1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (биринчи мақола)

21:51 / 09.12.2022 4643 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолодан ёрдам ва сиз азизлардан дуо сўраган ҳолда замонамизнинг етук, забардаст уламоларидан, устоз, доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг илмий суҳбатларини ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга тақдим этишни бошладик. Ушбу маълумотларни сиз азизларга етказишда бизга маслаҳат ва тавсиялар берган устозимиз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳазратларига алоҳида ташаккурларимизни изҳор этамиз. Зеро, силсилавий мақолаларни эътиборингизга ҳавола этишимизда ғоя муаллифи Исмоил домланинг ўринлари таҳсинга сазовордир. 

1-савол: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни абадий жаннатда яшатганми ёки ердаги жаннатдами?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва али алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Азиз ака-ука, опа-сингиллар. Аллоҳ таоло «Қуръонга оид савол-жавоблар» номли кўрсатувнинг биринчи сонини барчамизга муборак қилсин. Биз бу кўрсатувда Қуръони Каримда зикри келган ва у ҳақида биздан кўп сўраладиган, зеҳнда айланадиган, ижтимоий тармоқларда кенг тарқаладиган саволларга илмий, мавзуларга ажратилган, ўзига хос нозик услубда аниқ жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 

Кўрсатувни Аллоҳ таолонинг Китоби борасида берилган саволлардан биринчисига жавоб беришдан бошласак.

Баъзи одамлар Аллоҳ таолонинг:

ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик» (Бақара сураси 35-оят) деган ояти борасида савол бериб шундай дейдилар: «Иблис қандай қилиб жаннатга кирдию одамни васваса қилишга эриша олди?»

Маълумки, иблис жаннатдан қувилган, лаънатланган, ҳайдалган. Шундай экан, қандай қилиб у жаннатга кириб Одамни васваса қила олди, деб сўрашади. Қуръон борасида шубҳаланувчи айрим ёзувчилар исроилиёт ривоятларни ишга солиб, турли уйдирма ва хурофотлар тўқидилар. Улар шайтоннинг жаннатга кириши ҳақида бундай дейишган: «Иблис, жаннатга тўртта оёғи бор, катта илон кўринишида кириб, биринчи бўлиб, Ҳавво онамизни йўлдан урди. Сўнгра Момо Ҳавво онамиз ўз навбатида Одам алайҳиссаломни йўлдан адаштирдилар»

Мана бу хурофот ва уйдирмаларнинг барчаси тўқимадир, ҳаммаси исроилиёт ривоятларидир. 

Динимизга бу каби ривоятлар узоқ силсила орқали ҳам, яқин силсила орқали ҳам боғланмайди. Қуръони Каримнинг бирорта оятида иблис Ҳаввони йўлдан урди деган оят йўқ. Қуръони Каримда Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамиз қиссалари тасния, яъни иккилик сийғасида ворид бўлган. Аллоҳ таоло бу борада Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:

ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик» (Бақара сураси 35-оят).

Ушбу оятга эътибор берсак,

, , ﯠ ﯡ,

калималари тасния кўринишида келмоқда. Аллоҳ таоло ушбу оятнинг давомида шундай марҳамат қилган: 

ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ


Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди...» (Бақара сураси 36-оят).

Ушбу оятда ҳам

, ,

калималари тасния кўринишида келмоқда. 

Қуръони Каримда бунга ўхшаган оятлар жуда ҳам кўп. Улардан баъзиларини келтириб ўтсак:

ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ

Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки мангу қолувчилардан бўлмаслигингиз учунгина ман қилди», – деди (Аъроф сураси, 20-оят).

ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ

Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», – деб қасам ичди» (Аъроф сураси, 21-оят).

ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ

Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Робблари уларга: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва «Албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир», демаганмидим?!» – деб нидо қилди» (Аъроф сураси, 22-оят).

Шу оятларнинг барчасига эътибор берсангиз, кўплаб калималар тасния кўринишида ворид бўлганига гувоҳ бўласиз. Бу оятлардан шайтон Одам алайҳисалом ва Ҳавво онамизни васваса қилганини билишимиз мумкин. «Шайтон Ҳавво онамизни йўлдан урган, Ҳавво онамиз эса Одам алайҳиссаломни йўлдан адаштирганлар» деган гап эса мутлақо асоссиз, уйдирма ривоятдир. 

У ҳолда шайтон жаннатга қандай кириб, Одам алайҳисаломни ва Момо Ҳавво онамизни васваса қилди?

Ушбу саволга биз савол билан жавоб берамиз: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганда, ваъда қилинган жаннатда истиқомат қилдириб қўйдими ёки ердаги жаннатлардан бирида яшатиб қўйдими?»

