1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

006-дарс. Унлиларнинг талаффузи. Ҳамза ундоши

20:09 / 18.04.2017 6585 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

       Режа:

1.  Унлиларнинг талаффузи

2.  Ҳамза ундоши

 

Таянч сўзлар ва атамар

Ҳалқум ва оғиз бўшлиғи

Ҳалқумнинг боши

Товуш пайчалари

Фатҳа

Касра

Замма


Ушбу дарсдан бошлаб араб тилидаги нутқ товушларини бирма-бир ўрганиб чиқишга киришамиз. Албатта, бу дарслар Қуръонни тўғри ўқишнинг асосини ташкил қилади. Бинобарин, уларни яхши ўзлаштириб бориш бошқа қоидаларни ўрганиш учун жуда ҳам муҳим.

Маълумки, инсоннинг барча аъзолари, жумладан, нутқ аъзолари ҳам бош миядаги марказнинг буйруғи билан ҳаракатланади. Шу боис нутқ товушлари борасида ўрганувчидан энг аввал уларни ўзлаштиришни қатъий қасд қилиши талаб қилинади.


Унлиларнинг талаффузи


Аввалги дарсларда араб тилида унлилар асосан учта эканини, улар а, и, у қисқа унлилар бўлиб, чўзиқ унлилар айни ўшаларнинг чўзиқроқ талаффуз этилган шакллари эканини ўрганиб ўтган эдик. Шунингдек, қисқа унлиларни ёзувда ҳаракатлар билан, чўзиқ унлиларни мадд ҳарфлари орқали ифодаланишини ҳам билиб олдик. Энди эса, ўша унлиларнинг талаффузларини ўзлаштиришга киришамиз.
Қисқа ва чўзиқ унли товушлар жавф – ҳалқум ва оғиз бўшлиғидан чиқади. Унлилар соф овоздан иборат товушлар бўлиб, уларнинг талаффузида овоз ҳеч бир тўсиққа учрамаса-да, улар, албатта, нутқ аъзоларининг ҳаракатланиши натижасида хосил бўлади ва ана ўша ҳаракатланишнинг турлилигига кўра бир-биридан фарқланади.



1. а ва ã унлилар ҳалқум ва оғиз бўшлиғидан ҳосил бўлади. Уларнинг талаффузида жағлар бир-биридан узоқлашади, тил пастлайди ва ҳаво оқими махраждан эркин ўтади. Улар доимо очиқ ва тўлиқ айтилади. Бироқ «о»лашганида ўзидан аввалги ундош талаффузига тобеъ бўлади. Қисқа а унли «фатҳа» (очиш) деб, чўзиқ  унли «маддия алиф» (чўзилувчан алиф) деб аталади. 



2. и унли ҳалқум ва оғиз бўшлиғидан чиқади. У одатда «касра» (синдириш) деб номланади. Бунда тил ўртаси юқори танглай томон ҳаракатланади ва олди пастки тишларга тақалади. У доимо тўлиқ айтилиши керак. Уни ўзбек тилида бўлаганидек «эсиб», «этиб» сўзларидаги и каби чала айтиш ярамайди. Чўзиқ ũ унли айни шунинг чўзиғи бўлиб, одатда «маддия йã » (чўзиқ йã) деб юритилади. 


3. у ва ỹ унлилар ҳалқум ва оғиз бўшлиғидан, лаблар чўччайган, тилнинг орқаси бироз кўтарилган ҳолда айтилади. Уларнинг талаффузида лабларнинг чўччайиши ва тил орқасининг кўтарилиши муҳим аҳамият касб этади. Уларни тил олдидан ёки «ў»га мойил айтишдан сақланиш керак. Қисқа у «замма» (бирлаштирмоқ, лабларни чўччайтирмоқ) дея, унинг чўзиқ шакли эса «маддия вãв» (чўзиқ вãв) дея юритилади.



 ءундоши


4. Ҳамза ундоши ҳалқум бошидан, товуш пайчаларидан чиқади.
Изоҳ: Ҳамза товуш пайчаларининг қисқа муддат ёпилишидан ҳосил бўлган тўсиқни, ҳавонинг аввалига ўта қисқа вақт тўсилиб, сўнг уни куч билан ёриб ўтиши натижасида ҳосил бўлади. У портловчи, жарангли товушдир. Ўзбек тилида бундай товуш йўқ. Бироқ унга яқин товушни араб тилидан кирган айрим сўзлар истеъмолида учратишимиз мумкин. Масалан: масъул, Қуръон, масъала.
Ҳамзани ҳалқум ўртасидан айтишдан, сўз бошида келганида айтилмай тушиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки ҳамзани сокин бўлганида айтиб, ҳаракатли бўлганида ташлаб кетиш ҳолатлари кўп учрайди. Уни сокин бўлганида қалақала қилиб, тебратиб айтишдан сақланиш лозим.

