўйилган шартлар нима?" деб сўралса яхши бўлар эди. Ҳозирги кунда мана шу масалани динда бор экан рухсат берилган экан, суннат экан, шунинг учун қилаяпмиз деган пеш гапларни гапирилади, баҳоналарни топилади. Лекин, диндаги руҳсатни шартлари нима, дин қайси ҳолатларда рухсат берган, нима учун рухсат берган, бу маъноларни биров сўрашга ботинмайди ҳам, "сўрасам елкамга янги вазифа тушиб қолади" деган маънода бундай саволлардан қочишади. Балки биринчи хотин билмаса, ота-онам билмаса нима бўлади маънодаги саволларни бераверади. Исломда бирдан ортиқ аёлга уйланиш учун асосий шартлардан бири-адолат. Яъни, бирдан ортиқ хотиннинг орасида адолат ўрнатиш асосий шарт ҳисобланади. Иккита хотини бор одам ҳамма жиҳатдан иккови хотинга тенг қараши керак. Уй жой масаласида, кийим-кечак масаласида, озиқ-овқат масаласида, дам олиш, даволаниш ва қўйинки оилада бўладиган ҳар бир сарф-харажат, муомала маъноларида тенг қараши керак. Шунингдек, кечаси бир кун биттаси билан, иккинчи кун бошқаси билан бирга ётишни ҳам таъминлаши керак. Ана шу асосий шарт ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръонда: “Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, битта билан кифояланинг” деган. Адолат эса ҳалиги ҳолат бўлади. Мана шу ҳолатни, мана шу шартни ҳар бир одам яхши билиши керак. Ҳозирги воқелигимизга қарайдиган бўлсак, адолат масаласида амал қилаётган кишини кўришимиз маҳол иш, жуда кам, ниҳоятда оз бўлиши мумкин. Шахсан мен ва мени атрофимдаги кишилар ҳали кўриб "шу нарса ҳақиқатдан шариатда келган адолатни юритилётганлигига гувоҳмиз" дейдиган ҳолатимиз йўқ. Кўпчилик хотинни иккита қилиб олади, катта хотин кучлироқ, забардастроқ бўлса, қўрққанидан ундан кичигини умуман билдирмайди. Қачон бир қочиб беркиниб имконини топганда олдига кириб чиқади. Аксинча, катта хотин ёвошроқ бўлса, соддароқ бўлса, уни умуман ташлаб бола-чақаси билан иккинчи ёш хотинга ўтади, ўша билан юради. Буни умуман одам ўрнида кўрадиган ҳолатлари тез-тез учрайди. Мана шу нарсаларга эътиборни беришимиз керак. Энди, саволни ўзига, агар нотўғри қўйилган бўлса ҳам ўзига қайтадиган бўлсак, никоҳни никоҳ бўлиши учун учта фарз бор. Унинг биттаси маҳр, яъни эр бўлаётган киши, хотин бўлишга рози бўлаётган аёлга, қизга маҳр бериши фарз. Иккинчиси, энг камида икки эр киши ёки бир эр икки хотин киши гувоҳ бўлиши шарт. Учинчиси ижоб ва қабул: эр-хотин бўлаётган кишилар бир-бирига шу никоҳ қуриб, яъни оила қуриш ниятларида ўз розиликларини баён этишлари керак, бир-бирлари эшитишлари ва гувоҳлари ҳам эшитишлари лозим. Мана уч нарса фарз адо бўлса никоҳ бўлади. Энди гувоҳларга "мени уйланганимни бировга айтма" деб шарт қўйса, уламолар ихтилоф қилган: "бу сир никоҳга айланиб қолади, бунда никоҳи тўғри бўлмайди" деган гапларни айтганлари ҳам бор, "йўқ гувоҳ бўлдими, ана шу билан иш битди" деган уламолар ҳам бор.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги пайтга келиб номаҳрам эркаклар ва аёллар ҳамма жойда аралашиб, бирбирлари билан ўзаро мулоқотга киришиб юришибди. Кўпинча мен ҳам хизмат юзасидан баъзи давоми...

4242 15:51 / 24.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум устоз Агар руҳсат берсангиз сизга бир саволим бор эди. Саволим қуйидагича.Аллоҳим, гуноҳларим учун бу дунёнинг ўзида мени жазоимни бергин, давоми...

3633 20:51 / 25.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим мендан шубхаланиб қолди. Орада жанжаллашиш кўпайиб кетди ва бир куни ишонмасез яшамиман, бор йўқол дедим. Бунда талоқ давоми...

7501 06:10 / 22.09.2018
СаволАллоҳ умрингизни зиёда қилсин Бассейнда чўмилиш таҳорат ёки ғусл ўрнига ўтадими ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ниятга боғлиқ бўлади.httpsavollar.islom.uzsavol30221

7099 06:13 / 27.07.2017
Аудиолар

210860 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130125 14:35 / 11.08.2021