1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Илм олишда ёдлашнинг аҳамияти

05:00 / 14.03.2017 2995 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Толиби илм бор имкониятини такрорлаш ва ёдлашга қаратиши лозим. Унинг учун энг муҳим нарса олаётган илмини ёд олишидир.
Халил ибн Аҳмад раҳимаҳуллоҳ толиби илм учун ёдлашнинг қанчалик муҳимлигини тушунтириб, шундай дейди: “Китобдан янги нарса ёдлагандан кўра, аввал ёд олган хотирангдаги илмларни сақлаб қолиш муҳимроқдир. Китобингдаги илмни ўзингга дастмоя деб, кўксингда ёдланганларингни эса, ишлатиш учун захира деб бил”.

Абдураззоқ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Соҳиби билан бирга ҳаммомга кирмайдиган илмни илм деб ҳисоблама”.
Яъни, Аллоҳнинг исми ёзилган саҳифалар, китобларни кўтариб ҳаммомга кириш мумкин эмас. Қолаверса, ҳаммомга китобларни кўтариб кирилмайди. Лекин ўша китоблардаги илмлар ҳаммомга кирувчининг қалбида ёдланган бўлса, у билан бирга нафақат ҳаммомга, балки, ҳамма жойга  кириши мумкин.
Ҳибатуллоҳ Бағдодий айтадилар: “Қаерга борсам, илмим мен билан бирга боради. Қорним овқат билан эмас, илм билан тўладиган қориндир. Агар уйда бўлсам, илм ҳам мен билан бирга уйда бўлади. Агар бозорда бўлсам, илм ҳам бозорда бўлади”.
Кўпчилик толиби илмлар имкон бўлиши, қўлларига пул тушиши билан китоблар сотиб олишга қизиқишади. Бу жуда муҳим иш бўлиб, бунда зиқналик қилиш ярамайди. Керакли манбаларни тўплаш, фойдали китоб ва рисолаларни сотиб олиш толиби илм учун зарур ишлардандир. Лекин буларнинг ҳаммасидан ҳам муҳимроғи ёдлашдир. Баъзи бир нодонлар ёдлаш масаласига ўта бефарқ қарашади. “Саҳиҳул Бухорий”ни ёд олган кишини кўришса ёки у ҳақида эшитишса: “Саҳиҳул Бухорий” китоби кўп нашр қилинган бўлса, ёдлашнинг нима кераги бор? Унинг ёдлаганидан мусулмонларга нима фойда?” каби бемаъни гапларни гапиришади. Бунинг сабаби улар ёдлашнинг қанчалик аҳамиятли, фойдали эканлигини билишмаганидир.
Зеро, ёдлаш илмни сенинг қалбингга жойлаштириб, ундан хоҳлаган пайтингда фойдаланиш имконини берадиган неъматдир. Мударрислик қилаётганингда ҳам, ваъз қилаётганингда ҳам, фатво бераётганингда ҳам, насиҳат қилаётганингда ҳам, дарсларни хотирангга келтиришда ҳам илм доимо сен билан бирга бўлади. Бир қанча уламолар дарсга умуман тайёргарлик кўрмасдан бемалол дарс ўтаверишар экан. Чунки, ўтадиган дарслари хотираларидан мустаҳкам ўрин олган экан. Замонамизнинг катта олимларидан Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ талабаларга дарс бериш учун келаётганларида мутлақо тайёргарлик кўрмас эканлар. Чунки, ўтадиган дарсларининг барчасини ёддан билар эканлар. Қачон бир мавзуда дарс ўтиш керак бўлиб қолса, бемалол ўтаверар эканлар. Агар сафарда бўлсалар ҳам ўзлари билан китоблар олиб юрмас эканлар. Ёдлаган илмлари сафар чоғида ҳам у кишига кўп фойда берар экан.  
Аллоҳ таоло барчамизни фойдали илмларни олишга, олганда ҳам ёдда сақлаб, кейин унга амал қилишга бошласин. Омин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган асрда овруполиклар орасида, Ислом дини фикрий ҳаракатларнинг душмани бўлган, барча илмий ва фалсафий ҳаракатларга қарши кураш очган, деган нотўғри фикр давоми...

5695 05:00 / 13.03.2017
...Еб ичгандан кейин ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ беруви зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб давоми...

3687 05:00 / 13.03.2017
Қиш ойлари ўзининг салқинлиги, кечалари узоқ давом этиши, кундузлари қисқалиги билан ибодатга кўнгил қўйган ихлосли мўъминмусулмонлар учун ғанимат ҳисобланади. давоми...

4513 05:00 / 14.03.2017
Ушбу ndash quotМан ташаббаҳа биқавмин, фаҳува минҳумquot Кимки ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўша қавмдандирrdquo маъносидаги арабча жумлаларни кўпчилик уламо ва давоми...

5467 05:00 / 14.03.2017
Аудиолар

213585 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132792 14:35 / 11.08.2021