Бу борада гап сўзлар, ривоятлар жуда ҳам бисёр. Лекин кўнгил таскин топадигани, тўғри фикр деб қабул қилинадигани қуйидагидир: «Ҳақиқат шуки, албатта, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни ерда яратди. Уни ер тупроғидан яратди. Сўнг одамга ердаги боғу роғлар, зилол сувли, анҳорли, серсув жойларни маскан қилиб берди. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга ваъда қилинган абадий жаннатдан маскан қилиб бермади. Бу борада сизларга қуйидаги далилларни тақдим этамиз. Аллоҳ таоло барча пайғамбарлари орқали бизга ҳозир эмас, қайта тирилганимиздан кейин кирадиган абадий жаннатни ваъда қилди. Аллоҳ таоло жаннатни ва унга кирган бандасини васф қила туриб шундай марҳамат қилган: 

ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ

Уларга у жойда чарчоқ етмас ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар» (Ҳижр сураси 48-оят).

Аллоҳ таоло жаннат аҳли ҳақида «...Ва улар ундан чиқарилувчи ҳам эмаслар» деб турган бўлсаю, Одам алайҳиссалом қандай қилиб жаннатдан чиқарилишлари мумкин?! 

Аллоҳ таоло жаннат аҳлининг сўзини ҳикоя тарзида келтириб, жаннатни васф қилганда: 

ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

У Зот бизларни Ўз фазли ила бир турар жойга жойлаштирдики, у ерда бизга чарчоқ етмас ва у ерда бизга ҳорғинлик ҳам етмас» (Фотир сураси, 35-оят) деган.

Аллоҳ таоло бу оятда жаннатни دَارَ الْمُقَامَةِ деб васф қилмоқда. Яъни, ким жаннатга кирса, жаннат у учун доимий яшаш жойи бўлиб, у ердан чиқарилмайди деганидир. Аллоҳ таоло жаннатни «Саломатлик диёри» дея васф қилган.

Жаннатга кирган инсон у ерда саломат бўлади, турли имтиҳонлардан омонда бўлади. Ваҳоланки, Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз имтиҳондан омонда бўлмадилар, тақиқланган дарахт мевасини еб қўйиб, очилиб қолган авратларини жаннат япроқлари ила тўсдилар. Қуръони Каримда васф этилаётган жаннат, унда Аллоҳга исён қилинмайдиган жаннатдир. Одам алайҳиссалом эса исён қилиб қўйдилар.

Аллоҳ таоло жаннат аҳлининг сўзини ҳикоя тарзида келтириб шундай марҳамат қилган: 

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

«... У ерда бизга чарчоқ етмас ва у ерда бизга ҳорғинлик ҳам етмас» (Фотир сураси, 35-оят) 

Жаннат аҳлига чарчоқ ва ҳорғинлик етмаслиги оятда очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Ваҳоланки, Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизга ҳалиги мевани еб қўйганларидан сўнг чарчоқ ва ҳорғинлик етиб, қилган ишларидан хижолат бўлдилар.

Баъзи одамларнинг хаёлида: «Аллоҳ таоло оятда: 

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ

«У Зот: «Иккингиз биргаликда, бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас» (Тоҳа сураси, 123-оят) деб юқоридан пастга тушишга амр қилганку», деган савол ҳам туғилиши мумкин.

Бу саволга қуйидагича жавоб берамиз: «Бу оятдаги тушиш, жаннатдан ерга тушиш эмас, балки бу оятда зилол сувлар, анҳорлар, бўстонлар мавжуд бўлган жойдан мазкур нарсалар мавжуд бўлмаган пастроқ жойга тушишга амр бўлмоқда»

Бу сўзимизга далил Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡﯢ ﯼ

«... Бирорта шаҳарга тушинг, у ерда сиз учун сўраган нарсаларингиз бор...» (Бақара сураси, 61-оят).

Бу оятда ҳам жаннатдан бирор шаҳарга тушиш эмас, балки шаҳарнинг баланд минтақасидан пастроқ минтақасига кўчиб ўтиш назарда тутилмоқда.

Мана шу маънолар юқорида берилган «Маълумки, иблис жаннатдан қувилган, лаънатланган, ҳайдалган. Шундай экан, қандай қилиб у жаннатга кириб Одамни васваса қила олди?», деб берилган ҳамда шунга ўхшаш саволларга тўғри, аниқ жавобдир.

Аллоҳнинг изни билан яна қайта кўришгунча саломат бўлинглар. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этайЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Қазо намоз давоми...

3970 20:09 / 27.04.2016
.Танбеҳул ғофилин, китоби нотўғримиБу савол ҳам бироз ўйланмай берилган савол. Китоб нотўғрими дейиш ниҳоятда катта бир масуълиятни бўйинга олиш билан баробар давоми...

10658 20:35 / 27.04.2016
Биз биламизки, Қуръони Карим биз учун дастурул амалдир. Қуръон тафсилотлари эса пайғамбаримиз ҳадисларда акс этади. Муҳаммад САВ ҳадисларига эса ҳасан, саҳиҳ, давоми...

2939 20:56 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намозда биринчи ракатда бир узун оят, иккинчи ракатда қисқа тўлиқ сурани ўқишлик маҳруҳмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Ҳа.httpsavollar.islom.uzsavol30098

4017 06:14 / 27.07.2017