1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Учиш

14:58 / 19.04.2017 2725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлар қиздира бошлаган, совуқнинг шашти сўнган, осмонга хукмронлик қилишга даъвагар булутлар, бир- бири билан мусобақалашгандай тинмасдан харакатланаётган эрта баҳор кунларининг бирида кичкина чигиртка дунёга келди. Атроф ям-яшил, озуқага мўл, унинг устига ўт-ўланлар устида сакраш қандайин мароқли эканлигини тасаввур қилиш қийин. Сакраган вақтда аллақаердан келгувчи майин шаббода кишида ҳудди учаётгандай ҳиссиёт уйғотарди.

Учиш. Охирги вақтларда ушбу чигирткамизни дарди хаёлида биргина сўз, учиш бўлиб қолди. Аввалига юргани унга ҳам ҳушёқари, ям-яшил барра майсаларнинг маззали таъми шундай ёқимли эдики, еяётганда гўё бутун борлиқ сукунатга чўмар эди. Кейин ўтлар устида узоқдан-узоққа сакрашни машқ қилди. Энди у дунёдаги энг узоққа сакрайдиган чигиртка эди. Сакраётганда қанотларини ёйиб парвоз қиларди. Аммо ўша кунги воқеадан кейин барра бўлиб ўсаётган ям-яшил майсалар тами ҳам, сакраётганда қанотларини майин силаб тебратадиган шаббода ҳам унинг кўзига кўринмай қолди.

Ўша куни баландроқ бутасимон ўтнинг устига сакраб чиқиб оламни кузатаётган эди. Атрофдаги чигирткалар ҳам, пашша-ю бошқа хашоротларнинг барчаси  ўзининг олдида заифдек кўринарди. Бирдан ёнгинасига катталикда ўзидан икки барабар келадиган чигиртка учиб келиб қўнди. Салобатли, ҳайбатинику айтмаса ҳам бўлади. Аммо энг алам қилгани бизнинг чигирткани ёки кўрмади, ё назарига илмади, бир сакради-ю қанотларини керганча узоқ узоқларга учди-кетди. Сакраши ҳам учгандай эди, шундай узоққа бориб тушдики ҳудди сакраш манашунақа бўлади, кўриб қўй, деб кетгандай бўлди.

Ҳаловат йўқолган, энди у дунёдаги энг узоққа сакрайоладиган чигиртка эмас, энди у ўзгаларнинг назарига илинмайдиган оддий хашорот халос. Ахир бунга қандай қилиб чидаш мумкин. Йўқ, деди ўзига ўзи, ҳали қўлидан нима ишлар келишини кўрсатиб қўяди, бунинг ечимини у кўпроқ озиқланиш, ўша нобакор, ўша калондимоғ чигирткаданда катта бўлишда деб билди. Ана ўшанда унинг аёқлари хозиргидан бақуватроқ, пардасимон қанотлари эса узунроқ бўлади, Ҳали у кўрсатиб қўяди ким каттаю, ким узоқроққа сакрай олишлигини.

Дархақиқат у озиқлангани сари, кунлар ўтгани сари катталашиб, кучга тўлиб, ғайрати ошиб борарди. Ана энди у энг кучли, энг узо-оққа сакрайоладиган, сакраш нима бўлибди керак бўлса уча оладиган бўлади. Наҳот энди учмасин ундан кичкина пашлару- қўнғизлар учябдику. Ахир қанотлари бўлса, кейин уларда йўқ бақувват аёқлари бўлса, ҳали улар учишини кўриб шундай ҳавас қилишсинки, ўша нобакор чигиртка ҳам ҳайратда ёқа ушлаб қолсин.

Шундай ўйлар билан чигиртка шу ҳудуддаги энг баланд дарахт тепасига чиқди. Аввалига аёқларини қуёшда обдон тоблаб олиб, қанотларини ёйиб-ёйиб олди. Гўё оламшумул парвозга тайёрланаётган эди. Тайёрланиб туриб бор кучини аёғига бериб, бир сакради ва қанотларини ёйган эди белида қаттиқ оғриқ хис қилди. Аммо энди у учар эди. Дархақиқат у ерга тушмасдан самода баландлаб кетаётган эди, хамма нарса энди кичраяётган шамол ҳам тезлашган, қандай ёқимли, белидаги оғриқнику унутаёзганди.

Ҳа, бу унинг умридаги энг узоққа учиши эди. Ўша сакраганда яқин орада турган қуш уни белидан илиб ўз уясига, жажжигина полапонларига олиб кетаётган эди.


Имтихон сухбат (тўқима хикоя)


Кузнниг салқин кунларидан бири, ғарбдан келаётган булут ёмғир билан бирга қандайдир кўнгилга ғашлик олиб келаётгандай кўринади. Кечагина ям-яшил бўлиб турган ишкомдаги токлар бугун холсизланган, юзига сўлғинлик югургун, ҳудди бемор холатида маюс термилиб кишини рахмини келтирар эди. Дарахтларнинг барглари аллақачонлар ерга тушишни бошлаган, осмонда эса қарғалар тўда-тўда бўлиб яйраб парвоз қилишарди.

