1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Поезд воқеъаси

09:46 / 24.03.2017 2353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Поезддаги нуроний қария қиссасини эшитганмисизлар??? Эшитмаган бўлсангиз ушбу қиссани биргаликда ўқиймиз. У шу даражада ибратлики, бизларнинг барчаларимизга хосдир. Мен эса бу қиссани поездларнинг бирида гувоҳи бўлганман. Кунларнинг бирида поезд жўнаш олдидаги огоҳлантирувчи сигнални чалди. Нуроний қариядан бошқа барча поездга кўтарилди. Аммо қария кечиккан ҳолда етиб келди. Лекин насибаси бор экан поезд ҳануз силжимаган эди. Нуроний қария поездга чиқиб қараса хоналарнинг барчаси аллақачон банд бўлган экан…

Биринчи хонага қаради… 

Қараса у ерда ёш болалар бир-бирлари билан ўйин-кулги қилиб туришган экан. Нуроний уларга салом берди. Нур таратаётган олдиларидаги қарияни кўриб шод бўлишди ва нафсларига ҳайбат ва виқор жойлашди….

Хуш келибсиз эй ҳурматли зот, сизни кўрганимиздан хурсандмиз. Қария улар билан бирга ўтириб кетишга изн сўради. Болалар эса: "Сиздек олийжаноб инсонни бошимизга кўтариб оламиз. Лекин!!! Лекин бизлар энди ўсиб келаётган ёш болалармиз. Бир-бирларимиз билан ўйин-кулги қилиб турамиз. Сизга машаққат етказиб қўярмикинмиз. Сиз бу ерда роҳат ололмайсиз. Бундан ташқари сизни бу ерда туришингиз бизни ҳурриятимизни чегаралаб қўяди. Лекин яхшиси сиз нариги хонага ўтиб қўяқолинг, ўша ерда сизни кутиб олишади…. 

Нуроний қария иккинчи хонага қараб юра бошлади. Борса у ерда эндигина ўрта мактабни битираётган уч йигитни учратди. Уларни қўлларида тригонометрия чизғичи ва ҳисоб ускуналари бор эди. Улар математика мисолларини ечиш ва физика назариясида тортишув қилишаётган эди. Нуроний қария уларга салом берди. Йигитлар қарияни олқишлаган ҳолда кутиб олишди ва келганидан кўп хурсанд бўлишди. Қария: "Шу ерда сизлар билан бирга ўтириб кетсам"!!! деган эди, йигитлар: "Жуда яхши бўлар эди лекин"!!! Лекин кўриб турганингиздек бизлар геометрик ҳандасага машғулмиз. Баъзида ҳиссиётга берилиб овозларимиз баландлаб кетади. Сизни бироз безовта қилиб қўйиш ва ниҳоий имтиҳонларга тайёргарлигимизга путур етишидан қўрқамиз. Яхшиси кейинги хонага ўтиб қўяқолинг. Сизни нуроний юзингизни кўрган ҳар бир киши суҳбатингизни олишга муштоқ…, дейишди.

Қария: "майли менинг ишим Аллоҳга ҳавола", дедида кейинги хонага қараб юрди.

Кейинги хонага кирса асал ойини ўтказаётган йигит ва маъшуқа устидан чиқди. У ерда кулги... романтик сўзлар... севги ва ишққа йўғрилган ҳис-туйғудаги пичирлашлар. Қария уларга салом берди. Улар қарияни олқишлаб кутиб олишди. Менга шу ерда ўтириб кетишга рухсат берсангизлар, деган эди, улар: "Боз устига, яхши бўлар эди лекин кўриб турганингиздек бизлар асал ойини ўтамоқдамиз. Сизни дам олишингизга ҳалақит бериб қўйишимиз мумкин. Қолган барча хонадагилар сизни яхшилаб кутиб олишади.....", дейишди. Қария бу хонадан ҳам чиқиб кейинги хонага ўтиб кетди....

Навбатдаги хонага кирган эди ўттиз ёшлар чамасидаги икки киши устидан чиқди. Улар қўлида Ер ва иншоотлар картаси бўлиб, икковлари келажакдаги бизнесларини кенгайтириш устида маслаҳатлашмоқда эдилар... 

