1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёлим интернет орқали бошқалар билан гаплашади

21:11 / 22.04.2016 4827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга нима деб савол беришимни ҳам билмаяпман. Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Мен меҳнат сафари билан бошқа шаҳарда ишлаб юрган пайтимда, аёлим интернет орқали болалар билан ёзишиб юрганини билиб қолдим, “ким” деб сўраганимда, “синфдошим” деб йиғлаб, Худонинг зорини қилди, фарзандими ўйлаб кечирдим, индамадим. Орадан уч йил ўтиб, шу ишини яна такрорлади. Қайнотамни чақириб “қизингизни олиб кетинг” десам, қайнотам йиғлаб кечирим сўради, яна индамадим. Россияга ишлагани кетсам, орадан бир ҳафта ўтмай бошқа телефон олиб яна болалар билан гаплашиб юрган экан, дадам ушлаб олибдилар, ота онасини чақириб кўрпа тўшагини берворишибди. Отам менга “келиб ўзинг ҳал қиласан, ўзингни ҳаётинг” деяптилар. Аёлимга телефон қилиб сўрасам, “бирга ўқиган синфдошим, шунчаки ҳазиллашиб смс ёзганмиз” деб йиғлаб кечирим сўраяпти. Менга маслаҳат беринг, нима қилай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.


Жавоб: Келиб ҳамма нарсани очиқ-ойдин ўрганиб, кейин қарор чиқарасиз. Бу сизнинг ишингиз. Шу муносабат билан барча диндошлар, миллатдошларга мурожаат қилишга тўғри келади. Телефон, интернет ва бошқа алоқа воситалари касофатидан кўплаб оилалар бузилиб кетмоқда, болалар тирик етим бўлмоқда. Аёллар, эркаклар, ёшлар ва қарилар ҳамма ҳамма бу иш гуноҳ эканини англаб етишлари ва бунга қарши курашишлари ҳам фарз, ҳам қарздир. Одамлар, Аллоҳ таолодан қўрқингар! Номаҳрамлар билан, ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч қандай алоқа қилманглар! Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан ва инсофу тавфиқдан айирмасин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Намозда икки сажда орасида ўтиришда .Роббиғфирли, дeб айтиш кeрак экан. Лeкин китобларда бундай нарса йўқ. Қидириб кўрдим, лeкин тополмадим. давоми...

8240 09:25 / 12.03.2018
Ассалому алайкум Сизларни кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман Минг илтимослар билан икки саволим бор эди. Бу саволни опам ва поччамнинг номларидан давоми...

3387 08:23 / 18.08.2019
Ҳозирда ҳар куни эшигимизни тақиллатиб, 4 мучаси соғ бўлган инсонлар, тоғни уриб талқон қила оладиган эркаклар садақа сўраб келишади. Уларга садақа бериш давоми...

3399 15:45 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Онам фолбинларга жуда қаттиқ ишонадилар. Бу йўлдан ҳеч қайтаролмаяпман. Жуда оғир гапларни ҳам гапирдим, бу менинг хатоим, албатта. Кўнгилларини давоми...

2585 11:53 / 29.10.2018