Шарофиддин бугун жуда хурсанд. Кўнгли қандайдир хапқириб кетябди. Ахир куни кеча яқин дўсти, курсдоши Зафар унга шахардан унча мунча одам орзу қилаолмайдиган иш таклиф қилиб турган бўлса. Ўқишни битириб дипломни қўлига олганига ҳам мана тўрт ойдан ошай деябди. Дастлаб дипломи бор, қайга борса ишга “Лаббай!” деб олишадигандай туюларди. Бир ойга яқин дам олди, қаримдошлариникига борди, синфдошлари билан базму жамшид дегандай, ахир тўрт йил ўқиб олий маълумотли “Бакалавр” деган номни олишнинг ўзи бўладими. 

Кейин эса иш излаш, сарсон – саргардонлик. Қайси корхонага борса ёки диплом тўғри келмайди дейишади ёки банд бўлиб чиқади. Топилгани ҳам ойлиги буюджетдан эмас хўжалик хисобидан бўлиб, олдинги ишлаганлар ойлигини олаолмаганлик сабабидан кетишганлигини эшитиб хавсаласи пир бўларди. Охирги вақтларда тушкунликка тушиб қолган, ёстиқни қучоқлаб изза тушиб олиб ётадиган бўлиб қолган, онасининг рахми келибми, ёки дадасиз ўсганига насихат қилишга кўнгли бўлмайми, хартугул ишга жойлашиши зарурлигини,  уйда рўзғор харж қилишга хеч вақо қолмаётганини айтаолмай турарди.

Кечга яқин телефондан майин куй эшитилиб кимдир қўнғироқ қилиб қолди ва Шарофиддин аллламахалгача гаплашиб бўлгач 

-Буни қаранга дерди, ўзига ўзи. “Бераман деса қулига, чиқариб қўяр йўлига” деб бежизга айтишмаган эканда. Унверситетдан дипломни олган кунидан бери кўрмаган, хабарлашмаган курсдоши телефон қилиб, шахарнинг энг катта, пулдор  корхонасига ишга таклиф қилса-я. Яна нима эмиш, шахар марказидан 3 хонали уй, хизмат атомабили, ойлиги ҳам палон суммада. Охирги вақтларда орзу ҳам қилаолмайдиган ишга таклиф шундоққина оёғи остидан чиқиб қолиши аввалига эсанкиратиб кейин эса ғурур туйғусини уйғотиб юборди.

Сахар туриб тайёрланганидан, овқат ейишнида унутиб, ўзига оро бериб кийиниб йўлга чиққаниданми белгиланган вақтдан анча олдин манзилга етиб борди. Кўпқаватли ойнаванд бино. Қизиқ, олдин бу томонлардан ўтган экану ушбу корхона хақида эшитмаган эканда. Бироз вақтдан кейин мошиналар кела бошлади, иш берувчи номидан бир йигит келиб ўзини таништириб ичкарига таклиф қилди. 

Шарофиддин уни ишга олишларига ишончи комил эди. Билими аъло даражада бўлса, рус тилини яхши, инглиз тилини ўртамиёни биладиган бўлса, бундан ортиқ ходимни яна қаердан топаолишарди. Иш бўлса ўрганамиз, қиламиз, одам қилганни одам қилиб кетаверадида дерди ўзига ўзи. 

Шундай қилиб кутишлар залида бироз мудат кутганидан кейин уни ичкарига таклиф қилишди. Компьиютер олдида турган ёши сал каттароқ, кастьюми, бўйинбоғи ўзига ярашиб турган бир киши ўрнидан туриб қўл бериб сўрашиб курсига таклиф қилди. Шу билан, қаерни битиргани, ўқишда нима фандалар ўтилгани, ким дарс бергани, домлалар хақидаги сухбатлардан сўнг, мутахассислик бўйича саволлар берилди. Ахир Университетда аъло бахоларга ўқимаганми, ҳамма саволларига жавоб бера бошлади. Қаердандир бўлган қўнғироқ сухбатни бўлиб қўйди. Савол бераётган киши узр сўраб Шарофиддиндан ўтириб туришини илтимос қилиб ташқарига чиқиб кетди.

Кутиб ўтиравериш кишини зериктирадиган даражага етказди. Шарофиддин хонани кузатар, хона ичи  замонавий тарзда жихозланган, компьютер, мебеллар, йиғма жилдлар... Фақат сухбат ўтказаётган кишинниг стол усти бетартиб турарди. 