Ва яна биржа, аксия нархлари хусусида ҳам... Қария уларга салом берди. Улар қарияни олқишлаб хуш келибсиз, деб тўрга ўтқазишди. Қария улар билан бирга ўтириб кетишни сўраган эди, улар: "Қанийди бирга кетсак, жуда яхши бўларди. Лекин кўриб турганингиздек бизлар тижоратни бошлаш арафасида турибмиз. Фикру-зикримиз тижорат, мол ва янги иншоотлар хусусида бўлади. Яхшиси нариги хонага ўтиб қўяқолинг, сизни ўша хонадагилар яхшилаб кутиб олишади", дейишди.

Мана шу ҳолда қария охирги хонага етиб келди. Хонага кирса ота, она ва болалардан ташкил топган оила устидан чиқди. Хонада ўтириш учун бирор бўш жой йўқ эди. Қария: "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу", деган эди улар жавоб қайтаришди ва уни ҳурматлаб ичкарига таклиф қилишди. Қария бирга ўтириб кетишга изн сўрашидан олдин уни сафарда бирга ҳамроҳ бўлиб кетишини илтимос қилишди. Отаси ўғлига: "Муҳаммад аканг Аҳмадни қўйнига ўтир... Йўлдан мана бу сумкаларни ол. Эй Абдуллоҳ онангни қўйнига ўтир. Отахонга жой беринглар", деди. Нуроний қария бу марҳаматдан Аллоҳга ҳамд айтди. Поездда кўп юриб чарчагани учун курсига ўтириб олди...

Поезд бекатларнинг бирида тўхтаган эди...тайёр овқатлар сотувчи киши олдиларига кирди. Қария сотувчини чақириб, оиланинг барча аъзосига иштаҳаси тусаган таомдан беришни талаб қилди. Албатта бу жой беришганига мукофот тарзида ўз ҳисобидан уюштирган зиёфат эди. Қария ўзи эса пишлоқ солинган сандвич олди. Оила аъзолари эса ўзларига ёққан таомдан олишди.

Поезднинг қолган хонасидагилар нуроний қарияни қабул этишмагани учун афсуслана бошлашди. У қария биз билан ўтиришни хоҳлади лекин биз...!!!

Бироздан кейин шарбат сотувчи поездга кўтарилди. Қария шарбат сотувчини чақириб оиланинг барча аъзосига ўз ҳисобидан шарбат улашишни талаб қилди. Ўзи учун эса апелсин шарбатини сўради. Ё Аллоҳ, деб бошқа хонадагилар қария билан бирга ўтиришмаганидан афсуслана бошлашди. Оҳ бу қария биз билан ўтиришни хоҳлаган эди-я? дейишар эди. 

Бир пайт поездга газета ва журнал сотувчи чиқиб қолди. Қария газета сотувчини чақириб онасига "Муслима" журналидан беришни, отасига "Ҳидоят" журналидан беришни, болалар учун "болажонларга туҳфа" газетасидан, ўзи учун эса "Ислом уммати" газетасидан беришни сўради. Албатта булар ўз ҳисобидан эди. Атрофдагиларнинг хасратлари бу билан тўхтамади. Поезд кўркам шаҳарда тўхтади. Унинг атрофини гуллар ва аскарлар билан ўраб кутгани бутун шаҳар чиққан эди. Ҳеч қанча туришмаган эди, олий мартабали генерал поездга чиқиб, барча ўз маконида туришини қачонки подшоҳ меҳмони нуроний қария тушганидан кейингина бошқаларга тушишга изн берилишини айтди. Чунки подшоҳнинг ўзи меҳмонни кутгани чиққан эди. Подшоҳ меҳмони эса худди ўша ҳеч қаерга сиғмаган нуроний қария эди.

