1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Иймон китоби (дастур)

09:08 / 17.03.2017 8996 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иймон китоби

Аллоҳ таолонинг Ўзига битмас – туганмас ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга мукаммал ва саловоту дурудлар бўлсин! У зотнинг аҳли байтлари ва саҳобаларига Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!
Азиз китобхон! Қўлингиздаги «Иймон» номини олган китобнинг биринчи нашри 1991 – мелодий санада нашр этилган эди. Уни нашрга камина ходимингиз тайёрлаган матнлар асосида муҳтарам ёзувчимиз Хуршид ҳожи Дўстмуҳаммад жаноблари тайёрлаган эди. Китобни нашрга тайёрлашда у киши ўз эрклари билан ҳаракат қилиб, матнлардан ўша вақтга муносибларини танлаб, тартибга солиб катта жонбозлик кўрсатган эдилар.

Китоб камтарона ҳолда бўлса ҳам диний – маърифий адабиётимизнинг қайта тиклаш жараёнидаги биринчи қадамлардан бўлганиданми, кўпчиликнинг эътиборини ҳам қозонган эди. Вақт ўтиши билан унга талаб сусаймади. Охирги пайтда китобни қайта нашр қилиш ҳақида сўровлар кўпайя борди. Мазкур сўровлар маслаҳатларга айланди. Маслаҳатлардан бирида масъул вазифадор биродарлардан бирлари агар қайта нашр нияти бўлса муқаддимани бошқа ёзишни ва вақт талабига биноан бир неча янги мақола ва маълумотларни қўшишини мақсадга мувофиқлигини айтди. Бу муаллифнинг ҳам анчадан буён хаёлга олиб юрган мақсади эди. Аҳли илмлардан бири қайта нашрдан аввал китобнинг имло ва баъзи истилоҳларини қайта кўриб чиқиш ҳамда баъзи мақолаларини кенгайтириш лозимлигини таъкидлади. Ўша кишининг ўзи муаллифнинг илтимосига баноан китобни қайт кўриб фикр ва мулоҳазаларини ёзиб таклифлар киритди. Охир оқибат китобни қайта ишлаш ва нашрга тайёрлашга режаси тузилди.

Мазкур режага биноан китобнинг имло ва истилоҳлари қайта кўриб чиқилди.
Бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди.
Оят ва ҳадислардан далил ва ҳужжатлар кўпайтирилди.
Оят ва ҳадисларнинг маънолари таржимаси «Тафсири Ҳилол» ва «Ҳадис ва Ҳаёт»дан олинди.
Суннат, суннат ва илмий мўъжизалар, шариат, Ислом террорга қарши, Ислом гиёҳвандликка қарши, Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш, Ислом мўътадиллик дини, Исломда инсон ҳуқуқлари, Ислом ва бошқа дин вакиллари, Исломда аёллар ҳуқуқлари, аёллар ва тенг ҳуқуқлик каби бир неча янги мақолалар қўшилди.
Оят ва ҳадисларнинг арабча матни қўйилди.
Мана, Аллоҳ таолонинг ёрдами ила сиз азизларга «Иймон» китобининг иккинчи нашрини тақдим қилмоқдамиз. Бу ишда ўз таклиф – мулоҳазалари ва хизматлари билан кўмакчи бўлган барча муҳтарамларга ўзимизнинг чексиз миннатдорлигимизни билдирамиз. Агар бу китобдан бирор яхшилик топсангиз Аллоҳдан, нуқсон ва камчилик топсангиз камина ходимингиздан деб билгайсиз. Аллоҳнинг Ўзи тўғри йўлга бошласин! Омийн!

МУНДАРИЖА

Муаллифдан
«Ислом»нинг маъноси нима?
Исломнинг шаръий маъноси

МУҚАДДАС КИТОБ

Қуръони Карим
Қуръон тушишининг бошланиши
Қуръони Каримнинг жамланиши
Қуръони Каримнинг тушиш ҳолатлари

ҚУРЪОН ВА ТАБИАТ ҲОДИСАЛАРИ

Мўъжизаларга бой китоб
Дунёнинг яратилиши
Нарсаларнинг чўзилиши ва кенгайиши
Қуёш, ой ва ернинг ҳаракатланиши
Коинотдаги жонзотлар
Баландликда кислороднинг камайиши
Атомнинг бўлиниши
Ҳар нарса жуфт яратилган
Булутларни бир-бирига
Ёмғир ва Ернинг ҳаракатга келиши
Борлиқдаги нарсаларнинг мувозанати
Тўлқинларнинг остки ва устки оқими
Ҳайвонот ва қушлар оламининг инсоният оламига ўхшашлиги
Эмбрионнинг ўсиш жараёни
Эмбрионнинг кўринмас пардаси
Эмбрионнинг зулук шаклида экани
Бармоқ учлари бетакрордир

АЛЛОҲНИНГ БОРЛИГИГА ИШОНИШГА ҚОДИРМИСИЗ?

