1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Аввалги ва кейинги гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган амаллар

10:19 / 27.03.2017 3027 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким янги кийим кийганда “Алҳамдулиллаҳиллазий касааний ҳаза варозақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва қувва” (“Ўзимнинг куч-қувватимсиз менга ушбу кийимни кийдирган ва уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”) деса, аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Абу Довуд, Термизий, Ҳоким, Ибн Абу Шайба, Марвазий ривоят қилишган. 

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Банда таҳоратни мукаммал қилса, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади” деяётганларини эшитдим”. Бундан мақсад таҳоратни доимо мукаммал қилиб юришдир, бир мартагина мукаммал қилиш эмас. Зеро, таҳоратнинг мукаммал бўлиши намоз қабул бўлишининг энг муҳим омилидир. Қолаверса, бу нарса банданинг намозга нечоғлик аҳамият беришини кўрсатади. 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрадиган икки банда бир-бири билан учрашса, қўл бериб кўришса ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишса, ҳали ажралмасларидан туриб икковларининг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Ибн Сунний “Амалул явми вал лайлати” китобида, Абу Нуайм “Ҳуля” китобида, Аҳмад “Аз-зуҳд” номли китобида ривоят қилишган. 

Абу Ҳурайра ва Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимда ким Рамазон рўзасини иймон-эътиқод ва ихлос билан, савоб умидида тутадиган бўлса, унинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. 

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким ҳажини тугатса ҳамда одамлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлсалар, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”. Аҳмад ибн Манийъ, Абд ибн Ҳумайд, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Абу Яъло ривоят қилишган. 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки жума куни имом салом бергандан кейин оёқларини устма-уст қўйиб чордона қуриб ўтиршдан олдин “Фотиҳа”ни, “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни, “Қул аъузу бироббил фалақ”ни, “Қул аъузу бироббин нас”ни етти мартадан ўқиса, аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади ҳамда Аллоҳга, Унинг Пайғамбарига ва охират кунига иймон келтирганларнинг ададича ажр берилади”. Абдураҳмон ибн Абдулвоҳид ибн Абдулкарим ибн Ҳавозин ал-Қушайрий “Арбаъин” номли китобида ривоят қилган. 

Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким ҳаж ёки умрани Масжидул Ақсодан Масжидул Ҳаромга бошласа, унинг аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади ёки унга жаннат вожиб бўлади”. Абу Довуд ривояти. Ровий Абдуллоҳ иккисидан (аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади ёки унга жаннат вожиб бўлади) қай бирини айтганлари борасида шак қилди. 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан марфуъ ҳолатда ушбу ҳадис ривоят қилинади: “Ким арафа куни рўза тутса, аввалги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”.  

Аллоҳ таоло барчамизга ушбу амалларни қилиб боришимизни ҳамда аввалги ва кейинги гуноҳларимиз кечирилишини насиб айласин, омин! 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халқимизда Кичгина деманг бизни, кўтариб урамиз сизниrdquo, ndash деган нақл бор. Жуда чиройли гап. Ҳақиқатда, кичик нарсаларни менсимаслик кейинчалик салбий давоми...

3924 21:31 / 21.04.2017
...Тўйларимиз таърифга муҳтож эмас. Дастурхонга оқсариқ сақичларгача етиб келаяпти. Яқинда овқатни ҳазм қиладиган дорилар, бўкиб қолганни даволайдиган давоми...

8399 09:14 / 24.03.2017
Келинкуёв никоҳ вақтида бирбирларининг қўлларига узук тақиш одатини халқимиз ўрислардан ўрганган. Бунинг христианликка алоқаси борми Нима учун узук айнан давоми...

9202 14:21 / 15.03.2017
Ҳозирги кунда икки киши бир бири билан учрашиб қолса, бошқалар ҳақида ўз фикрларини билдириб, .Фалончини мана бунақа айби бор, Писмадончини мана бунақа давоми...

3054 14:32 / 27.03.2017
Аудиолар

227915 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146635 14:35 / 11.08.2021