1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръон оятлари ва азонни уяли телефон қўнғироқ товуши сифатида ишлатиш

21:15 / 24.04.2016 4166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Миср муфтияти Қуръони карим оятлари ва азонни уяли телефонлар қўнғироқ товуши сифатида ишлатиш ҳаромлиги тўғрисида фатво чиқарди. Фатвода Қуръони карим Аллоҳ таоло пайғамбарларининг афзали, яратганларининг сарвари саййидимиз Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нозил қилган каломи экани, биз уни ҳурмат қилиш, улуғлаш, унга бошқа китоблардан фарқли, чиройли муносабатда бўлишга буюрилганимиз, таъкидланади. Шунга кўра, Мусҳафни фақат каттаю кичик таҳоратсизликдан пок кишигина ушлаши мумкин. Аллоҳ таоло: (Албатта, у Қуръони каримдир. Яширин Китобда (Лавҳул маҳфузда)дир. Уни фақат таҳоратли кишилар ушлайдилар), деб марҳамат қилган. (Воқеъа сураси, 79-оят)
Фатво Миср муфтияти ахборот марказининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида келтирилган. Саҳифада фатвога бундай изоҳ берилади: “Ҳеч қандай китобни мусҳаф устига қўйиш жоиз эмас, чунки у олий бўлади, бошқаси ундан олий бўлмайди. Аллоҳ каломининг бошқа сўзлардан афзаллиги Аллоҳ таолонинг яратганларидан афзаллиги кабидир. Шунинг учун уни уяли телефон қўнғироқ товуши ўрнига қўйишимиз унинг шаънига лойиқ эмас ва одобдан ташқари. Чунки бу унинг муқаддаслиги, улуғлигига ярашмайди. (Яна кимки Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалблар тақвосидандир) (Ҳаж сураси, 32-оят). Қуръон оятларини телефон қўнғироқ товуши ўрнига қўйиш унинг муқаддаслигини эътиборга олмасликдир. Зотан, Аллоҳ таоло уни шаънини туширадиган, шаръий доирасидан чиқарадиган ишларда фойдаланиш учун эмас, балки эслатма олиш, тиловати билан ибодат қилиш учун туширган”.
Шунингдек, фатвода “Биз унинг оятларини тадаббур қилиш, лафзлари далолат қилаётган маъноларни тушунишга буюрилганмиз. Бундай ишлатиш эса инсон диққатини тадаббур қилишдан телефонга жавоб беришга буради. Бундан ташқари телефонга жавоб бериш учун қироат тўхтатилиши оят маъносининг узилиб қолиши, баъзан эса бошқа маъно англаниб қолишига олиб келади”, дейилади.
Азон тўғрисида эса, бундай дейилади: “Ҳудди шундай азоннинг ҳам уяли телефонга қўнғироқ товуши қилиниши тўғри бўлмайди. Чунки у намоз вақтининг кирганини билдириш учун жорий қилинган. Уни телефон қўнғироқ товуши сифатида ишлатиш вақт кирди, деган чалкашликка олиб келади ҳамда ўз муносиб ўрнида ишлатилмаган бўлади. Инсон бунинг ўрнига, агар истаса, телефон қўнғироғи қисқалигига мос исломий нашидлар, набавий мадҳларни қўйиши мумкин. Аллоҳ таоло каломининг эса муқаддаслиги бўлиб, унга лойиқ муносабат кўрсатилиши лозим. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи билгувчироқ”.

Манба

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

5526 20:05 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Агарда пойабзалда намоз ўқийдиган бўлсам, таҳорат олаётганда уни ечиб ювайми ёки устидан масҳ тортсам кифоямиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash давоми...

3020 11:25 / 02.12.2018
Ассалому алайкум Устозлар, аёлнинг аёлдаги аврати киндикдан тиззагача экан. Саволим шундан иборатки, агар бир аёл бошқа аёлнинг авратига қараса гунох ёки зино давоми...

4438 08:19 / 11.01.2019
Иншааллоҳ, Рамазон ойида оиламни зиёрат қиламан ҳамда, насиб этса, ватанимизда Ийди Рамазонни ўқиб келмоқчиман.Ҳозир мусофирчиликдаман, рўза тутиш қанақа бўлади давоми...

9624 15:57 / 24.04.2016
Аудиолар

231964 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150451 14:35 / 11.08.2021