1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Дуодан ноумид бўлманг

15:36 / 24.03.2017 3029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳлуқотнинг барчаси яратган Роббига муҳтождир. Улар ўзларича манфаатга ҳам, зарарга ҳам эриша олмаслар. Маҳлуқнинг камоли ҳақиқий қулликни Аллоҳга зоҳир этишдадир. Ҳар қачон банданинг ҳақиқий қуллиги зиёда бўлса, унинг даражаси ортиб боради. Аллоҳ таоло бандасининг бошига турли имтиҳон ва синовларни солиб, Ўзидан ёрдам сўраш эшиги томон йўллаб боради. Бу эса балолардан қутулишда катта неъматлардандир. Роббига муҳтожлик – ҳақиқий бойлик, ибодатнинг мағзи ва банданинг энг олий мақсадидир. Робби учун ўзни хор ва фақир тутиш тенгсиз азизликдир, Унинг ўхшаши бўлмас. Жумладан, дуо қулликнинг тожи ва ифтихоридур. Аллоҳ таоло бандасининг барча ҳожатларни Ўзидан сўрамоғини хуш кўради. Ҳадиси қудсийда бундай дейилган: 

)يا عبادي كلكم ضال إلا هديته فاستهدوني أهدكم يا عبادي كلكم جائع إلا من أطعمته فاستطعموني أطعمكم  (رواه المسلم

Эй бандаларим! Барчангиз адашгансиз, ҳидоят қилганларим бундан мустасно. Бас, Мендан ҳидоят сўранг, сизни ҳидоят қиламан. Сизларнинг барчангиз очсиз, тўйдирганларим бундан мустасно. Бас, Мендан ризқ сўранг, ризқингизни берай (Муслим ривояти).


Агар одамларнинг илтижо ва дуолари бўлмаса, Аллоҳ таолонинг уларга эътибори бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай хитоб қилинади:

) قُلْ مَا يَعْبَأُ بِكُمْ رَبِّي لَوْلَا دُعَاؤُكُمْ فَقَدْ كَذَّبْتُمْ فَسَوْفَ يَكُونُ لِزَامًا ( الفرقان 77

«Сен «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур, деб айт» («Фурқон» сураси, 77-оят)

Яъни эй Муҳаммад с.а.в., одамларга «Агар ичингиздаги оз сонли мусулмонларнинг дуоси бўлмаганида, Аллоҳ таолонинг сизга парвоси бўлмас эди. Чунки Аллоҳнинг динини, Пайғамбарини ва Қуръонини ёлғонга чиқариб бўлдингниз. Шу қилганларингиз учун сизларга азоб лозим бўлди», деб айт. 

Дуо анбиёлар ва Аллоҳнинг дўстлари сифатларидандир. 

)فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَوَهَبْنَا لَهُ يَحْيَى وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ إِنَّهُمْ كَانُوا يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَيَدْعُونَنَا رَغَبًا وَرَهَبًا وَكَانُوا لَنَا خَاشِعِينَ (الأنبياء 90

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила, қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйсунувчи эдилар» («Анбиё» сураси, 90-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломнинг дуоларидан кейин бўлган ишларнинг хабарини бермоқда. Закариё алайҳиссалом қариб, кексайиб қолган чоғида Аллоҳдан фарзанд сўрадилар. Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломни бефарзандликка мубтало қилган эди. Аммо Закариё алайҳиссалом ноумид бўлмадилар. Ўзлари ва хотинлари ёшлари ўтиб қолган бўлса ҳам, сабр билан фарзанд сўрайвердилар.

Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди. Қариб қолган чоғида унга фарзанд берди. Аслида кексайиб қолганда унинг фарзанд кўриши мутлақо кутилмас эди. Лекин Аллоҳ таоло умид билан дуо қилган солиҳ бандасини ноумид қайтармади.

Оятда: «...жуфтини ўнглаб қўйдик», яъни хотинини ҳомиладор бўладиган ва туға оладиган қилиб қўйдик, дейилмоқда. Шу туфайли улар ўта қариган чоғларида ҳам фарзанд кўриш бахтига эга бўлдилар. Уларнинг дуолари ғофиллик билан қилинган дуо эмас эди. Балки улар чин дилдан, ихлос билан, қўрққан ҳолларида дуо қилганлар. Шунинг учун мутлақо имконсиз иш уларга мумкин бўлди. 


Дуо - қалб гулшани ва дунё жаннатидур


Дуо – маконга, ҳолатга, замонга боғлиқ бўлмаган мутлақ осон ибодатдир. Дуо кундузу тунда баробардур. Қуруқлигу денгизда, сафару ҳазарда тазарруъдур. Унинг фойдаси дунёдаги тирикларга ва қабрдаги марҳумларгача етади.

