1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol Nashr»да икки қардош мамлакат ноширлари учрашди

20:17 / 05.07.2024 1451 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 5 июл куни Афғонистондан расмий ташриф билан ношир, «Аhmad print» нашриёти раҳбари Ҳусайн Қарзий ва унинг ёрдамчиси Абдулмуҳит Азизий юртимизга ташриф буюришди. Меҳмонлар юртимизни зиёрат қилиш асносида «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюрдилар. Уларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар.



Меҳмонлар нашриётнинг бош дўконидаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар.





Сўнгра шайх ҳазратлари асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди.











Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Ташриф сўнгида меҳмонларга эсдалик совғалар берилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамизки, «Аhmad print» нашриёти диний-маърифий йўналишда фаолият юритиб, у еда араб ва форс тилларида китоблар чоп этилади. Шунингдек, Қуръони Карим нусхаси ҳам мунтазам равишда чоп этиб борилади.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 17 майидан бошлаб Саудия Aрабистони ўз фуқароларини бошқа мамлакатларга саёҳат қилиши учун чекловларни бекор қилиб, ўз чегараларини очади. Бу ҳақда давоми...

2268 17:00 / 04.05.2021
Жорий йилнинг 8 август куни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида янги .Имом ота, жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимда бир қатор улуғ устозлар, аҳли давоми...

3179 19:13 / 09.08.2021
Қадрли ватандошлар Аввало, ушбу қутлуғ айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь ndash Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин давоми...

1214 22:06 / 06.12.2024
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, давоми...

1734 17:03 / 29.10.2022