-Қизиқ шунча ручкани нима қилар экан-а? Ҳаммаси бирҳил, жудахам чиройли. Ўзиҳам саноғини билмаса керак бу ручкаларни. Битта ручкани олиб кўрди, хақиқатдан ҳам роса чиройли эди, шу биттасини ўзида олиб қолса нима қилибди, барибир бу ерда жуда кўп экан, олингани  ҳам билинмайди. Кутиш давом этар, ҳа деганда сухбат ўтказаётган киши келавермасди. Қизиқ шундай одам сақич чайнармикан, кўринишидан хеч ўхшамасдию, аммо столи устида ликопчада тахланиб турган сақичлар диққатини тортаётган эди. Олдига бори қараса сақич эмас хориждан келтирилган қанд –қурслар экан. Татиб кўрса мазаси хам жуда ёқимли, бизни бозорларга бунақаси ҳали келмаган деб қўйди Шарофиддин. 

У кишининг столи олдига борганида компьиютери диққатини тортди. Нахот бегона одам турган жойда Компьютерини қулфламасдан чиқиб кетса. Шарофиддин комьпиютерни олдига бориб, беихтиёр ичида нима борлигига қизиқа бошлади. Ана халос бу киши ҳам анойилардан эмас эканку. Шундоққина иш столидаги папкалардан бирирининг ичида очиқ – сочиқ кийинган қизларнинг, расмлари бор экан. Унинг ичидаги папкалардан бирида эса... Шарофиддин кўзларини узмасдан компьютер сахифаларидан чиқиб келаётган беҳаё қизларнинг расмларига суқланиб термилиб турарди. 

Яхшиям қадам товушлари диққатини йиғиб олишига туртки берди, бўлмаса шарманда бўлаёзганди-я. Компьютер аввалги ҳолатга қайтарилиб, аввалги ўрнига ўтириб олишга зўрға улгурди. Эшикдан кириб келган, ўша савол жавоб қилаётган кишининг юз қиёфаси бу сафар ўзгарган, нимадандир норози ёки хозиргина кимдандир гап эшитиб келаётгандай эди.

Ишга олиш учун бўладиган сухбатни давом эттирилишини кутиб турган Шарофиддинга ҳамма хужжатларини топширдида, у кишини ишга олаолмасликларини айтиб узр ҳам сўрамасдан хонани бўшатишини сўради. Кишига алам қиларкан. Ҳе йўқ, бе йўқ, изоҳ бермасдан бу каби муомала бўлиши Шарофиддинни жахлини чиқарди. Эшикдан чиқиб кетаман деган жойидан шарт ортига қайтдида, суҳбат ўтказган киши рўпарасига туриб ишга олмаслик сабабини айтишликни талаб қилди. Сурбетлик ҳам шунчалик бўладими, Шарофиддинниг аччиғи келиб турсаю бу киши истехзоли кулиб турса. 

-Сабабини билишни ҳоҳдайсизми дедида, қўлидан бир нарса чиқариб олдида турган компиютерга улади. Флешка экан, ичидан битта видео файлни белгилаб очди. Не кўз билан кўрсинки хона ўртасида Шарофиддин турар, бироз ўтиб ручкани ўйнаб кўриб чўнтагига солиб қўйгани, бироз ўтиб компьютер олдидаги ликопчадан қонд олиб егани ва ...  

Хамма харакатлари яширин камера орқали шу видеога мухрланиб қолинган экан. Шарофиддинниг аёқлари қалтираб кетди, хеч нарса дейишга мажоли қолмади. Холсиз ҳолатда ортига қайрилиб чиқиб кетаман деганида, халиги кишининг оввози уни сергаклантирди. 

-    Биз ишга халоллик билан ёндашадиганларни қадрлаймиз, энг асосий талабимиз ҳам шу, майли ручка ўзингизда қолақолсин, биз томонларни эслаб юрарсиз.

Шарофиддин қандай қилиб хонадан чиққанинию, қандай қилиб бекатга етиб келганини билмасди. Шармада бўлиш хисси энг азобли, энг оғриқли хислардан эканлигини бугун туйди. Яхшиям бу видеони бошқалар, уйдаги кутиб ўтирган онаси, унга умид боғлаб ўртага тушган курсдоши Зафар, Раҳматли дадаси кўрмади. Нахот кўрмаётган бўлса, қачонгача қилмишларини кўрмайди, бугун кўрмаса эртага кўрмаса, рўзи мағшардачи. Бадани алланечук титрар, бунга сабаб совқатаётганими ёки эрталаб ноништа қилмаганими, билмасди. Бу ёқда эса изғирин кунлардан дарак бериб қиш яқинлашмоқда эди.


Акбаржон Абдулмажид


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир ҳаётий воқеада бундай дейиладиquotБир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил давоми...

2564 15:06 / 19.04.2017
Аллоҳ таолога Ўзининг Зотига муносиб ҳамд ва У Зотнинг бандаси ва расули Муҳаммадга чексиз салавоту саломлар айтамиз.Илм Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотларига ато давоми...

3722 15:02 / 19.04.2017
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади Бир куни давоми...

4579 15:48 / 19.04.2017
Замон билан ҳамнафас яшашга интиладиган кишилар ўзларининг кимлигини унутиб бориши ва ўзига ва атрофдагиларга инсоний кўз билан бир бора боқишга жазм эта олмай давоми...

3307 15:20 / 19.04.2017