1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Сахий кишилар ҳақидаги ҳикоялар

05:00 / 13.03.2017 3030 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят этилган саҳиҳ ҳадисда марвийким, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда эсаётган шамолдан ҳам яхшироқ бўлардилар. Ул зотдан бирон-бир нарса сўралса, ҳеч қачон йўқ, демаганлар. Бир куни бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса беришларини сўради. Бас, унга икки тоғ орасига сиғадиган миқдорда қўй подасини бердилар. У киши ўз қавмига қайтиб келиб айтди: “ Эй қавмим! Исломга келинглар. Бас, Муҳаммад фақирликдан қўрқмайдиган инсондек сахийлик билан хайр-эҳсон беради”.

Айтишларича, Талҳа розийаллоҳу анҳунинг Усмон розийаллоҳу анҳудан эллик минг дирҳам қарзлари бўлган экан. Усмон масжидга чиқдилар. Талҳа ул зотга айтдилар: “Молингиз тайёрлаб қўйилди, олинг энди”. Усмон дедилар: “Эй Абу Муҳаммад! Бу сизга мурувватингизга ионадир”.  
Бир бадавий Абу Талҳанинг олдиларига келди ва у кишидан силаи-раҳм этишларини сўради. Бас, у киши айтдилар: “Чиндан ҳам бу қариндошчиликдир. Сендан олдин ҳеч бир киши мендан қариндошчилик сабабидан бирон-бир нарса сўрамаган эди”. Сўнг унга уч юз минг дирҳам туҳфа қилдилар.
Урва айтдилар: “Мен Оиша розийаллоҳу анҳонинг етмиш минг дирҳамни тақсим этаётганларини кўрдим. Модомики, кўйлакларига ямоқ солардилар (кўйлаклари ямоқли эди)”.  
Ривоят этилишича, Оиша розийаллоҳу анҳо бир кунда бир юз саксон минг дирҳамни одамларга тарқатдилар. Вақтики, оқшом кеч бўлди. Оиша айтдилар: “Эй жория! Менинг ифторимни келтир!” Жория унга нон ва ёғ келтирди. Шунда Умму Дурра дедилар: “Бугун тақсим қилиб берганларингиздан бир дирҳамли гўшт сотиб олишга қодир бўлмадингизми?” Оиша жавоб бериб айтдилар: “Агар эсимга солсанг эди, албатта шундай қилар эдим”.
Абдуллоҳ ибн Омир Холид ибн Уқбадан бозордаги ҳовлисини етмиш минг дирҳамга сотиб олди. Тунда у Холиднинг аҳлу аёли йиғисини эшитди ва яқинларидан сўради: “Уларга нима бўлди?” Жавоб бериб айтишди: “Сотилиб кетган ҳовлиларига хафа бўлиб йиғламоқдалар”. У ғуломига қараб айтди: “Уларнинг олдиларига бор. Уларга айтки, ҳовли ва унинг пули – ҳаммаси уларга”.    
Бир киши Абдуллоҳга “Менга сигир сути мақталди, менга бир сигир юборсангиз, сутидан ичардим”, деди. Абдуллоҳ етти юз сигирни молбоқарлари билан бирга юборди ва айтди: “Сигирлар боқиладиган қишлоқ ҳам сенга ҳадя”.
Али ибн Ҳасан Муҳаммад ибн Усома ибн Зайднинг бетоблигида унинг ҳузурига кирдилар. У йиғлай бошлади. Али ибн Ҳасан сўрадилар: “Нима бўлди сенга?” У айтди: “Менинг қарзим бор”. Али сўрадилар: “Қарзинг қанча?” У айтди: “Ўн беш минг динор ёки ўн минг динор атрофида”. Али дедилар: “Қарзларинг менинг бўйнимга”.
Бир киши Муъин (сахийлиги билан машҳур бўлган киши) ҳузурига келди ва ундан ҳожатини сўради. Бас, у айтди: “Эй ғулом! Фалончи соғин туямни ва минг дирҳам келтир”. У буларни ўзи танимаган одамга бериб юборди.
Бизларга Муъиндан яна қуйидаги ҳикоя етиб келган. Унда айтилишича, бир шоир унинг эшиги олдида бир муддат туриб қолди. Аммо у билан мулоқотда бўла олмади. Шунда унинг баъзи хизматчиларига айтди: “Агар амир боғга кирса, менга хабарини бергин”. Вақтики, амир боғга кирди, унга хабари билдирилди. Бас, шоир бир ёғочга байт ёзиб, боғга сув кирадиган ариққа ташлади. Вақтики, Муъин сув билан оқиб кирган ёғочни кўриб , уни ариқдан олди. Унда қуйидагилар битилган эди:

Эй маънан нажот берувчи Муъин, сахийлиги ҳожатимга,
Сендан бошқа менга шафоатчи йўқ, ёрдамчи.

У айтди: “Бу байтнинг соҳиби ким?” Шоир чақириб келинди. Муъин ундан сўради: “Нима деб айтдинг?” Шоир ёзган нарсасини айтди. Муъин унга ўн халта дирҳам беришга амр этди. Шоир уларни олди. Амир байт ёзилган тахтачани гилам остига яширди. Иккинчи куни амир бисот остидан мазкур тахтачани олиб, унда ёзилган байтни яна бир бор ўқиди ва шоирни ҳузурига чорлади. Унга яна юз минг дирҳам берди. Шоир буларни қабул қилиб олди ва бу дирҳамларни ундан қайтариб олишидан қўрқиб шаҳардан чиқиб кетди. Учинчи куни амир яна у байтни ўқиди ва у одамни ҳузурига даъват этди, аммо уни топа олишмади, у йўқ эди. Муъин айтди: “Менга хазинамда бирон дона дирҳам ва динор қолмагунича у одамга ато этиш вожибдир”.              
Қайс ибн Саъд ибн Убода бетоб бўлди. Бас, дўст-биродарлари кўринмай қолишди. Унга айтишди: “Улар сендан қарздор бўлганлари учун хижолат бўлиб кела олишмади”. У айтди: “Зиёрат этишдан қайтарадиган мол-дунёни Аллоҳ шармандаи-шармисор этсин!” Сўнг жарчига айтишни буюрди: “Кимнинг Қайсдан қарзи-ҳаққи бўлса, ундан уни кечди”. Ровий айтди: “Кечга бориб унга келувчи зиёратчиларнинг кўплигидан унинг остона зинаси синди”.  
Бир киши Саид ибн Оссдан ҳожатини сўради. Бас, унга юз минг дирҳам берилишига амр этди. У одам аччиқ-аччиқ йиғлади. Саид сўради: “Нимага йиғлайсан?” У деди: “Сенга ўхшаган инсонни ер ютишига (ейишига) йиғлаяпман”. Унга яна юз минг берилишига амр этди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида .бағйи, зулм, ёмонлик каби нарсаларни умумлаштирувчи сўздир. Уламолар бу атаманинг луғатдаги маъноси ва истилоҳдаги таърифи ҳақида алоҳида баҳслар давоми...

2882 05:00 / 13.03.2017
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули Йўлим кесилди, мени давоми...

3138 05:00 / 13.03.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймЖуфтжуфт бўлиб истиқомат қилишимиз учун эркак ва аёл қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, шаръий йўл билан оила қуриб давоми...

3094 05:00 / 14.03.2017
1. Қуръон ўрганувчи ва ўргатувчи киши мусулмонларнинг энг яхшисидир.Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг давоми...

4435 12:09 / 15.03.2017