1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларининг кайфияти (17-дарс)

05:00 / 09.01.2017 3469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

28‑Матн:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.

28‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ أَنَّ النَّبِىَّ كَانَ يُشِيرُ بِأُصْبُعِهِ إِذَا دَعَا وَلاَ يُحَرِّكُهَا

1. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар”. Насаий ривояти, 1/187. Буни Абу Довуд ҳам чиқарган, 1/375.

Бу ҳадис ишорада бармоқни ҳаракатлантиришдан қайтаради. Чунки у беҳуда иш бўлиб, намозда беҳуда иш қилиш макруҳдир.  

→Аммо Имом Насаийнинг ривоятида Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу жумладан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай намоз ўқишларини кўрай деб Мадинага бордим. У зотга назар солдим”, деб ҳолатни сифатлайди ва ҳадиснинг давомида қуйидаги сўзлари ҳам зикр қилади: “Сўнг бармоқларидан иккисини (чимчалоқ ва номсиз бармоқларини) йиғиб, (бошбармоқ ва ўрта бармоқларини) халқа қилдилар. Кейин (кўрсатгич) бармоқларини кўтардилар, уни ҳаракатлантираётганларини ва у билан дуо қилаётганларини кўрдим”.

Бу ҳадисдаги “уни ҳаракатлантираётганларини” жумласини “уни кўтараётганларини”, дея тушуниш лозим. Чунки бармоқни кўтариш уни ҳаракатлантириш демакдир.

Ибн Ҳажар ишорада бармоқни ҳаракатлантириш хабарини заиф деган. Ҳадисларни солиштириб чиқилганда бармоқни ҳаракатлантирмаслик борасидаги ҳадислар,  ҳаракатлантириш тўғрисидаги ҳадислардан икки важҳга кўра кучлироқ ҳисобланади:

Биринчидан: Имом Нававий айтади: “Ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳадисининг санади саҳиҳдир. Аммо Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳунинг ҳадиси борасида ҳеч нарса дейилмаган”.

Иккинчидан: Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқларини доим қимирлатмаганларини ҳикоя қилиб: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар”, деган. Бу лафз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксар ҳолатларда бармоқларини қимирлатмаганларига далолат қилади. Аммо Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу бармоқни ҳаракатлантириш ҳадисини битта намозни кўриб ривоят қилмоқда. Бу ҳаракат эса бир мақсад асосида бўлмаганига ҳамл қилинади. Валлоҳу Аълам..

Ушбу ишора “Лаа илааҳа иллаллооҳу” калимасини айтиш чоғида амалга оширилади. Бу калима нафий ва исботни ўз ичига олган бўлиб, ишора ҳам шу иккисини ўз ичига олиш керак. Яъни  “Лаа илааҳа”да кўрсатгич бармоқни кўтариб, “Иллаллооҳу”да уни тушириш лозим. Шунда кўтариш нафий учун, тушириш эса исбот учун бўлиб, ишора ҳар иккисини ўз ичига олади. Агар бунинг зидди бўлса, яъни “Иллаллооҳу”да бармоқни кўтарса ишора нафий ва исботни ўз ичига олган бўлмайди.

(Одамлар буни ўрнига келтира олишмайди, шунинг учун уни тарк қилган афзал, дейиш илмий асосдан йироқ бўлган гапдир. Чунки инсонлар бундан кўра қийинроқ ишларни ҳам ўзлаштириб амалга ошира олишади. Бу каби асоссиз гаплар билан кишиларни суннатни тарк қилишга чақирмаслик лозим.  Яна айримлар: “Агар ривоятларда амалнинг кўриниши маълум ададдан кўпайиб кетса, ўша амални қилмаган афзал, ишораи саббобанинг ҳам тури кўпайиб кетган, шунинг учун уни қилмаган афзал”. дейишади. Бунинг ҳам илмий асосини топа олмадик. Балки ривоятларда бир амал турли суратда келган бўлса, ўша ривоятларнинг саҳиҳроғи олиниши, қолганлари эса таъвил қилиниши машҳур қоидадир. Шунинг учун асоси йўқ гапларга эътибор қилинмайди. Валлоҳу Аълам. Тарж...) 