Дуо Аллоҳнинг фазли билан бало ва мусибатларни даф қилади ва азобу ҳалокатга тушишдан ман этади. У мўъминнинг қуроли – матлубга етишда дуодан кўра манфаатлироқ, афзалроқ сабабнинг ўзи йўк. У балонинг душмани, уни муолажа қилади, уни даф қилади ёки бало етган бўлса, уни енгиллаштиради.

Умар ибн Хаттоб айтдилар:

«انا لا أحمل هم الإجابة و لكن أحمل هم الدعاء فإذا الهمت الدعاء فإن معه الإجابة»

«Дуонинг ижобат бўлишига ташвишим йўқ, лекин дуо қилиш қайғуси оғирроқ. Қачонки Аллоҳ менга дуони илҳом қилса, ижобат доим у билан биргадур».

Аллоҳга дуодан кўра ҳурматли ва эътиборли нарсанинг ўзи йўқ. Чунки у неъматларни келтирар, қайғу-аламлар, ғамларни кушойиш этар, ташвишлар тушишини ман қилар. Дуо чоғида Аллоҳ ўз бандасига яқин бўлиши эса тенги йўқ саодатдур.

Одамларнинг энг нотавони – дуода ожиз бўлганлари ва фикр доиралари ўта саёз бўлганлари, Аллоҳга ёлворишдан сустлик қилиб, ўта ҳимматсиз бўлганларидур.

Дуо айни манфаатдур ва яхшиликлар умидворлигидур. Банданинг дуоси сахий ва атоси мўл Зот қўлида, нима сўралса, хоҳласа тез берар ёки кечиктириб берар. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

كل داع يستجاب له لكن تتنوع الإجابة فتارة تقع بعين ما دعا به و تارة بعوضه

«Ҳар бир дуо қилувчига ижобат бўлар. Лекин ижобат турлича бўлар. Гоҳо сўраганининг ўзгинаси берилар, гоҳо унинг ўрнига яхшиликлар берилар».

Дуо нафсни поклар ва ҳимматни олий қилар, одамлар қўлидаги нарсаларга тамаъ қилишдан кесар. Дуо қилувчининг ихлоси шиддатли бўлса, марҳаматга шўнғиган бўлади ва шу билан умиди қувватга тўлади. 

Улуғлардан бирлари:

من جمع الله عليه قلبه في الدعاء لم يرد»

«Аллоҳ кимнинг қалбини дуога очиб қўйса, уни рад қилмас» деган. Шунинг учун дуо этувчи таоми-шаробини поклаб, шубҳалардан йироқ бўлиб, дуосидан олдин бирор солиҳ амални тақдим қилиб, ҳузури қалб ила, овозини паст оҳангда сўрасин.

Закариё алайҳиссалом ҳам паст овозда, оҳиста:

)رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء (آل عمران 38

«Роббим! Менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан» деди («Оли Имрон сраси, 38-оят).

Закариё алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг дуоларни эшитувчи эканлигига тўла ишонч билан дуо қилди. Аллоҳ таоло у кишига Яҳё алайҳиссаломни ато этди ва уни Пайғамбарлардан қилди.

Дуо қилишда Роббига ҳамд, мақтов, сано лафзларидан, Унинг гўзал исмларидан ихтиёр этмоқ, фазилатли вақтларда гўзал ҳолатларда сўрамоқ, илтижода фақат кўплаб яхшиликни сўрамоқ лозим.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан қайси бирингиз дуо қилса «Роббим, хоҳласанг, мени мағфират эт» демасин. Лекин сўрашда қатъият ва рағбатда мустаҳкам бўлсин. Албатта, сўралган нарсани бериш Аллоҳ учун асло қийин эмас».


Аллоҳ таоло барчамизнинг хайрли дуоларимизни ижобат айласин. Омин!


Шаҳобиддин Парпиев
Асака тумани бош имом хатиби



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Саъид Аррозий айтади ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар Қачонки Бишр алМарисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта давоми...

2544 15:47 / 22.04.2017
Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил қилиш, оила аъзоларининг ҳуқуқлари, фарзандлар тарбияси, оилада чиқадиган келишмовчиликларни давоми...

10779 14:06 / 24.03.2017
Сен уларнинг камчиликларидан баъзиларини кўриб, уларга қарши далил излаётганингни пайқадим. Агарда улар сенга .саҳобаларга етган нарса сизга етмайдими, десалар, давоми...

4696 17:45 / 17.03.2017
Умраrdquo сўзи луғатда зиёрат маъносини англатади. Истилоҳда эса бу сўз билан ҳаж мавсумидан бошқа пайтда махсус амаллар билан МасжидулҲаромни зиёрат қилиш давоми...

65910 13:58 / 24.03.2017