1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Марҳаматли бўлмаган киши марҳамат кўрмагай

16:44 / 27.03.2017 2797 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон дунёга келар экан кимнингдир меҳрига, эътиборига муҳтож бўлиб яшайди. Ҳақиқий инсон кимдандир меҳр кўриб тасалли топса, кимгадир меҳр бериб хушнуд бўлади. Бу хусусда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Марҳаматли бўлмаган киши марҳамат кўрмагайдир” дедилар. Меҳр-оқибатли кишилар атрофдагиларнинг ҳурматига сазовор бўлади. Чунки кимнингдир дардига малҳам бўлиш, кимнингдир оғирини енгил қилиш ва яна кимнингдир меҳр-муҳаббатини қозониш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Меҳр-оқибатсиз кишилар эса, охир оқибат кишиларнинг эътиборидан четда қолиб, ўзлари меҳрга зор бўладилар. 

Мавлоно Лутфий бу борада мазкур байтларида шундай битган эди:

Кишиким йўқтурур меҳру вафоси,  агар хуршеддур андин не ҳосил

Ҳақиқатан ҳам агар кишида меҳр-оқибат ва вафо бўлмаса  қуёшдек порласа ҳам ундан фойда йўқдир. Шунинг учун Огаҳий демишлар: 

    Вайрон кўнгилларни меҳринг бирла обод қил

Яна шуни таъкидлашимиз лозимки, динимиз меҳр-оқибат, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик динидир. Зеро Ислом бутун инсониятни жаҳолат ботқоғидан илм-маърифат ёруғлиги-нурига олиб чиққани каби ўзаро нафрат ва адоватдан ҳақиқий инсонийлик, меҳр-оқибат ва дўстона ҳаётга олиб чиқди.

Инсоний алоқалар ичида Аллоҳ таоло фарз қилган, ўзаро меҳр-муҳаббат риштасини боғловчи, ижтимоий алоқаларни мустаҳкамловчи, боғу роғ ва дастурхонларга файзу барака ёғдирувчи ва диёрларни обод қилувчи амал қариндошлик алоқасидир. 

Аллоҳ таоло айтади: 

وآت ذا القربى حقه و المسكين و ابن السبيل و لا تبذر تبذيرا

“Қариндошга ҳаққини бер. Мискин ва йўлда қолганга ҳам. Мутлақо исрофгарчилик қилма” (Исро – 26-оят)

Балки, силаи раҳм Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлик белгиси ҳамдир. Зеро Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

ومن كان يؤمن بالله و اليوم الاخر فليصل رحمه.    متفق عليه

“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса силаи раҳм қилсин!”  (Муттафақун алайҳ)

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келиб, илк бор гапирган гаплари, насиҳатлари:

أيها الناس أفشوا السلام و أطعموا الطعام وصلوا الارحام و صلوا بالليل و الناس نيام تدخلوا الجنة بسلام. رواه الترمذى

“Эй инсонлар! Саломни ўзаро кенг ёйинглар. Таом тарқатинглар. Силаи раҳм қилинглар. Кечаси одамлар ухлаган пайтда намоз ўқинглар. Ана шунда жаннатга омонлик билан кирурсизлар” деган сўзлари бўлди.

Қариндошлик алоқалари Исломда ибодат даражасига кўтарилган ва асосий рукн ибодатлардан кейинги ўринда турадиган амал ҳисобланади. Ҳадиси шарифда келганидек, бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга жаннатга мени яқинлаштирадиган амал ҳақида хабар беринг”, деди. Шунда У зот:

تعبد الله ولاتشرك به شيئا وتقيم الصلاة وتؤتى الزكاة وتصل الرحم

    “Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни тўкис адо қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан” дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)

Ҳадиси шарифда силаи раҳм қилиш иймон, намоз ва закот каби, Исломнинг рукни бўлган нарсалар билан бир даражада қўйилмоқда. Бу амал кишини жаннатга киритадиган амаллар рўйхатига киритилмоқда. Шундан ҳам силаи раҳм қанчалар аҳамиятли эканини тушуниб олсак бўлаверади.

    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

من سره ان يبسط له فى رزقه و ان ينسأ له فى أثره فليصل رحمه

    “Кимни ризқининг кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурили масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин”. (Имом Бухорий ривояти) Бу дунёда яшаб турган ҳар бир одам боласи ризқининг кенгайтирилиши ва ажалининг ортга сурилишини орзу қилиб яшайди. Бу икки нарсадан насибадор бўлиш учун елиб-югуради ва бу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга ҳам дош беради. Силаи раҳм қилган одам эса ўзига вожиб бўлган амални бажариб, ўз вазифасини адо этади ва бир йўла ризқи ҳам кенгайтирилади, ажали ҳам ортга сурилади. Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган, қариндошларига яхшилик қилган, ёрдам берган, хайру-эҳсон қилган одамнинг ризқини кенгайтириб, бойлигини зиёда қилиб қўяди.