6-машқ.   

 أَ   إِ   أُ       ءَا   إِى   أُو      أَءْ   إِءْ   أُءْ


9-топшириқ: 


Тубандаги машқ ёрдамида ҳамза ва унлиларни тўғри талаффуз қилишга эришинг. Унлиларнинг талаффузида димоғ йўли доимо берк бўлишини унутманг.

ءَا    ءَا    ءَا    ءَا    ءَا           أَ    أَ    أَ    أَ    أَ             
إِى    إِى    إِى    إِى    إِى         إِ    إِ    إِ    إِ    إِ       
 أُو    أُو    أُو    أُو    أُو           أُ    أُ    أُ    أُ    أُ       

Мулоҳазалар: 


•    Унлиларнинг талаффузини ўзлаштиришда аввал чўзиқлилари устида машғулот олиб бориш фойдалидир. Чунки, уларда талаффуз ҳолатини ҳис қилиш осонроқ. Уларда етарли малакага эга  бўлгач, айни шу товушларни қисқа айтиш билан қисқа унлилар ҳосил қилинади.
•    Нутқ аъзоларининг ўзаро жипслашиб ёпишишидан ҳосил бўлган тўсиқни ҳаво оқимининг ёриб ўтиши натижасида пайдо бўлган товушни «портловчи» дейилади.
•    Нутқ аъзоларининг ўзаро яқинлашишидан вужудга келган оралиғдан ҳавонинг сирғалиб ўтиши натижасида ҳосил бўлган товушни «сирғалувчи» деб юритилади.
•    Ҳамза товушининг махражини англаш бироз қийинроқ. Унинг махражини сокин бўлганида аниқлаш осонроқ кечади. Шу боис, уни унли билан айтишдан олдин сукунли ҳолатидан яхши англаб олиш керак.
•    Ундош товушнинг сифатлари яъни талаффуз меъёрлари у сокин бўлганида аниқ ва равшан ижро топади. Шу боис ҳар қандай ундошнинг махраж ва сифатини аниқлаш, ҳис қилиш учун уни сокин ҳолатида айтиш тавсия этилади.
•    Ҳар бир нутқ товушининг талаффуз ҳолатини ҳис қилиш учун уни алоҳида олиб машғулот қилиш ҳам фойдалидир.
•    Ҳамзани, аввалида бироз қаттиқроқ ва қўполроқ айтиб бўлса ҳам, ўз махражидан аниқ талаффуз этишга ҳаракат қилинаверади. Кейин машқлар мобайнида уни ўз меъёрида айтишни ўзлаштириш мумкин.


 10-топшириқ:


1. Нутқ аъзолари қайси унлида қандай ҳаракатланишини айтиб беринг!
2. Ҳамзани айтганингизда унинг махражини ҳис қила билинг!
3. Қуйидаги саволларга жавоб беринг:    
- унлилар ниманинг ҳисобига фарқли ҳосил бўладилар?
- биз ўрганаётган унлиларнинг ўзбек тилидаги унлилардан асосан нима фарқи бор?
- унлиларни тўғри айта олганингизга ишончингиз комилми?
- ҳамза ундоши қаердан қандай ҳосил бўлади?
- Сиз учун ҳамзани қайси ҳолда айтиш қийинроқ?
- Ўзбек тилида ҳамзага ўхшаш товуш борми?


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Аллоҳ томонидан берилажак катта фазл жаннат ҳақида мўминларга хушхабар берингrdquo Аҳзоб, 47.Биз дуода Ё Аллоҳ, давоми...

2794 01:13 / 18.04.2017
Режа1. Мм, нн ва бatilde ҳарфлари2. Мм ундоши3. Нн ундоши4. Бatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларИкки лабТил уч юзасиҒуннаДимоғ Мм, нн ва бatilde ҳарфлариМм ҳарфи давоми...

6336 20:11 / 18.04.2017
Режа1. Товуш.2. Овоз.3. Нутқ товушлари.4. Ундош ва унли товушлар.5. Ҳарф.6. Овоз ҳақида сўз.7. Араб алифбоси.Таянч сўзлар ва атамаларНутқ товушлариНутқ давоми...

30084 20:05 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган Яъни Иккала гуруҳ кофир ва мўминларнинг мисоли худди кўр билан кар ва кўрувчи билан эшитувчилар кабидир. Иккиси давоми...

2782 01:12 / 18.04.2017