1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари...

15:12 / 26.04.2016 5561 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар бир киши ўз фарзандларига ва яқинларига унинг ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари ва қариндошлари барибир бақириб йиглашса, сочларини юлишса, унга қабрда азоб етадими?

Ўлган одамга бақириб йиғлаш, сочларини юлиб йиғлаш, кийимининг ёқаларини йиртиб йиғлаш, юзларини тирналаш каби ҳолатлар бизнинг динимиз, Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини ислом таълимотларига мутлақо зиддир. Бу Аллоҳнинг қазои қадарига сабр қилмаслик, бўйсунмасликнинг аломатидир. Ислом шариатида ўлган одамга ана шундай бақир-чақир қилиб, дод-вой қилиб, ўлганни муболағали равишда мадҳ қилиб йиғлаш маънолари ман этилган. Бу Пайғамбаримиз с.а.в. нинг ҳадиси шарифларида такрор-такрор зикр қилинган. Ўша ҳадислардан бирида Пайғамбаримиз с.а.в. айтадиларки, "албатта майит унинг аҳлини унга айтиб йиғлашлари сабабидан азобланади" деганлар. Энди майит ўзи "йиғламанглар" деб васият қилган бўлса, фарзандларига, яқинларига, тайинлаган бўлса, бу таъкид яна ҳам зиёда бўлади. Энди васиятга амал қилмай, шариатга амал қилмай, дод-вой солинса, юзи юлинса, сочи юлинса, бошқа бўлса, албатта бу ишни қилаётган инсонлар ҳам шариатни, ҳам васиятни эътиборсиз қолдирган кишилар сифатида гуноҳкор бўладилар. Энди майитга қабрда азоб бўладими, шу йиғлашни сабабидан дейиладиган ҳолат бўлса, алалақал майитнинг ўзи ҳижолат бўлиши бор. Чунки майит инсон ўлиб ётган пайтида ҳам ўзининг атрофида бўлаётган нарсаларни хис қилиши, руҳини безовта бўлиши албатта бор нарса. Ўша юқорида айтган "ҳадисимизда майитни азобланиши" деганда Аллоҳ уни азобламайди, балки ўзи уларни йиғисидан ҳақиқат дунёсида турганлигидан ҳижолат бўлиб, ножон бўлади деган уламоларимиз ҳам бор. Шунинг учун, шариатнинг кўрсатмасини қилиниши лозим. Ўлганларга дод-вой солиб, бақир-чақир қилиб, юзини тирнаб ёки сочини юлиб, кийимини йиртиб йиғлаш маънолари мутлақо бўлмаслиги керак. Раҳим-шафқат маъносида юзидан билиниб турадиган даражада маҳзун бўлишлик, кўзидан ёш оқиб йиғлашлик маънолари бу шариатда бор. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам ўзларининг азиз фарзандлари Иброҳим вафот этганларида кўзларидан ёш оқиб йиғлаганлар. Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) "Эй Алллоҳнинг Расули (с.а.в.) сиз ҳамми? деб сўраганида, эй Абдураҳмон, бу раҳмат ёшидир" деганлар, бу ҳолатлар бор. Лекин бақир-чақир қилиб сен менинг тоғим эдинг, суянганим эдинг, энди нима қиламан, у эдинг бу эдинг деган маънодаги йиғлашлар исломий ҳолатга тўғри келмайди келмайди. Ва ҳалиги айтганимиздек кўпгина ножонликлар сабаб бўлиши мумкин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайгамбаримизнинг Зайнабга уйланишлари ҳақида бизда баъзи тушунмовчиликлар бор. Яъни улар ўзларининг боқиб олган фарзандлари Зайд ибн Ҳорисанинг аёлига давоми...

5238 18:58 / 26.04.2016
Ассалому алайкум, Шайх хазратларининг Руҳий тарбия ДВД 11тасини ёзиб сотган эдим, уни 700 сўмдан сотса бўладими Сотиб олувчи киши асли қимматлигини айтиб илтимос давоми...

3415 20:21 / 27.04.2016
СаволБир одам иккинчи одамга бошқа бир инсонни иккинчи одамга танитиши учун қорача ёки сариқ, озғин ёки семиз, пакана ёки новча ёки бошқа сифатлари билан давоми...

4468 09:10 / 18.09.2017
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдим, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим, бир танишим quotнамоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайдиquot, деди. Ҳақиқатдан ҳам давоми...

5454 21:40 / 27.04.2016