1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Закотни бенамоз мусулмонга бериш жоизми?

21:11 / 24.04.2016 4020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарам шайх ҳазратлари, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни ва Аллоҳ йўлидаги самимий муҳаббатимни қабул қилгайсиз.

Ҳурматли устоз, рухсат берсангиз, менинг ҳам сизга бир неча саволларим бор эди. Улардан айримларини шу китоб орқали сиздан сўраб, иншааллоҳ, жавоб олсам.

Аллоҳ таоло муяссар қилиб бу йил молим нисобига етган эди, мен бу қарзимни қариндошларимдан бир муҳтож кишига бердим. Аммо, бир биродаримиз менга: «Хайру садақани сиз берган муҳтож кишига бериш мумкин, ваҳоланки, у ибодат қилмаса-да, Аллоҳ қайтарган мункар ишларни қилиб юрган бўлса-да. Лекин фарз амал бўлган закотни ибодатда юрган, мункар ишларни қилмайдиган мўмин биродаримизга бермоқ керак», деб берган закотимнинг қабул бўлишига шубҳа билдирди. Шу гап асослими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Закотни мусулмон бўлмаган кишига бериб бўлмайди. Сиз айтган каби бенамоз мусулмонга закот бериш ҳақида бироз мулоҳаза бор. Агар закотга намозхон ва бенамоз давогар бўлиб қолса, намозхон устин кўрилади. Бенамозга закот беришда уни намозга чорлаш тавсия этилади. Сизнинг берган закотингиз, агар ыандайдир шахсий манфаатингизни кЎзламаган бЎлсангиз ҳисобга ўтади ва унинг ўринли бўлиши умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари.Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва бир мусулмон курсдошим бир мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқмоқчи. давоми...

5190 18:56 / 26.04.2016
Фарзандимизга Иброҳим деган исм қўйган эдик. Лекин у негадир чақалоқлигиданоқ кўп касал бўлар, баъзида ҳушидан кетиб, ўзини йўқотиб қўяр эди. Бу ҳол беш йил давом давоми...

3954 15:49 / 11.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар, ҳаж ибодати учун йиғилаётган маблағдан шу маблағ закот нисобига етганда закот бериладими Жавобингиз учун олдиндан давоми...

3702 10:01 / 27.06.2018
СаволБир киши хажга бориш учун навбатга ёзилсаю навбат етиб келмасдан вафот қилса бунинг масаласи нима бўладиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳажга бормаган бўлади.

5108 05:25 / 02.01.2018