1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Ҳаракатда баракат...

21:39 / 21.04.2017 2799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаракатда баракат...

 Ҳар бир нарсага эришишда озми-кўпми меҳнат талаб қилинади. Инсон Худога таваккул ва дуо қилиб, ризқ талабида ҳаракат қилса, албатта, ноумид қайтмайди, меҳнатлари бесамар кетмайди, иншааллоҳ. Биби Марям билан бўлган воқеа ҳақида фикр юритсак, бу ҳаққиқат кўз ўнгимизда янада равшанроқ намоён бўлади.

Марям онамиз Исони (алайҳис салом) дунёга келтирар эканлар, бир томондан қавмдошларининг иғво ва ғийбат қилишларидан қўрқиб, бошлари оққан томонга юрсалар, яна бир томондан тўлғоқ азобларидан қийналиб, ўта аянчли бир аҳволга тушган эдилар. Шу тариқа юриб-юриб, қуриган ёки мевасиз бир хурмо дарахтининг тагига келиб қоладилар. Ундан уёғига юролмайдилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил (алайҳиссалом) орқали Марямга бундай амр қилади:

وَهُزِّي إِلَيْكِ بِجِذْعِ النَّخْلَةِ تُسَاقِطْ عَلَيْكِ رُطَبًا جَنِيًّا

«Мана шу хурмо дарахти танасини силкитгин, у сенга янги хурмо доналарини ташлар!» (Марям, 25).

Муфассирлар сўзига кўра Марям онамиз шу тобда эндигина кўзлари ёриб, Исони (алайҳиссалом) дунёга келтирган ва ўта заиф ва бемажол ҳолда мазкур дарахт танасигасуяниб ўтирган эдилар. Аллоҳ таоло у кишига каромат тарзида ҳалиги мевасиз хурмо шоҳларида сархил пишган меваларни пайдо қилади, шундоқ ёнларида эса зилол сувли ариқчани жилдиратиб оқизиб қўяди.

«Мана шу хурмо дарахти танасини силкитгину сенга янги хурмодоналарини ташлар деб буюради. Одатда дарахт танасини қимирлатиб, меватушириш учун катта куч талаб қилинади. Шу боис, одамлар дарахтни пастидан эмас, тепа тарафидан, бирор сўйил ёрдамида ёки шох тепасига чиқиб силкитишади. Лекин Марям онамизга нифос вақтидаги дармонсизлик ҳолатида токи олдига мева тушиб, улардан ейишлари учун дарахтни силкитиш талаб қилинди. Ҳолбуки, мевасиз дарахтда бир зумда шиғил меваларни пайдо қилиб, дарахт остидан бир онда булоқ чиқариб берган Зот ўша меваларни Марям онамизнинг шундоқ кафтларида пайдо қилишга ҳам қодир эди. Бироқ ундай қилмасдан дарахтни силкитишга буюради. Бунда нима ҳикмат бор? Бунда бирор натижага эришиш учун сабабларни ишга солиш, қандайдир меҳнат қилиш лозимлигига ишора бор. Инсон ҳеч бўлмаса, ниманидир «силкитиши» керак, қандайдир ҳаракат қилиши керак, ана шунда ҳаракатига баракот берилади, иншааллоҳ. Лекин «олма пиш, оғзимга туш» қабилида ётаверса, тайёр нарсадан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Мазкур қуръоний қиссада жуда катта ибрат ва сабоқ яширинган. Ҳаракат бир сабаб, берувчи эса Аллоҳ таолодир. Бу Аллоҳнинг фоний дунёдаги қонуни. Лекин инсон ҳеч қандай сабабни ишга солмай, ҳатто дуо ҳам қилмай, ҳаракатсиз ўтираверса, нима учун Аллоҳ айнан ўша дангаса ва эркатой бандаси учун табиий қонунларни бузиб, мўъжиза кўрсатиши керак? Аллоҳ бунга мажбур эмас. Ахир Марям онамизга ҳам каромат тарзида берилган мевалар шунчаки берилмади, эвазига дарахтни силкитиш, таъбир жоиз бўлса, бир оз меҳнат қилиш талаб қилинди. 

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Ислом дини инсониятни гўзал хулқу одобга чорлаш, уларни инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаш учун нозил қилинган бўлиб, унинг таълимоти инсоният давоми...

8579 10:31 / 24.03.2017
Қаҳрамонимиз ҳар куни газеталар сотиладиган дўконча олдида тўхтар, сотувчига салом берар, пулни тўлаб, керакли газетани олиб кетарди. Лекин унинг саломига давоми...

3980 15:27 / 22.04.2017
Ислом ҳидоятида тарбия кўрган ва унинг соф ва пок булоқларидан баҳра олиб улғайган мусулмон кишиси ўзи яшаб турган жамиятдаги барча инсонларга наф келтиришга, давоми...

2670 10:10 / 24.03.2017
Дунёда ҳамма нарсанинг зидди бор иймон ва куфр, ҳидоят ва залолат, маърифат ва жаҳолат, эзгулик ва ёвузлик, риёзат ва шаҳват, савоб ва гуноҳ, мукофот ва жазо ва давоми...

2975 10:25 / 24.03.2017