1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намозда дўппи кийиш суннатда борми?

21:40 / 25.04.2016 6024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Устоз, бизнинг ўлкаларда намозда дўппи кийиш кузатилади. Шу нарса суннатда борми? (Саҳиҳ ҳадисларда келганми?), мен тўғрисини айтсам, бирор-бир далил-ҳужжат топа олмадим ва сиздан сўрашга журъат қилдим. Иккинчи масала шунга ўхшаш. Бу «салла» ҳақида. Бизнинг масжидда фитна чиқишига сал қолди. Имом бир-икки марта салла киймагани учун одамлар таажжубланиб, ғала-ғовур кўтариб ташлашди, лекин «салла кийиб намоз ўқиш керак» деган даъволарига ҳеч бўлмаганда заиф ҳадис келтиришмади. Шу боис, сиздан сўрамоқчиманки, салла кийиб намоз ўқиш суннатда борми ёки бу урф-одатми? Жазакаллоҳу хайрон.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Набий алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъинлар ва ўтган барча улуғлар бош кийим билан намоз ўқиганлар. Бундан бошқа яна қандай ҳужжат керак?! Ҳужжат уни топишни биладиганларга ва ихлос қилганларга топилади. Бош кийимсиз намоз ўқиш, бош кийими киймайдиганларга аралашилгандан кейин, яқинда пайдо бўлди.
Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салла ўраб, унинг бир учини орқаларига ташлаб юришлари баён қилинмоқда.
Салланинг қора рангда бўлиши эса шарт эмас. Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳу кўрганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иттифоқо шундоқ рангда салла ўраган эканлар. Бошқа ранглар ҳам бўлади. Оқ ранг афзал эканлиги ҳақида ривоятлар бор.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, пешини кифтлари орасидан тушириб олар эдилар. Нофеъ айтадики:
«Ибн Умар ҳам салласининг пешини кифтлари орасига тушириб юрар эди».
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадис ҳам олдингисини тасдиқлайди ҳамда умматнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ишда ҳам иқтидо қилиши кераклигини таъкидлайди.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Салла билан ўқилган икки ракъат намоз салласиз ўқилган етмиш ракъат намоздан яхшидир», – дедилар».
Дайламий ривоят қилган.
Сиз топа олмаган заиф ҳадис ушбудир. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБисмиллаҳ.ҳурматли ХазратБомдод намозини ўқиб, қуёш чиққандан кейин қанча вақт ўтказиб ухлаш мақулАллоҳ Сиздан тоабад рози бўлсинЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Қуёш чиққандан кейин ухлайверади.

5673 08:00 / 09.01.2018
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 24 ndash 28 сафар 1987 йил, 17 ndash 21 октябр кунлари бўлиб ўтган ўнинчи мажлисида тиббий аломатлар ила давоми...

3639 21:33 / 25.04.2016
САВОЛ Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда фарзанд давоми...

4432 20:19 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Ман яқинда фарзандли бўлдим. Исмини исломий исмлардан энг яхшисини қўйдим, аммо дадамдан маслаҳат сўрамасдан исм қўйибман. Исмни қўйиб давоми...

4800 09:05 / 20.03.2018