1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Гуноҳдан тавба қилиш

11:10 / 27.11.2018 6579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар, инсон қилган гуноҳларига қаттиқ тавба қилиб, намозга кириб, савоб амалларни қилса, Аллоҳ у одамни пок инсонлар қаторига қўшадими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Фурқон” сурасида марҳамат қилади: 

 إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُوْلَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا۝ 

70. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Юқоридаги оятдан «Мазкур гуноҳларни қилганлар тамоман умидларини узар эканлар-да» деган маъно чиқиб қолмаслиги учун ушбу оятда тавба эшиги доимо очиқлиги баён қилинмоқда. Ўша уқубатдан мустасно бўладиганлар ҳам бор экан. Ундай одамлар қаторига
«…ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса», ўша киради.
Яъни қилган гуноҳидан тамомила қайтса, иккинчи бор қилмаса, иймон келтириб, мўмин бўлса ва иймон тақозосига кўра солиҳ амал этса, мазкур азобга дучор бўладиганлардан мустасно бўлади. Вақтида қилган хатосини англаб, тавба этган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган бандаларни Аллоҳ таоло муносиб тақдирлайди.
«…бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур».
Аллоҳнинг файзини, марҳаматини қаранг! Яратган бандаси нонкўрлик қилса, Унга ширк келтиришдек улкан зулмни амалга оширса, Унинг амрига исён қилиб, одам ўлдирса ёки зино қилса-ю, сўнгра тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, унинг гуноҳларини савобга алмаштириб қўйса! Бундан ҳам ортиқ мағфиратлилик, бундан ҳам ортиқ раҳмлилик бўладими?!
«Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир.
Бўлмаса, тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирмас эди.
Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
«Абу Фарва Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
– Айтинг-чи, бир одам ҳамма гуноҳларни қилган бўлса, каттаю кичигини қўймаган бўлса, тавба қилса бўладими? – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Исломга кирдингми?! – дедилар. У:
– Ҳа! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Яхшиликларни қилавер. Ёмонликларни тарк эт. Аллоҳ сенга ҳаммасини яхшилик қилиб беради, – дедилар. У:
– Алдамчиликлариму фожирликларимни ҳамми?! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Ҳа! – дедилар.
У такбир айтиб («Аллоҳу Акбар!!!» деб), қайтиб кетди. Кўздан кўринмай қолгунча такбири эшитилиб турди».
Лекин бундай ҳолга эришиш учун тавба ҳақиқий бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат келаси оятда яна бир бор таъкидланмоқда: 

 وَمَن تَابَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَإِنَّهُ يَتُوبُ إِلَى اللَّهِ مَتَابًا۝ 

71. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтадир.
Тавба қилиш гуноҳга афсус-надомат чекиш билан бошланади. Сўнгра ўша гуноҳни қайтармасликка дилда қаттиқ аҳд қилинади. Кейин бу аҳд дилда тасдиқланади. Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта экани унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ – яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Чунки гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир. Шунинг учун тавба ҳам амалсиз бўлмайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Эр хотинга ўн дирҳамлидан кўпроқ маҳрни атаган бўлса, хилвати саҳиҳаrdquoдан кейин шу маҳрни бериши вожиб бўлиб қолар экан. Хилвати саҳиҳаrdquo нималигига давоми...

7431 15:44 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Буханка нонни бир одам бошқа одамдан қарзга олиб туриб, кeйин қайтаришининг ҳукми қандай Буханка нон қолибларда пишади, буханка бошқа давоми...

4292 05:56 / 01.08.2018
СаволАссаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуху қадрли Устоз Сизга бир дўстимни саволини йўлламоқчи эдим. Дўстим 4 миллион пул тикиб картошка эккан. Шериги давоми...

6029 08:10 / 05.11.2017
Савол Муҳтарам устоз Рамазон ойи бу йили айниқса иссиқ келиши сиз муҳтарамга бу мавзуда кўплаб саволлар оқимини келишига сабаб бўлмоқда. Бу мавзуда давоми...

4693 15:22 / 02.06.2017
Аудиолар

231216 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149744 14:35 / 11.08.2021