1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Қалбга боғлиқ гуноҳларнинг энг каттаси

15:25 / 22.04.2017 3028 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кабира гуноҳлар баъзилар ўйлаганидек фақатгина зоҳирий амалларга чекланиб қолмайди. Балки қалбга боғлиқ кабира гуноҳлар ҳам бор. Қолаверса, қалбга боғлиқ кабира гуноҳларнинг оқибати хатарлироқ бўлади. Шунингдек, қалбга боғлиқ солиҳ амаллар зоҳирий солиҳ амаллардан кўра савоби улуғроқ ва фазилатлироқ бўлади. 

Қуръони карим бизга Одам алайҳиссалом яратилиб, жаннатга киритилгандан кейинги дастлабки икки гуноҳни зикр қилган. 

Биринчиси Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамизнинг Аллоҳ таоло ейишдан қайтарган дарахт мевасини еб қўйишлари эди. Бу зоҳирий аъзоларга тегишли гуноҳдир. Бу гуноҳни қилишларига унутиш ва қатъиятнинг заифлиги сабаб бўлган. 

Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган: 

“Биз илгари Одам билан (жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида) аҳдлашган эдик, у (аҳдни) унутди ва Биз унда (Одамда) қатъиятни кўрмадик” (Тоҳа, 115). 

Иблис лаъин ушбу унутиш ва қатъиятнинг заифлигидан фойдаланиб, Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизга таъқиқланган дарахтдан ейишни зийнатлаб кўрсатди. Икковларини уни ейишга қизиқтирди. Ўзининг ёлғонини қасам билан беркитди. Натижада улар унинг сўзларига алданиб, маъсиятга тушиб қолишди. Лекин Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамизнинг қалбларидаги иймон уйғониб, ўша заҳоти гуноҳ иш қилиб қўйганларини англаб етишди. Дарҳол тавба қилишди. Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул қилди. 

Бу ҳақида Қуръонда шундай дейилади: “Одам Парвардигорига осий бўлиб, янглишди. Сўнгра Парвардигори уни поклаб, тавбасини қабул этди ва ҳидоятга йўллади” (Тоҳа, 121-122). 

Яна Аллоҳ таоло уларнинг тавбалари хусусида шундай дейди: 

“Иккиси айтдилар: “Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз” (Аъроф, 23). 

“Бас, Одам Раббидан (тавбага доир) калималарни қабул қилганидан сўнг (Аллоҳ) унинг тавбасини ижобат этди. Албатта, У Таввоб (тавбани қабул этувчи) ва Раҳим (раҳмли)дир” (Бақара, 37).  

Иккинчи гуноҳ Иблиснинг саждадан бош тортиши эди. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан кейин барча фаришталарни у кишига сажда қилишга буюрди. Бу сажда Одам алайҳиссаломни икром қилиш ва у зотга салом айтиш саждаси эди. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла у кишига Ўз руҳидан пуфлаган эди. Мана шу саждадан Иблис алайҳилаъна бош тортди. 

Бу ҳақида Қуръонда шундай дейилади: 

“Барча фаришталар жам бўлиб, унга (Одамга) сажда қилдилар. Фақат Иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди. (Шунда Аллоҳ) деди: “Эй, Иблис! Сенга не бўлдики, сажда қилувчилар билан бирга бўлмадинг?” (У) айтди: “Мен қора балчиқдан олиб, (одам сурати берилгач) қуритилган лойдан Сен яратган башарга сажда қилувчи эмасман”. (Аллоҳ) деди: “Бас, ундан (жаннатдан) чиқ! Энди сен, (Менинг даргоҳимдан) қувилган – малъунсан. То жазо куни (қиёмат)гача сенга лаънат бўлур” (Ҳижр, 30-35).    

Бу гуноҳ Аллоҳнинг амридан бош тортиш ва кибрланиш эди. 

Бақара сурасида келганидек: “Эсланг, (эй, Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!” – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди” (34-оят). 

Яна унинг кибрига ушбу оят ҳам далил бўлади: “(Аллоҳ) айтди: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима монелик қилди?” У деди: “Мен ундан яхшиман, мени оловдан яратгансан. Уни (Одамни эса) лойдан яратдинг” (Аъроф, 12). 

Одам алайҳиссаломнинг гуноҳлари  билан Иблиснинг гуноҳи орасидаги фарқ қуйидагича: Одам алайҳиссаломнинг гуноҳлари зоҳирий аъзолар билан содир этилган бўлиб, дарҳол тавба қилишлари билан тавбалари қабул қилинган. Иблиснинг гуноҳи эса қалбга тегишли ботиний гуноҳ бўлиб, унинг хатари ёмон оқибат билан тугади. Аллоҳ асрасин! 

Қуръони каримда қалбга боғлиқ гуноҳлардан қайтариқнинг қаттиқ таъкид билан такрор-такрор келишига сабаб унинг кўп ҳолларда зоҳирий гуноҳларга ундовчи эканлигидир. 

Аллоҳ барчамизни зоҳирий ва ботиний гуноҳлардан сақлаб, Ўзининг итоатли, тавозеъли бандаларидан қилсин! 


Аллома Юсуф Қаразовийнинг асарлари асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади  


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энг афзал касблар Кишининг ризқ топадиган касбу ҳунари, иши ва хизматининг тури қанақалигидан қатъи назар, ҳалол бўлиши, юритаётган касби корида ҳалоллик ва давоми...

9044 21:42 / 21.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимИкки дўстнинг суҳбатига қулоқ тутинг Ҳа, биродар, анави икки одамга тикилиб қолдинг Нима, улар ўртасидаги қалин муносабат бири давоми...

2995 09:37 / 22.03.2017
Атмосферанинг бузилиши кўплаб табиий бўҳронларга, табиатнинг бузилиши, иқлим ўзгариши, бир сўз билан айтганда табиатга хос қонунларнинг ўзгаришига сабаб давоми...

2758 10:09 / 24.03.2017
Гоҳгоҳида молини йўқотиб, масжид имом домлаларидан жамоъатга эълон қилишни сўраб мурожаат қиладиган намозхонлар, уларнинг илтимосига биноъан фалончининг фалон давоми...

3145 15:43 / 22.04.2017