1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Ўлим келганининг аломатлари

12:18 / 15.03.2017 9766 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ўлим фариштасини кўриш.  

Агар киши саодат аҳлидан бўлса, ўлим фариштасини чиройли суратда кўради. Ўлим фариштаси ва у билан бирга келган раҳмат фаришталари бандага юзлари оқ, хушсурат ҳолда кўринишади. Уларнинг қўлларида жаннат кафанлари, атирлари бўлади. Улар банданинг боши тарафида ўтиришади ва: “Эй фалончи, Аллоҳнинг сенга бўлган ризосидан хушнуд бўл” дейишади. Шунда банда жаннатдаги манзилини кўради. Кейин ўлим фариштаси: “Эй покиза руҳ, Аллоҳнинг мағфират ва ризоси сари чиқ” дейди.


Агар банда бадбахтлар аҳлидан бўлса, ўлим фариштасини бошқача суратда кўради. Банда ўлим фариштаси билан бирга азоб фаришталарини ҳам кўради. Барчалари қора юзли бўлишади. Уларнинг қўлларида дўзах кафанлари ва “атирлари” бўлади. Кейин ўлим фариштаси банданинг бош тарафига ўтириб, унга Аллоҳнинг ғазаби бўлишини хабар беради. Шунда у дўзахдаги манзилини кўради. Кейин фаришта: “Эй нопок нафс, Аллоҳнинг сенга бўладиган ғазаби ва азобидан хабардор бўл” дейди. 

2. Банда ўлим яқинлашиб, фариштани кўрганда қувватдан кетади, ҳаракат қила олмай қолади, ўлимга таслимлик ҳолати пайдо бўлади, кўнгли айнийди, талваса бошланади ва кўзлари ёшланади. Гапиришга лаёқатсиз, мадорсиз бўлиб қолади. У ҳамма гапни эшитади, аммо жавоб қайтара олмайди. У ҳамма нарсани кўради, аммо уни атрофидагиларга тушунтириб, изоҳлаб бера олмайди. Юраги беҳаловат бўлади, унинг уриши издан чиқади. Ўлим талвасаси қаттиқ бўлганидан гоҳ ўзига келиб, гоҳ хушидан кетади. 


Киши вафот этганинининг аломатлари


1.    Кўзнинг бир нуқтага узоқ тикилиб қолиши.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг олдига кирдилар. Унинг кўзлари бир нуқтага тикилиб қолган эди. Кейин у зот унинг кўзларини юмдилар ва: “Агар руҳ қабз қилинса, кўз ҳам унга эргашади” дедилар”. Муслим ва Аҳмад ривоятлари. 

2.    Буруннинг ўнг ёки чап томонга қийшайиши. 

3.    Барча тана аъзолари бўшашгани учун пастки жағнинг ҳам бўшашиб, очилиб кетиши. 

4.    Юрак уришининг тўхташи. 

5.    Бутун тананинг совиши. 

6.    Ўнг болдирнинг чап болдир билан ўралиб, чалкашиб қолиши ёки аксинча бўлиши. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Жон бериш қийинлигидан) оёқ – оёққа чалишиб қолган бир вақтда” (Қиёмат, 29). 


Хўш, инсон вафот этганига амин бўлсак, нима қилишимиз керак? 

1.    Агар кўзлари очиқ бўлса, кўзларини юмиб қўйилади. 

2.    Ияги боғланади. 

3.    Уни жойидан кўчириш, ювиш, кафанлаш осон бўлиши учун бўғимларини бўшатилади. 

4.    Қорни шишмаслиги учун қорин устига бирорта оғирроқ нарсани бостириб қўйилади. 

5.    Ювиш ва кафанлаш ишлари бошлангунича жасадни бутунлай ўраб қўйилади. 

6.    Уни ювиш ва кафанлашга шошилиш. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом: “Жанозани тезлатинглар. Агар маййит солиҳ, яхши инсон бўлса, уни неъматларга тезроқ олиб борган бўласизлар. Борди-ю, маййит солиҳ эмас, ёмон инсон бўлса, уни елкаларингиздан тезроқ қўясизлар” деганлар. Бухорий ривояти. 

7.    Қарзлари бўлса, уни узишга шошилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Мўминнинг нафси, то қарзи тўлангунича, боғлиқ ҳолда бўлади”. Термизий ривояти. 


Гўзал хотиманинг аломатлари


1.    “Кимнинг дунёдаги охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”. Абу Довуд ва Ҳоким ривоятлари. 

2.    Бурайда ибн Ҳусайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мўминнинг ўлими пешонадан тер чиқиши билан бўлади” деганларини эшитдим”. Аҳмад, Насоий, Термизий ва бошқалар ривоят қилишган. 

3.    Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси бир мусулмон жума куни ёки жума кечаси вафот этса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди”. Термизий ривояти. 

