1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имомларнинг шаръий вазифалари нималардан иборат?

07:10 / 05.04.2016 5982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх жаноблари! Сиздек билимли алломаларимизнинг борлигига Аллоҳга минг қатла шукурлар қиламиз. Қуйидаги мазмунда саволим бор эди:

Жамоат имомининг китобий вазифаларини тўлиқ тушунтириб берсангиз (Қишлоқ, овул, кўча, кичик районлар имомлари ҳақида). Айниқса, жаноза чиққан хонадонда, шахсан имомнинг вазифалари, яъни майитни ювинтириш, ўнг томонга қўйиш, жаноза намозига тайёрлашга имом (мулла) қатнашиши шартми? Бўлмаса, ўзи четда туриб, бошқа қатнашиб юрган намозхонларга буюриб ишлатса бўладими?

Жаноза чиққан хонадонга мулла (имом) неча пайшанба ёки неча кун Қуръон ўқиши керак?

Имом (мулла) ўзига белгиланган имомликдан бошқа иш билан шуғулланиши мумкинми?

Бошқа вазифалари тўғрисида батафсилроқ тушунтириб берсангиз. Билими, ёши қанақа бўлиши керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Жамоат имоми ўз жамоатининг раҳбари, уларнинг йўлбошчиси, намозларининг ва бошқа ибодатларининг тўкис бўлишида асосий хизмат кўрсатадиган пешвоси ҳисобланади. Шу билан бирга, имомгарчилик имомнинг зиммасига бир қанча масъулиятларни ҳам юклайди.

Имом, аввало, жамоатнинг намози тўкис адо этилишини таъминлаши лозим. Намозга вақтида келиши, жамоатни мунтазир қилмаслиги, имкон қадар уларга намозни ўқиб беришга интилиши, зарурат юзасидан кела олмаган тақдирда, ўрнига бирор кишини тайинлаш билан жамоатга машаққат тушишининг олдини олиши лозим. 

Шунингдек, имом намоз ўқиб беришда суннатларга қатъий риоя қилиши, жамоатдаги заифларни доимо эътиборда тутиши, жамоатни мололлантирмаслиги, уларнинг шариатга мувофиқ келадиган таклифларини инобатга олиши даркор. 

Бугунги кундаги масжид имомлари масжидга қарашли ҳудуддаги мусулмонларнинг жаноза намозларига ҳам масъул ҳисобланади. Аммо, майитни ювиш, фотиҳахонлик ва бошқа издиҳомлар борасида бу масъулият йўқ. 

Имом мазкур вазифаларни адо этиш баробарида, шариатга мувофиқ бўлган барча ишлар билан шуғулланиши мумкин. 

Кези келганда шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, жамоат доимо ўз имомини эҳтиром қилиши, унга итоатда бўлиши, турли фитна-фасодлардан уни ҳимоя қилиши лозим. Фиқҳий китобларимизда имомнинг моддий таъминоти ҳам жамоатнинг зиммасида бўлиши таъкидланган.

Саволда айтилган кўпгина ишлар шариат кўрсатмаси бўйича имомлик вазифаси эмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз давоми...

10028 20:10 / 27.04.2016
CАВОЛ Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллохи ва Барокатуҳ, Шайх хазратлари Яратгандан Сиздек илмли инсонларни купайтириши ва биздек оддий мусулмонларга тўғри йўлдан давоми...

6798 20:24 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мусҳафни қироат билан ўқиётганимда оиламдагилардан баъзиси келиб, у бу нарса сўрайди. Ҳаrdquo ёки йўқrdquo деб, яна давоми...

4644 22:56 / 16.05.2017
Агар бир киши ўз фарзандларига ва яқинларига унинг ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари ва қариндошлари барибир бақириб давоми...

5569 15:12 / 26.04.2016
Аудиолар

231926 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150411 14:35 / 11.08.2021