1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қарзни узиш дуоси

20:58 / 24.04.2016 10274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх хазратлари турмуш ўртоғим савдогарлик билан шуғулланадилар. 3-4 та биродарларидан қарз хам бўлиб савдолари унча юришмай турибди, ишлари тўғрисида диққат бўлиб қоладилар. Қарз узилишида ёрдам берадиган, ишларига ривож барака берадиган дуо қуръонда келган бўлса қайси сура оятида билсангиз ёрдамингизни дариғ тутманг. Биз ҳам дуо қилябмиз, албатта сиз ҳам дуо қилсангиз катта ёрдам берган бўлар эдингиз. Аллоҳ паноҳида бўлинг.

ҚАРЗНИ УЗИШ ДУОСИ

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:

«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Роббиси ва улуғ аршнинг Роббиси!

Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Роббиси!

Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи!

Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман.

Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ!

Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ!

Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ!

Сен ботинсан! Сендан пастда ҳеч нарса йўқ!

Менинг қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!» дегин, дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия қилинади.

Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.

«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим берган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва иғнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».

Термизий ривоят қилган.

Мукотаб — хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр — Ямандаги бир тоғнинг исми.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:

«Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?» дедилар.

«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.

«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.

Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».

Абу Довуд ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга устоз сифатида иссиқ пайтларда рўза тутишни бизга таълим берсангиз. Қандай ташқи ва ички омиллар рўзани иссиқ ва узоқ вақт давоми...

3858 09:05 / 09.06.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, яқинда онамиз бандаликни бажо келтирдилар. Таъзия кунлари онамизнинг кийимкечаклари қариндош ва қўшни аёлларга тарқатилди. давоми...

3999 10:00 / 18.01.2019
Ассалому алайкум Биз мусулмонлар яхудийларнинг хам, насронийларнинг хам муқаддас китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтирамиз, лекин улар Пайғамбаримизни давоми...

39092 08:23 / 02.01.2019
Кишининг жони узилганидан сўнг, унинг энгаги боғланади, юзи ёпилади. Шундан сўнг қандай дуо ўқилади Шунингдек, ювгучи кетгандан сўнг ўқиладиган дуолар ҳамда давоми...

6058 20:55 / 27.04.2016
Аудиолар

210897 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130160 14:35 / 11.08.2021