1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Фарзанд тилаб қилинган дуо

14:55 / 19.04.2017 3027 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу воқия бир биродаримизни ҳаётида содир бўлган хақиқатдир. У шундай ҳикоя қилади:

... Мен бир оддий мусулмонман. Ибодатларим узуқ-юлиқ бўлсада, Аллоҳга итоат этишни яхши кўрардим.  Қуръондан ҳам намоз учун керакликларини қоидалари билан ёд олган эдим. Умримни қандай қилиб йигирмадан ортиқ баҳори ўтиб кетганини сезмай қолибман. Ота онам мени уйлантирмоқчи бўлиб маслаҳат солдилар. Мен ҳам рози бўлдим. Насаб ва ҳасабли қизга уйландим. У ҳам мени измимга юрар, ибодатларини кўнгилдагидек бажаришга харакат қилар эди. Юзадан ҳамма нарса силлиқ ва равон, мўътадил кетаётган бўлсада, ичимни, йўқ йўқ ичимизни бир нима тирнай бошлади. Бу фарзандсизлик эди.

 Тўйдан сўнг бир неча йиллар ўтган бўлишига қарамай ҳануз фарзанд бўлмаётгани мени, аёлимни, қўйинки барча яқинларимизни ташвишга солаётгани кўзга кўрина бошлади. Онам элу-юрт, қўшнилар олдида юзим қизарадиган бўлиб қолди деб ўкинар, отам ошна-оғайним олдида ўтирсам дарров гапни неваранг катта бўлиб қолдими деган гапдан, кесаткидан бошлашади деб сиқилар, аёлим дунёни негадир қизиғини сезмаяпман, нимадир етишмаяпти деп ҳўнг ҳўнг йиғларди. Мен эса ҳаммаларига биргина сўз билан жавоб қайтарар эдим: “Аллоҳ кимга нимани қачон беришни ўзи яхши билади”.

    Шахримизнинг энг машхур табибларига кўринишни бошладим ва аёлимни ҳам бунга жалб қилдим. Ҳаммалари битта сўзга ёпишиб олишган, иккингизни ҳам организимингиз яроқли, фарзанд кўришга тайёр. Бу сўзлардан хурсанд бўлиб чиамиз аммо дархол яна хафагарчилик буни ўрнини тўлдиради. Негаки, натижа кўринмасди.

    Кунларнинг бирида мен бир улуғ шахсни ёнларига маслахат солгани бормоқчи бўлдим ва у кишини топиш йўлига тушдим. Анчадан бери танийдиган тақводор ва олим устозим бор эди шу кишидан сўрасаммикан деб ўйладим ва ўша захоти бу ишга киришдим. Устозни топгач у кишига бўлган воқияни айтиб бердим ва юқоридаги шахси манзилларини сўрадим. Устозим бир оз ўйланиб туриб хўп, у кишини манзилларини сизга айтаман аммо у кишидан нима сўрамоқчисиз тушина олмадим дедилар. Мен, хозирда бутун осиё у кишидан фатво сўрамоқда мен ҳам бирон бир фатво беришларидан умидворман дедим. Шу зайлда сухбатимиз қуйидагича давом этди:

-    Сиз нимани нийят қилгансиз?

-    Узур! Гапингизни тушунмадим.

-    Мисол учун қандай фатводан умидвор бўлмоқдасиз дейман.

-    У киши нотўғри йўл кўрсатмасалар керак. Нимани маслахат берсалар шуда.

-    Демак сизга бошқа аёлга уйланинг дейилса уйланасиз шундайми?

-    Ҳа энди.

-    Сизга ундай фатво берилмайди хавотир олманг. Сиз бормоқчи бўлган инсон биринчидан сизга ундай фатво бермайдилар. Иккинчидан эса бу холингизда у кишидан дакки эшитишингиз аниқ.

-    Нега?

-    Сизда мен ўйлаган ҳол юз бермоқда шекилли. Айтингчи, таҳажжуд намозини ўқийсизми?

-    Ҳа онда сонда бир..

-    Бир кунда неча маротаба истиғфор айтасиз?

-    Билмадим. Менимча беш махал намозда бўлса керак.

-    Дуочи, қандай дуоларни қиласиз?

-    Одатдаги дуолардан зиёда қилганим йўқ.

-    Нима учун!

-    Чунки мен Аллоҳ таолога ишонаман! У кимга қачон нима беришни яхши билади. 

-    Сиз яхши иш қилмас экансиз. Чунки, аллоҳ таолонинг қудратини чексизлигини била туриб ундан сўрамас экансиз. Сўрамаслик мағрурликдир. Мағрурлик кибрдир. Кибр эса исёндир. Исённиг оқибатини яхши биласиз.

-    Унда нима қил дейсиз! Қандай дуо қилай?

-    Мен сизга бир дуони ўргатаман, уни ихлос билан ўқиб юришга ваъда беринг. Аллоҳ таоло ҳикмат эгасидир. Қуръонда Закариё алайҳиссалом номларидан шундай дейилган: “Мен ортимда қоладиган қариндош-уруғларимдан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Энди сен Ўз даргохингдан менга ва Яъқуб хонадонига меросхўр бўладиган бир дўст ҳадия этгин ва уни рози бўлинадиган кишилардан қилгин”. (Марям сураси 5-6 оят). Ушбу оятларни давомини биласиз, шундайми?

