1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Муаллиф ҳуқуқи

21:45 / 25.04.2016 3010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ҳурматли устоз! Аслида китоблар ва улардаги ғоялар бебаҳо. Бундайроқ айтганда қимматбаҳо. Юқоридаги барча гапларга қўшилганим ҳолида бир бошқача ҳолатларни тасаввур қилиб кўрсак. Агар тарқатиш сотиш мақсадида эмас, ана шу китоблардаги буюк гапларни (тафсирлар, ҳадислар, алломаларимизнинг гўзал фикрлари, умуман, маънавий дурдоналарни) ўз ака-укаларига, дўстларига нусха қилиб берса-чи? Ўша китобларни ёки электрон вариантлардаги маълумотларни арзонроқ даражада сарф-харажат қилиб, узоқларда имконияти ва шароити йўқларга илмларни билдириш мақсадида берса, қандай бўлади? Бу масаланинг бир томони.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Китоб ва унга ўхшаш асарлар муаллифнинг мулки. Бировнинг мулкини бошқа одам совға қилишга ҳақли эмас. Агар муаллиф рухсат берса бошқа гап. Валлоҳу аълам.

САВОЛ: Иккинчи томони. Қадимги алломаларнинг китобларини тарқатиш қандай ҳолат бўлади? Уларнинг муаллифи, меросхўрлари йўқ. Аммо яратган яхши асарлари бор. Уни фойда олиш учун эмас, балки оммага етказиш ниятида бўлса-чи?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Муаллифи ва унинг меросхўрлари ўтиб кетган асарларни қайта чоп қилишга ва фойдаланишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

САВОЛ: Учинчи томони. Бирор китобнинг ёки бошқа асарнинг муаллифи ўз китобида ўзидан олдинги ёки бошқа муаллифларнинг асарларидан фойдаланган-ку! Баъзида эса олдинги китобни ўз она тилига таржима қилиб, шу китобдаги ғоя ва фикрларни фақат оммага билдириш нияти ва савоб умидида чоп этиб тарқатилади.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Таржима ҳам таржимоннинг ёки таржиманинг ҳақини тўлаган кишининг мулкига айланади. Валлоҳу аълам.

САВОЛ: Тўртинчи томони. Оддий бир мисол. Бир китобнинг бир қанча саҳифаси техник сабабларга кўра (ё чоп қилинмаган, ё йиртилиб куйиб кетган, ё ўқишга иложи йўқ) йўқ бўлган. Бу китоб олдинроқ чиққан, табиийки сотувда қолмаган ва ҳоказо. Аммо бу китобнинг бир соғлом нусхаси топилиб (ё қайтадан нашрдан чиққан), ўша йўқолган варақларни нусхалаб олишга нима дейилади? Бунда тижорат мақсади йўқ-ку?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу каби ҳолатларда ўзидаги нусхани тузатиб олишга рухсат бўлади.
Умуман, айтмоқчи бўлганим, юқоридаги фикрлар фақат тижорат мақсадида кўпайтирилишидан ташқарида бўлган ҳолатларда нима қилиш мумкинлигини фикрлашмоқчи эдим. Эътиборингизга Маккаи Мукаррамадаги «ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ» қарорини тақдим этишга ижозат бергайсиз.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

«Баъзи пайтларда муаллиф ўзининг бутун умрини бир фойдали китоб таълиф қилиш учун ўтказади ва уни сотиб, фойда кўриш учун нашр қилади. Шунда бошқа бир одам келиб, ҳалиги китобдан бир нусхани олади-да, ҳозирги замонда чиққан осон воситалар орқали ё чоп қилади, ё суратга олдириб у ҳам сота бошлайди. Унинг сотиши албатта муаллифнинг йўлини тўсади, эгасини муаллифга қарши бир одамга айлантиради. Бунинг оқибатида ҳалиги одам бировнинг меҳнати самарасини ҳеч қандай таълифга аралашмасдан, уни заҳматини чекмасдан кўришга ўтади. Баъзи бирлар бу китобни бепул тарқатишлари ҳам мумкин. Лекин, ана шу бепул тарқатиши учун у ўзига шуҳрат қозонади, шуҳрат қозониш йўлида эса муаллиф бечоранинг чарчагани, ҳоригани, қилган меҳнати, ҳатти-ҳаракатини ҳаммасини зоега чиқаради.
Мана шу гапни ихтиро қилувчилар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Мана шу нарсалар бўлавергандан кейин илмли, заковатли, китоб таълиф қилишга, ихтиро қилишга қудрати етадиган одамларни ҳимматлари пасаяди. Чунки улар ўзларининг меҳнатлари самарасини кўрмайдилар. Улар меҳнатини охирига етказиш билан бошқалар уни қўлларидан юлиб оладилар ва ўзларининг фойдасига ишлатадилар, тижорат қиладилар, муаллифнинг ва у ёзган китобининг сотилиш йўлини ҳам тўсадилар. ҳолбуки, ўша «тижоратчилар» бу китобнинг ёки ихтиронинг дунёга келишида ҳеч нарса сарфлаганлари йўқ, буни хаёлларига ҳам келтирмаганлар.
Замон ўзгариши билан вазиятлар ҳам ўзгарди. Янги-янги нарсалар чиқарилди, ана ўша нарсаларни чиқарган ҳар ким ўзининг қилган меҳнати самарасини кўриши керак. Шунинг учун муаллиф, ихтирочи ўзининг таълиф қилган асари ёки ихтиро қилган нарсасининг ҳақдори бўлиши вожибдир. Бу ҳақ ана шу муаллифнинг шахсий мулки ҳисобланади. Бирор киши унга тажовуз қилмаслиги керак. Унинг изнисиз кўчирмаслик, чоп қилмаслик, сотмаслиги керак. Ана шу нарсаларнинг ҳаммаси–китоб бўлсин, баҳс бўлсин, асосан, шариатга тўғри келадиган ва залолатга бошламайдиган нарсалар бўлиши шарт.
Шунингдек, ёзилган нарсани нашр қилган ношир ҳам муаллифнинг шериги бўла олмайди. У фақат муаллиф нима ҳақида аҳдлашган бўлса, ўшанга ҳақли холос. Бошқа нарсага ҳаққи йўқ. Муаллифнинг изнисиз ношир китобнинг мазмунига ўзгариш киритиши мумкин эмас ёки бирон ерини бошқача қилишга ҳаққи йўқ. Муаллифлик ҳаққи мерос бўлиб қолади, яъни муаллифнинг меросхўрларига ҳам мерос бўлиб қолади. Ана шу нарсаларнинг ҳаммаси халқаро шартномаларда ўз аксини топган. Мана шу нарсаларнинг ҳаммасини мўмин-мусулмонлар амалга оширишлари керак, шариатга хилоф ишларни қилмаслик керак. Бу нарсаларнинг ҳаммасини жойига қўйиш вожиб ҳисобланади». Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мени бир қиз ўртоғим бор. У қиз ғайри дин ва ғайри миллат вакили. Ҳозирда у қиз бир ўзбек йигитини ёқтириб қолган ва давоми...

5350 09:25 / 23.01.2018
Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била давоми...

18652 19:09 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, ижозатингиз билан сизга бир савол берсам. Барот кечасида ухламай ибодат қилиб чиқиш исломда ҳадисларда борми ёки давоми...

40174 21:09 / 04.05.2017
СаволАссалому алайкум Қабристонимизда баъзи қабрлар устига хоч қйилган карияларни айтишича анча олдин кўмилган. Хозир хочлар шу ҳолатда тураверадими Шариатда давоми...

4132 09:25 / 24.06.2018