1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Денгиз кўпигидек кўп гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган амаллар

10:20 / 27.03.2017 6432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки ҳар бир (фарз) намоз орқасидан Аллоҳга 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд, 33 марта такбир айтиб, юзинчисида “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ала кулли шайъин Қодийр” деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Молик, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Табароний ривоят қилишган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки тонг оттирганда 100 марта ва кеч киргизганда 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоят қилишган. 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Бирор киши ер юзида “Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳил Алиййил Азийм” деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Термизий, Насоий ривоят қилишган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки ҳар бир фарз намоз орқасидан 100 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), 100 марта таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), 100 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Насоий ривоят қилган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки эрталабки намоз (бомдод) орқасидан 100 та тасбеҳ, 100 та таҳлил, 100 та такбир айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Насоий ривоят қилган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Ким тўшагига ётаётганда “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ала кулли шайъин Қодийр. Вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳил Алиййил Азийм. Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек ёки денгиз кўпигидан кўпроқ бўлса ҳам кечирилади”. Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ибн Сунний муттасил ҳаолатда, Насоий мавқуф ҳолатда ривоят қилишган. 

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки бомдод намозини ўқиб бўлганидан сўнг ўша намозгоҳида то зуҳо намозини ўқигунича фақат яхши гапларни гапириб ўтирса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Имом Аҳмад, Абу Довуд ривоят қилишган. 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Кимки бомдоддан кейин уч марта ва асрдан кейин уч марта “Астағфируллоҳ ал-Азийм аллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атубу илайҳи” деса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”, деганларини эшитдим”. Ибн Сунний, Абу Нуайм Исфаҳоний ривоят қилишган. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Ким зуҳо намозини доим ўқиб юрса, гуноҳлари денгиз кўпигидан кўпроқ бўлса ҳам кечирилади”. Абд ибн Ҳумайд “Муснад” китобидан ривоят қилган. 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Ер юзидаги бирор киши “Ла илаҳа иллаллоҳу валҳамду лиллаҳ вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” деб айтадиган бўлса, гуноҳлари денгиз кўпигидан ҳам кўпроқ бўлса-да, кечирилади”. Ҳофиз Ҳумайд ибн Михлад ибн Занживайҳ ан-Нашвий “Тарғиб” китобида ривоят қилган. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Бирор бир банда Аллоҳ унга руҳини қайтарган пайтда (уйқудан уйғонганида) “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ала кулли шайъин Қодийр” деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик кўп бўлса ҳам кечирилади”. Ибн Можа, Насоий ривоят қилишган. 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки жума субҳида бомдод намозидан аввал “Астағфируллоҳ ал-Азийм аллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атубу илайҳи” деб уч марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Ибн Сунний, Табароний ривоят қилишган. Табароний “Ал-Ҳаййул Қоййум”ни зикр қилмаган. 

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Ким тўшагига ётаётганда “Астағфируллоҳ аллазий ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атубу илайҳи” деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек, юлдузлар сонидек, Олиж қумлари ададидек, дунё кунлари миқдоридек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Термизий ривоят қилган. Олиж – Файд билан Қарёт оралиғидаги, Макка йўли устидаги жой номи. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Кимки ҳар куни 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Бухорий, Аҳмад, Ибн Можа, Муслим ривоят қилишган. 

Муҳаммад ибн Аммор ибн Ёсир айтадилар: “Мен Аммор ибн Ёсирнинг шом намозидан сўнг олти ракат нафл намоз ўқиётганини кўрдим. У киши дедилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомдан кейин олти ракат намоз ўқиганларини кўрдим. У зот алайҳиссалом: “Кимки шом намозидан сўнг олти ракат нафл намоз ўқиса, гуноҳлари денгиз кўпигичалик бўлса ҳам кечирилади” дедилар”. Табароний ривоят қилган. 

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Агар бир мусулмон киши биродарига йўлиқиб қолса, қўлидан тутса, қаттиқ шамол эсганда дарахтнинг қуриган барглари тўкилганидек, гуноҳлари тўкилади ва уларнинг икковларининг гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади”. Табароний, Аҳмад ривоят қилишган. 

Абу Зарр Ғифорий  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Бир қанча калималар бор. Ким уларни ҳар бир (фарз) намоз орқасидан 100 мартадан айтса, гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам кечирилади. Мазкур калималар ушбулардир: “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу”, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил Алиййил Азийм”. Имом Аҳмад ривоят қилган. 

Аллоҳ таоло барчамизга юқоридаги амалларни қилиб боришимизни ва денгиз кўпигичалик кўп гуноҳларимизнинг ҳам кечирилишини насиб айласин, омин! 


Манбалар асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар отинг яъни, уловинг билан фахрланаётган бўлсанг, билгинки, гўзаллик ва чирой сенда эмас, балки отингдадир. Агар кийиминг билан фахрланаётган бўлсанг, у чирой давоми...

2459 14:41 / 27.03.2017
Жамикихалойиқни яратиб, уларнинг адад ҳисобини билган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсинАввалгию охиргилар илоҳи ҳамда ҳисоб кунида қайтиш ҳам Унинг ҳузурига бўлган давоми...

2945 14:03 / 24.03.2017
Қуръони Карим оятларини тиловат қилаётиб ушбу оят ҳақида ўйланиб қолдим. Улар бахиллик қиладиган, одамларни бахилликка буюрадиган ва Аллоҳ уларга Ўз давоми...

4806 21:11 / 21.04.2017
Ривоят қилинишича, Алий розияллоҳу анҳу ҳайит намозидан олдин намозгоҳда бир қавмнинг намоз ўқиб турганини кўрдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2494 15:16 / 27.03.2017