1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тушунтириб берарсиз?

15:30 / 08.12.2019 3764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади:

«Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди: «Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз».

Мен дедим: «100 йил орқага қайтиш деганда султон Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми? Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми? Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розияллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми? Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: «Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига» деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми? Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми?

Илмий томондан

Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми?

Азизлик томондан

Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: «Во Муътасимоҳ!», деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди. Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми? Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда... Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди. Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми? Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми? Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми? Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми?

Тушунтириб берарсиз...?».

Абдулқодир Полвонов 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
18. Рамазоннинг биринчи кечасининг ҳам алоҳида фазилати бор. Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий давоми...

1754 15:40 / 30.04.2020
Ибн Абу Жамила айтади .Бир киши Ибн Ҳайва билан хайрлашаётиб, .Аллоҳ сизни ҳимоясига олсин, Абу Миқдом,, деди. Шунда у .Эй биродаримнинг ўғли, сен Аллоҳдан давоми...

2181 08:00 / 23.11.2019
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса давоми...

2737 18:06 / 01.08.2020
Қасан айтади quotИмрон ибн Ҳусайн ва Абу Ҳурайрадан quotпокиза масканларquot Тавба, 72 оятининг тафсири ҳақида сўрадим. Улар quotЭнг билувчидан сўраймизquot, дейишди ва сўнг давоми...

3371 14:02 / 23.12.2018