1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Филиппиндаги банкларга исломий хизматлар кўрсатишга рухсат берилди

16:28 / 12 февраль 155 pdf Ўқиш режими + -

Филиппин давлати Марказий банки (BSP) ислом банкинг бўйича пруденциал («Пруденциал» тушунчаси “назорат” сўзи билан бирга қўлланилганда молия муассасалари фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва муаммоларни бартараф қилишга имкон берувчи масофадан назорат қилиш маъносини англатади) тартибга солиш йўриқномаларини соддалаштирди. Бу ҳақда Fintech News хабар берди.

Киритилган ўзгартиришлар анъанавий банкларнинг барча тоифаларини кенгроқ иштирок этишга ундашга қаратилган бўлиб, уларга Ислом банк бўлинмалари (IBU — Islamic Banking Unit)ни осонроқ ташкил этиш имконини беради.

Янги қоидаларга кўра, ўз банк тоифаси учун белгиланган капитал талабларига жавоб берадиган анъанавий банклар IBU фаолиятини йўлга қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги иштирокчиларга ёрдам бериш мақсадида, Филиппин Марказий банки ислом банк фаолияти бошланган кундан эътиборан уч йиллик кузатув даврини жорий қилмоқда.

Бу давр мобайнида банклар пруденциал ҳисоботлар учун зарур бўлган маълумотлар талаблари, жумладан қўшимча молиявий ҳисобот пакети билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, IBUлардан энди алоҳида ликвидлик (нақд пул оқими барқарорлиги) ҳисоботларини топшириш талаб этилмайди — улар ликвидлик кўрсаткичларини асосий банкнинг умумий ҳисоботларига қўшиб тақдим этишлари мумкин бўлади.

Марказий банк мамлакатдаги бозор ҳали ривожланишнинг дастлабки босқичида эканини ҳисобга олиб, «регулятор талабларга мослашишда кўмак бериш ёндашуви»ни сақлаб қолмоқчи.

Филиппин Марказий банки раҳбари Eli M. Remolona, Jr.нинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар «кўпроқ иштирокчиларни жалб қилиш ва Филиппиндаги ислом молия бозорини ривожлантириш», шунингдек, молия тармоғини янада хилма-хил қилиш ва инклюзив иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Манба

 

Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 5 июнь куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўминмусулмонлар .Рамазон ҳайити, намозини адо этишди. Жумладан, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

2820 07:02 / 05.06.2019
2024 йил 5 июл куни Афғонистондан расмий ташриф билан ношир, .Аhmad print, нашриёти раҳбари Ҳусайн Қарзий ва унинг ёрдамчиси Абдулмуҳит Азизий юртимизга ташриф буюришди. давоми...

1448 20:17 / 05.07.2024
Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги ПҚ5110сонли қарорга имзо чекди.Қарорга кўра, Ўзбекистон давоми...

2667 17:16 / 10.05.2021
Руҳоний Девид Киганданинг ўн тўққиз ёшли ўғли Мусо Мувангузи Киганда Исломни қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда islamnewsru сайти хабар берди.Мувангузининг давоми...

2038 12:19 / 15.12.2020