1447 йил 1 Рамазон | 2026 йил 19 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди

13:51 / 17 февраль 1373 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000  (юз  миллион) сўм деб белгилади. 
Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000  (юз  миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир.

Фитр садақаси миқдори

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈ 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм;
≈ 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм;
≈ 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
≈ 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида камбағалга берса кифоя қилади. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида ҳайит намози ўқилгунга қадар бериш керак бўлади.

Фидя миқдори

Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.
Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу беш маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида беради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда 2021 йилнинг 8 ойида масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди.Масжид ndash мўминмусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат давоми...

2342 16:00 / 26.08.2021
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 18 июндаги 930сонли қарорига асосан, Миробод туманидаги Оқ уйrdquo мусулмонлар қабристони ҳудудида янги жоме масжидини барпо этиш давоми...

4336 12:35 / 27.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир, деб марҳамат қилган. Мўминмусулмонлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, мусибат келганда давоми...

17665 20:03 / 09.09.2017
Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун 5 та ҳудудга бўлинган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент давоми...

2571 20:57 / 06.07.2019