Иймон ва илмий далиллар
Энг катта далил
Далиллардан яна бири
Далиллардан яна бири - табиатдаги режа
Далиллардан яна бири
Далиллардан яна бири
Аллоҳга ишониш - инсонга хос

ИСЛОМ ВА ИЛМ

Илм - иймонга даъват этади
Динсизлар билан тортишув

КИМГА ВА НИМАГА СИҒИНИШ КЕРАК?

Шахсга сиғиниш
Бут ва санамларга ибодат
Ҳавои-нафсга ибодат
Ўтган кишиларга сиғиниш
Табиий кучларга сиғиниш
Шафоат
Ҳар нарсани билгувчи зот
Мисли йўқ зот
У - ҳаётнинг манбаи
Аллоҳ таолонинг каломи (сўзлашув)
Қадимий ва боқий
Мутлақ қодирлик жабр маъносида эмас- у зулмкор эмас
Қиёмат кунига ишониш (иймон келтириш)
Фаришталарга иймон келтириш
Фаришталарнинг ишлари
Пайғамбарларга иймон келтириш
Материалистик дунёқараш ва унинг жамиятдаги таъсири

РУҲ НИМА?

Руҳ хусусида
Қайта тирилиш
Қиёмат кунининг даҳшатлари
Охиратдаги ҳисоб
Қадар
Инсоннинг ихтиёри
Ҳидоят ва Залолат
Ажал ва ризқ ўлчовлидир
Қадарга ишонишнинг фойдаси
Ислом ва руҳий ҳаёт
Дунё руҳий маданиятга муҳтож
Бошқа динлардаги руҳий низомлар
Исломда инсоннинг дунё билан алоқаси
Охиратнинг дунёдан афзаллиги
Бу дунё ҳавасларига ғурурланишдан қайтариш
Дунё имтиҳондан иборат
Дабдабабозлик иллатлари

ҚУРЪОН ВА АХЛОҚ

Мол-дунё фитнаси
Бахилликнинг ёмонлиги
Аллоҳдан қўрқишнинг ёмонликка қарши курашдаги фойдаси
Истиғфор (гуноҳни кечишни сўраш) ва унинг таъсири
Тавба
Нажот - умидворликда
Ибодат
Дуо
Ахлоқ
Эҳсон
Сабр
Афв
Садоқат ва унинг кўринишлари
Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш
Ўзаро ёрдам
Олижаноблик
Ширинсўзлик
Яхшилар билан ҳамсуҳбат бўлиш
Яхши дўст танлашга даъват
Рухсат сўраш ва саломлашиш
Нафс ҳавасига берилиш
Манманлик
Ароқхўрлик ва қиморбозлик
Ёлғончилик ва унинг оқибатлари
Ўзгаларни камситиш
Бадгумонлик, жосуслик ва ғийбат
Зино
Ғазаб
Ҳасад
Беҳуда гап ва амал
Очкўзлик

ИСЛОМ ВА ДУНЁВИЙ ФАН

Исломда илм
Ислом яхшиликка чақиради
Исломда ақл
Борлиқнинг ўзгармас қонунлари
Тажриба ва гувоҳликлар
Ислом қандай илмга чақиради
Биология
Психология
Тарих ва сосиология
Ғарб олимларининг Ислом маданияти ҳақидаги гувоҳликлари
Ғарб олимларининг ислом юришлари тўғрисидаги шаҳодатлари


(Китобни юклаб олиш)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон дунёга келар экан кимнингдир меҳрига, эътиборига муҳтож бўлиб яшайди. Ҳақиқий инсон кимдандир меҳр кўриб тасалли топса, кимгадир меҳр бериб хушнуд бўлади. давоми...

3347 16:44 / 27.03.2017
Аллоҳ таоло Ўзининг энг сўнги ва комил динини мукаммал ахлоқи ҳамида соҳиби бўлмиш сарвари олам Муҳаммад савга нозил қилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Зеро, Муҳаммад давоми...

12966 15:06 / 24.03.2017
Сени мухтож ва бекорчи қилиб қўядиган амалларни қилмагин ва илмни ўзигина қўлдан тутмаслигини яхши билгин. Буни мисоли шунга ўхшашки агар саҳродаги кишининг 10та давоми...

7149 09:48 / 24.03.2017
Албатта, илм пайғамбарларнинг меросидир. Мол эса, подшоҳ ва бойларнинг меросидир. Илм ўз соҳибини қўриқлайди, молни эса унинг эгаси қўриқлайди. Илм сарфлаш, давоми...

4037 10:24 / 27.03.2017
Аудиолар

211134 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130392 14:35 / 11.08.2021