1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими

20:08 / 26.04.2016 19128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Муҳтарам Шайх жаноблари! Биродаримизнинг аёллари 4 ҳафталик ҳомиладор эканлар. Аёлнинг оёқларидаги томирлар ҳомила сабабли қаттиқ шикастланиш арафасида эмиш. Аёл саломатлигини асраш мақсадида мазкур 4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими, яъни бунинг шаръий ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни насиб этсин!
Бу саволга «Мажмаъу Фатово аш-Шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи, томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат этгайсиз:
«Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина рухсат берилади.
Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса бўлади.
Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади:
Агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса.
Агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан ту-ғилиши аниқ бўлса.
Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим».
Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш аососида иш тутсинлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сиздан анча нарсаларни ўргандим. Худонинг ўзи илмингизни зиёда қилсин. Бир саволим бор эди. Бир укахонимдан бир ойда қайтариб давоми...

2415 10:39 / 26.11.2018
Ассалому алайкум Аллоҳ билимингизни зиёда қилсин. Саволим қуйидагича, бир танишим билан бидъат мавзусида узоқ баҳслашиб қолдик. Унинг айтишича, тасбеҳни бармоқ давоми...

7073 06:10 / 14.09.2018
Ассалому алайкум Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин Хозирда совчиликка юрган аёллар бир дунё адрес олиб, кетма кет кириб қиз танлашяпти. Шу иш тўғрими Ёки биттасидан давоми...

4601 06:10 / 20.09.2018
Ҳозирги пайтда мунажжим башоратлариrdquoни эълон қилмайдиган газетажурналу радио тедлевидение канали қолмади, ҳисоб. Бу сафсаталарга ишонувчилар ҳам етарли. Мени давоми...

3421 14:25 / 24.04.2016