Генерал меҳмонни тушишларини сўраган эди, қария рад этиб, фақат ушбу ҳамроҳ бўлиб келган оила билангина бирга тушишини ва подшоҳ бу оилага ҳам ҳурмат кўрсатиб, меҳмон қилишини талаб қилиб олди. Подшоҳ бу таклифни қабул қилди. Уч кун уларни ўз қароргоҳида меҳмон қилиб ҳадялар билан илтифот кўрсатди. Оила қароргоҳ боғу-роғларида сайр қилиб хушнуд бўлишди. Мана шу ерда қолган йўловчилар қандай даражада хасоратга йўлиқишганини билсангиз эди. Бу энг улкан хасоратки, у вақтда хасратлар фойда бермайди.

Ҳозир биргаликда бу чиройли қиссани эшитганимиздан кейин бир-биримиздан сўрашимиз қолди??? Бу нуроний қария ўзи ким? У қисса бизларни ҳар-биримизга хослигини қаранг. Мен, сен ва улар лаҳзама-лаҳза ўша воқеъликда яшамоқдамиз!!! 

Аниқки сизларни барчангиз уни биласизлар. Бу қиссани ортидан нимани қасд этаётганимни ҳам биласизлар. Бу нуроний қария динни ўзгинасидир. Иблис (унга қиёмат кунигача Аллоҳнинг лаънати бўлсин) бизни диндан адаштирмоққа ваъда қилган. Аллоҳ эса у лаънатини кирдикорини оятларида очиб берган.

Иблис аниқ биладики, агар у, дин ёмондир, ёки диндан фойда йўқ, деб васваса қилса диндан йироқлатишда аниқ муваффақиятга эришмаган бўлар эди. Лекин у, кейинроқ бажарарсан, деб васваса қилади. Оҳ динни айтганларини қилиш нақадар гўзал лекин ёш болалар ўйиндаги насибаларини олишлари керакда. Уларни тергайвериш яхши эмас. Бироз улғайишгач динни ўрганиб олишаверади...

Оҳ динни айтганларини қилиш нақадар гўзал. Лекин улар дарс, имтиҳон ва уй вазифасига машғулдирлар... Дарсларини тамомлагач динга амал қилаверишади...

Биз ҳали асал ойини ўтказмоқдамиз... Дин ўзи ажойиб нарса лекин эртага амал қилармиз...

Ҳозир бир оёғим тижорат майдонида. Агар фаолиятим тўхтаса шундоқ ҳам динни айтганларини бажараман. 

У киши эртага тирик бўладими ёки қабр остида бўладими буёғи қаронғу....!!!

Кейинроқ бажарарман дейиш шундай бир касалликки, биз ҳар ишимизда унга мубтало бўлганмиз. Бугунни ишини эртага қолдирма, деб айтилган мақолга ишонамизда аммо ўша ишонган нарсамизни воқеъликда кўрсата олмаймиз. Шунинг учун дунё ва охиратдаги келажагимизни қуришда муваффақиятсизликка учраймиз. Вақт ўтмоқда лекин биз эртага бажарарман...мана бу ишимни тугатиб бажарарман...уйланиб олай... Олийгоҳни битириб олай...Бирор ишга жойлашиб олай...Уни қилиб олай...Буни қилиб олай....

Аллоҳ эса бундоқ ҳолга тушиб қолишимиздан огоҳлантириб, қуйидаги оятда баён этган.

(Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни ўлиб, қабрга киргунларингизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди! Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар! Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар. Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)! Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар! Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар! Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти-дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Профессор ўзи лексия қилаётган магистрларга Ота кимrdquo деган саволни ташлади. Жавоблар турлича бўлди. Ҳар кимнинг жавобидан ўз отасига бўлган муомаласи билиб давоми...

5200 15:40 / 22.04.2017
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатувининг навбатдаги ғолиби давоми...

1192 10:33 / 25.10.2023
Ҳорун арРошиднинг насроний моҳир табиби бор эди. Мазкур табиб уламолардан бирига Сизларнинг китобингизда тиб илмидан ҳеч нарса йўқку, ҳолбуки, илм икки хил давоми...

9140 15:25 / 27.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади Аллоҳ умматимнинг хаёлларидан ўтган нарсаларни, агаруни гапирмасалар ёки давоми...

3485 15:00 / 24.03.2017