    Айрим инсонлар қариндошларим яхши одам эмас. Яхшиликни билишмайди. Мен борганим билан улар меникига келишмайди, шунинг учун мен ҳам уларникига бормайман, деб ўз қилмишларини оқламоқчи ҳам бўлишади. Лекин бундай баҳоналар билан қариндошлар билан алоқани узиш мутлақо шариатга хилоф иш саналади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

ليس الواصل بالمكافئ ولكن الواصل الذى اذا قطعت رحمه وصلها

      “Силаи раҳм қилувчи берганга япаша қайтарган эмас. Балки силаи раҳм қилувчи – ўзининг силаи раҳми кесилганда уни боғловлагандир” дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

    Тобеъинлардан Маймун ибни Меҳрон раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

ثلاث تؤدى الى البر و الفاجر : الرحم توصل برة كانت او فاجرة

 والامانة تؤدى الى البر و الفاجر والعهد يوفى للبر والفاجر

“Уч нарса яхшигаю ёмонга қилинаверади: Силаи раҳм яхшига ҳам, фожирга ҳам қилинаверади. Омонат яхшига ҳам, фожирга ҳам адо этилади. Аҳд яхшига ҳам, фожирга ҳам вафо қилинади”

Демак ушбу уч нарсани кимга бўлса ҳам қилиш лозим. Қариндошлардан бири фалончи фисққа сабаб бўладиган ишни қиляпти, шариатнинг кўрсатмасидан чиқди, фожир бўлди, энди мен у билан алоқамни уздим дейишга ҳаққи йўқ. Қариндош яхши одамми, ёмон одамми, тақводорми ёки фожирми фарқи йўқ, бари бир қариндошлик ҳаққи бор, адо этилиш лозим.

Акси ҳолда

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

ما من ذنب أجدر ان يعجل الله العقوبة لصاحبه فى الدنيا مع ما يدخر له فى الآخرة من البغى و قطيعة الرحم

    “Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга соҳибига бу дунёнинг ўзида уқубатини тезда беришига сазовор гуноҳлар ичида бағий ва қариндошликни узиш кабиси йўқ”, дедилар. 

Охиратдаги жазоси эса, жуда оғир бўлади. Энг ёмони Аллоҳ таоло уни ўз раҳматидан узоқ қилиб жаннатдан маҳрум қилиши бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

    لا يدخل الجنة قاطع رحم

“Қариндошлик алоқасини узувчи жаннатга кирмайди”, дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)

    Кўпинча ота-оналар ўтиб кетишгандан кейин қариндошлик алоқаларига путур етади. Бир қориндан туғишган ака-укалар, опа-сингиллар арзимаган баҳоналар билан юз кўрмас бўлиб кетишади. Ваҳоланки ота-оналар ўтиб кетишгандан кейин ҳам фарзандлари устида қолган энг катта ҳақларидан бири силаи раҳм-қариндошлик алоқасини мустаҳкамлашдир. Бу ҳақда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الصلوة عليهما والاستغفار لهما وانفاذ عهدهما وصلة الرحم التى لا توصل الا بهما واكرام صديقهما



قال عمر بن الخطاب رضى الله عنه : من ارد ان يصل والده فى قبره فليصل رحمه

 

عم الرجل صنو ابيه 


الخالة بمنزلة الام


عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْعَاصِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " حَقُّ كَبِيرِ الْإِخْوَةِ عَلَى صَغِيرِهِمْ حَقُّ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ " رواه البيهقى

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Катта аканинг кичиклари устидаги ҳаққи, ота-онанинг фарзанди устидаги ҳаққи кабидир” дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

عَنْ عُثَيْمِ بْنِ كَثِيرِ بْنِ كُلَيْبٍ الْجُهَنِيِّ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " الْأَكْبَرُ مِنَ الْإِخْوَةِ بِمَنْزِلَةِ الْأَبِ " رَوَاه البيهقى

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Катта ака ота ўрнидадир” дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)


Абдуллоҳ Муҳаммадий


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савоб ишларни умумий қилиб яхшиликrdquoлар десак тўғри бўлади. Бу мавзуга тўлик киришишдан олдин савоб ишлар ёхҳуд яхшиликларrdquo деб нималарга айтилади Ёки давоми...

3880 20:27 / 21.04.2017
Аҳмад Ҳодий Мақсудий роҳматуллоҳи алайҳнинг Муаллимус сонийrdquo номли асарида бошланғич ўқувчилар учун иймон калималариrdquo алоҳида баён қилинган. Мазкур давоми...

39566 16:48 / 27.03.2017
Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Ҳар ким Ватан мадҳини ўзича ифода давоми...

4953 21:30 / 21.04.2017
Жамикихалойиқни яратиб, уларнинг адад ҳисобини билган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсинАввалгию охиргилар илоҳи ҳамда ҳисоб кунида қайтиш ҳам Унинг ҳузурига бўлган давоми...

2945 14:03 / 24.03.2017