4.    Аллоҳнинг тоати устида вафот этиш. Масалан, намозда, рўзадор ҳолда, ҳаж ёки умра қилаётганда, Аллоҳнинг йўлига даъват қилаётганда ва ҳоказо ҳолатларда вафот этиш. Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни солиҳ амалга йўллаб қўяди ва ўша амал устида жонини олади. 

5.    Кўпчилик мусулмонларнинг мақташи. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Бир жанозани кўтариб ўтиб қолишди. Одамлар ўша маййитни мақташди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “Вожиб бўлди” дедилар. Кейин бошқа жанозани олиб ўтишди. Одамлар у маййитни ёмонлашди. Бу сафар ҳам Пайғамбар алайҳиссалом: “Вожиб бўлди” дедилар. Шу пайт Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Нима вожиб бўлди?” деб сўрадилар. У зот: “Сизлар мақтаган маййитга жаннат вожиб бўлди. Сизлар ёмонлаган маййитга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларисиз” деб жавоб бердилар”. 

6.    Вафот этган кишининг юзида табассумнинг пайдо бўлиши. 

7.    Кўрсаткич бармоқнинг кўтарилиши. 

8.    Юзнинг ёришиб, ярақлаб кетиши ва унда ҳурсандчилик аломатларининг зоҳир бўлиши. Албатта, бу ўлим фариштасидан эшитган жаннат хушхабарининг юзда акс этишидир. 


Ёмон хотиманинг аломатлари


1.    Ширк устида ёки Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини менсимаган ҳолда вафот этиш. Масалан, намозга бепарволик қилиб турганда, хамр, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб турганда, қўшиқ, мусиқа, турли беҳаё филмлар томоша қилаётганда, умуман, Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган ишларни қилиб турганда вафот этиш. 

2.    Вафот этаётган пайтда қовоқнинг солиниши, юзнинг қорайиши, юзда норозилик асарининг зоҳир бўлиши. Албатта, бу норозилик фариштадан эшитилган Аллоҳнинг ғазаби ҳақидаги хабар туфайли юзага келади. Бутун жасаднинг қорайиб кетиши ва ҳоказо. 

Энди, намозга бепарволик қилувчиларга, хусусан, уни ўқимай юрганларга биродарлик маслаҳатим шуки, улар тезда тавбага шошилишсин! Намозни ўз вақтида қолдирмай ўқишга ҳаракат қилишсин!  Чунки, намоз ислом динининг устунидир. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биз билан уларнинг орасидаги фарқ намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлибди” деганлар. Аҳмад ва Молик ривоят қилишган. 

Яъни, ким намозни тарк қилса, унга нисбатан бепарволик қилса, иймони ноқис бўлади, комил мўмин бўлмайди. Борди-ю, қасддан тарк қилса ёки унинг фарзлигини инкор этса, кофир бўлишида шубҳа йўқ. 

Намоз ўз соҳиби учун мустаҳкам қўрғондир. Ҳақиқий маънода ўқилган намоз ўз соҳибини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Аллоҳ таоло: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут, 45) деб марҳамат қилган. 

Эй дўстим, сен ўзингни ушбу мустаҳкам қўрғон билан сақлаяпсанми? Сен ҳар куни эшигинг ёнида оқадиган анҳорда кунига беш маҳал чўмилиб, покланганинг каби, хатоларингни ҳам кунига беш вақт намоз билан ювяпсанми? Фурсатни қўлдан бой бермасдан туриб, тавба қилиб ол! Ўлим фариштаси келиб қолмасидан олдин отингни қамчила! Чунки, сен бу дунёда қилган барча ишларинг мукофотини ёки жазосини фаришта жонингни олаётган чоғдаёқ кўра бошлайсан. Шундай экан, яхшилик уруғини эк! Яхши ҳосил териб оласан. Аммо кимда-ким бу яхшиликдан юз ўгирса, намозни тарк қилса, унинг хотимаси ёмонлигининг аломати – ғассол юваётган пайтда бутун жасадининг қорайиб кетишидир. 

Аллоҳдан бу каби хотимадан паноҳ сўраймиз. Эй меҳрибон Роббимиз, бизларни ўлимга чиройли тайёргарлик кўриб, гўзал хотима топадиган бандаларингдан қилгин!  


Манбалар асосида 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. давоми...

4145 05:00 / 14.03.2017
Меҳроб шаҳиди, аллома Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг ҳижрий 1430 йил 12 жумадус соний, мелодий 2009 йил 5 июнда қилган жумъа хутбалариАлҳамдулиллаҳ. давоми...

3070 12:24 / 15.03.2017
Одамлар билан муносабатларда .Виждонинг борми, виждонингга қарши борасанми,, .виждонсиз, деган гапларни кўп эшитгансиз. Шунда .Виждон ўзи нима, деган савол давоми...

8841 12:22 / 15.03.2017
Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонларга қарата шундай деган Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган бир уммат давоми...

2883 05:00 / 14.03.2017