29‑Матн:

Назарлари ҳам ишораларидан ўтиб кетмасди.

29‑Матннинг далиллари:

۱-وَعَن ابْن الزبير رَضِيَ اللَّهُ عَنْهما : " أَن النَّبِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وضع يَده الْيُمْنَى عَلَى فَخذه الْيُمْنَى ، وَأَشَارَ بِأُصْبُعِهِ ، وَلَا يُجَاوز بَصَره إِشَارَته " رَوَاهُ أَبُو دَاوُد بِإِسْنَاد صَحِيح

1.  Ибн Зубайрдан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларини ўнг сонларига қўярдилар ва (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилардилар. Назарлари ишораларидан ўтиб кетмасди”. Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг назарлари ишораларидан ўтиб кетмаганига далолат қилади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ишора қилганларида баъзи жоҳиллар қилаётгани каби осмонга тикилмас эдилар.

30‑Матн:

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги қаъдада бунга зиёда қилмас эдилар.

30‑Матннинг далиллари:

۱-عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ: عَلَّمَنِى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم التَّشَهُّدَ فِى وَسَطِ الصَّلاَةِ وَفِى آخِرِهَا... قَالَ: فَكَانَ  يَقُولُ إِذَا جَلَسَ فِى وَسَطِ الصَّلاَةِ وَفِى آخِرِهَا عَلَى وَرِكِهِ الْيُسْرَى: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِىُّ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللَّهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، قَالَ: ثُمَّ إِنْ كَانَ فِى وَسَطِ الصَّلاةِ نَهَضَ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ تَشَهُّدِهِ، وَإِنْ كَانَ فِى آخِرِهَا دَعَا بَعْدَ تَشَهُّدِهِ بمَا شَاءَ اللَّهُ أَنْ يَدْعُوَ ثُمَّ يُسَلِّمَ

1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга намознинг ўртасидаги ва охиридаги ташаҳҳудни таълим бердилар... У зот намознинг ўртаси ва охирида чап ёнбошларига ўтириб: “Аттаҳийяту лиллааҳи вас солаваату ват тоййибаат, ассалааму ъалайка айюҳан набийю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис соолиҳийнАшҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва росуулуҳ”, дер эдилар... Кейин агар намоз ўртасида бўлсалар, ташаҳҳуддан фориғ бўлгач турардилар. Агар охирида бўлсалар ташаҳҳуддан кейин Аллоҳ хоҳлаганидек дуо қилардилар сўнгра салом берардилар”. Имом Аҳмад ривояти. Ҳадиснинг рижоллари сиқалардир. Мажмаъуз Завоид, 1/101. Буни Ибн Хузайма ҳам ўзининг “Саҳиҳ”ида ривоят қилган. Талхис, 1/198.

۲-عَنْ عَائِشَةَ - رضي الله عنها - : أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيه وسَلَّم كَانَ لاَ يَزِيدُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ عَلَى التَّشَهُّدِ

2. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ракатда “Ташаҳҳуд”га қўшимча қўшмас эдилар”. Абу Яъло бу ҳадисни Абу Ҳувайрис ривояти билан келтирган. Абу Ҳувайрис Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган. Зоҳири шуки, бу Холид ибн Ҳувайрис бўлиб, у сиқадир. Ҳадиснинг бошқа рижоллари “Саҳиҳ”нинг рижолларидир. Мажмаъуз Завоид, 2/142.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билинг Дарҳақиқат, таҳорат тўрт хил бўлади1. Зоҳирий жасадни ҳадас, нажосат ва чиркинлардан поклаш.2. Аъзоларни турли гуноҳ ва ёмонликлардан поклаш.3. Қалбни ярамас, давоми...

4278 05:00 / 09.01.2017
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради Сен намоз ўқийсанмиЙигит Дўхтир, менинг кўзимдаги дард давоми...

5325 19:00 / 16.02.2022
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд, Кўзимнинг қувончи намозда қилиб қўйилдиrdquo деган севиклигимиз, саййидимиз Муҳамммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин. Биз давоми...

6184 05:00 / 09.01.2017
НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИБу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам ола билмаслиги мумкин, давоми...

9530 05:00 / 04.01.2017