-    Ҳа!

-    Ундай бўлса ушбу ояти карималарни кўп бор чин дилдан такрорланг. Иншааллоҳ самараси бўлади.

Шу зайлда устозим билан хайрлашиш они ҳам келди. Аммо устозим хайрлашётганимизда бирдан уйларига қайтиб кирдиларда бир китобни олиб чиқдилар ва менга “Бизда ҳам кўп йиллар фарзанд бўлмаган. Аммо мен тафсир ўқиш жараёнида бир сехирли, мўъжизали оятни топганманки уни қўллаш орқали сиз ҳам фарзандли бўлсангиз ажаб эамс”. Уни менга ўргатасизми дедим, ичим қизиб. Йўқ уни ўзингиз топасиз, дедилар. Манабу китоб “Тафсир...” китоби биласизми дедилар. Ҳа дедим. Бу китобни анчадан бери орзу қиламан! Устозим менга “Сооффат” сураси тафсирини уч маротаба ўқиб чиқишимни сўнг, шу ўқиш мабойнида менга таъсир қилган оятни бир неча ўн маротаба қайта ўқишни, ўша оят қалбимдан кетмаса яъни кучли таъсирлантирса, уни ёд олиб хар намоздан сўнг дуо сифатида ўқиб юришимни айтдилар.

Мен уйга келгач, аёлимга бўлган воқияни айтиб бердим. Сўнг унга марям сурасидаги оятни дуо сифатида ўқиб юришни айтдиму ўзим ишга шўнғидим. Орадан бир неча кунлар ўтди. Бу орада бир неча бор докторлар хузурида бўлдик, муолажалар олдик. Аммо яна ўша гап, ҳаммаси жойида, лекин фарзанддан дарак йўқ.

Кунлардан бир кун мен “Тафсир...” китобини айнан “Сооффат” сураси ёзилган бетни очибман ва ўша захоти устозимнинг сўзлари ёдимга тушиб сурани ва тафсирни ўқий бошладим. Аммо негадир ишончсизлироқ эдим.

    Сура ва тафсирни ўқир эканман мени қандайдир сукунат қоплади. “Сооффат” сурасини 100 оятига келганда мен тақатақ қотдим. Оҳ ана мен излаган ва менга керак бўлган оят! Яна такрорлашга тушдим. Чунки, адашган бўлишим мумкин эмасди. Аммо хар сафар айнан шу оятга тўхталиб қолавердим. Натижада мен уни ёд олдим. Ёд олганда ҳам чин жисмим ва руҳим билан ёд олдимки, хар ўқиганимда этимдан сув чиқиб кетар, аъзои баданим титирар эди. Оҳ! яна ох! мен уни топдим! Бу оят жуда кичик аммо мени тамомила ўз мўъжизасига тортмоқда эди. У шундай бошланарди: Иброҳим алайҳиссалом раббисига юзланди ва деди “Роббим Ўзинг менга солиҳларингдан бирини ато эт. Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик”. (Сооффат сураси 100-101 оятлар).

    Мен ушбу оятларни хар куни ибодатларимдан сўнг ўқишни бошладим. Манашу дуони қилишим билан орадан бир ҳафта ўтар ўтмас аёлим менга хушхабар берди. Яъни фарзанд ҳушхабарини. Шу қадар бахтиёр бўлдимки, асти сўраманг! Алҳамдулиллаҳ! Шу қадар тез, нақадар эрта деган ўйлар бошимдан ўта бошлади. Лекин Аллоҳ буюкдир. У ўз оятида “Бас, биз унга бир ҳалим ўғилни хушхабарини берчик” демоқда. Демак, дуодан сўнг ўша захотиёқ ҳушхабар келиши тайин эди.

    Мен бу мўъжизага ўзим гувоҳи бўлдим. Ўзим иштирокчиси бўлдим. Бошқа мусулмон биродарларимизга ҳам гапим шу! Дуони камайтирманглар энг муҳуми ихлосни кучайтиринглар ва заррача оламлар раббисидан шубҳа қилманглар!

    Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи рози бўладиган бандаларидан қилсин ва барчамизга солиҳ бандаларидан ҳушхабар берсин. Омин!



Музаффар Муҳаммадзода

Шеки. Азарбайжон. 2011 йил


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади Бир куни давоми...

4577 15:48 / 19.04.2017
Авваллари масжидга кўпроқ борар эдим. Охирги кунларда бунга унчалик даражада эътибор бермай ўз ишларим ва ташвишларим билан ўралашиб қолдим. Хаттоки фақат жума давоми...

2657 14:59 / 19.04.2017
Келди ҳаёлимга бир ажиб ҳикоят,Қилган эди уни Ваҳб2 ривоят. Бани Исроилда бир осий бор эди Юз йил исён қилди, жуда зулмкор эди.Умри тугаб, жонин давоми...

4673 15:56 / 19.04.2017
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни йиғлатган воқеъаларРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун дуо қилиб, уларга меҳрибонлик билан давоми...

6030 15:42 / 19.04.2017