1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатнинг олий даражасига эришадиган кишилар

18:25 / 13.04.2017 7197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон келтирган кишининг энг олий мақсади – бу Аллоҳнинг розилиги ва бунинг мукофоти ўлароқ, жаннатнинг энг олий даражаси бўлган Фирдавс жаннатидир. Бу тасаввур қилиб бўлмас ва мисли кўрилмаган мукофот дунёдаги солиҳ ҳаёт учундир. Аҳли Фирдавсдек олий мақомга қандай эришилади? Аввало, аҳли жаннатларга берилган муждаларни ўрганайлик.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

«У ерда нима хоҳласалар, уларники. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор» (Қоф сураси, 35-оят).

(Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор» – Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам мавжуд.)

«Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас» (Сажда сураси, 17-оят).

(Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин, деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.)

«Ва сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийдир. Ақл ишлатмайсизларми?» (Қосос сураси, 60-оят.)

Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Жаннатда юзта даража бордир. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасидир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Агар Аллоҳдан сўрайдиган бўлсангиз, Фирдавсни сўранг», дедилар».

Имом Термизий ва Имом Бухорий ривоят қилганлар.

Фирдавс – энг олий, энг яхши ва энг бахтиёрлик мақомидир. У Аллоҳнинг Арши остидадир. У ер ҳар бир Аллоҳ таоло ризосини истаб ҳаракат қилувчи, Қуръони Каримда васфланган олти тоифа инсон учун очиқдир.

Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай марҳамат қилади:

«Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. (Улар) намозларида хушуъ қилувчилардир. (Улар) беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир. (Улар) закотни адо қилувчилардир. (Улар) фаржларини сақловчилардир. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Ким ана шундан бошқани талаб қилса, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир. (Улар) омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир. (Улар) намозларини муҳофаза қилувчилардир. Ана ўшалар ворис бўлувчилардир. (Улар) Фирдавс (жаннатини)ни мерос олурлар, улар унда абадий қолувчилардир» (Муъминун сураси,1–11-оятлар).

Шундай қилиб, аҳли Фирдавс кишилар тоифалари:

1.Намозларини хушуъ билан адо қилувчи мўминлар.

2.Беҳуда (беҳуда гап-сўзлар, ишлар ва ғийбату бўҳтон) нарсалардан ўзини тийган мўминлар.

3.Закотни адо қилувчи мўминлар.

4.Фаржларини (иффат ва номус) сақловчи мўминлар.

5.Омонат ва аҳдга вафо қилувчи мўминлар.

6.Намозларини (вақтида ўқишлик билан) муҳофаза қилувчи мўминлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Яқинда масжид имомининг .Фатавои Оламгирия, китоби ҳанафий фиқҳининг энг мўътабар манбаларидан бири, деганини эшитиб қолдим. Бу китобнинг муаллифи ким Бир давоми...

4974 11:05 / 09.09.2020
Муҳаммад ибн Абулфараж айтади Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга давоми...

3651 07:00 / 13.12.2018
.Аллома Қуръони каримни ҳар олти ойда бир йилда икки бор тўла кўчирар, бирининг пулини Ҳарамдаги фақирмискинларга садақа қилар, иккинчисиникини эҳтиёжларига давоми...

2789 15:08 / 21.09.2020
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг, 29оят.Бировнинг молини ботил давоми...

4014 10:00 / 21.12.2018