1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Илмий манҳажнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар (Салафийлик 3)

05:00 / 13.03.2017 2883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи боб

Илмий манҳажнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар

(унинг қисқача таьрифи билан)

Расулуллоҳ с.а.в асҳобларига хос бўлган икки хусусият

Икки хусусият борки, Расулуллоҳ с.а.в асҳоблари улар билан сифатлангандир. Ана шу сифатлар кейинги асрларда аста – секин йўқолиб борди. Улардан кейин келган мусулмон гуруҳларидан  биронтаси ҳам ана шу сифатларнинг ҳеч қайсинисига эга бўлолмади. Ҳудди мана шу икки устунлик,  Расулуллоҳ с.а.в саҳобаларини ақида асослари ҳамда  ҳукмлар тафарруьотини билишда иттибоь қилишга  доир бўлган ҳар қандай илмий манҳажни ҳакам санашдан беҳожат этган эди. Гарчи бу манҳаж, Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ с.а.в суннатларидан олинган бўлса ҳам.  Бу сўзимиз исботини -айниқса -ислом умматининг биринчи асрида яққол кўриш мумкин.

Бу икки устунлик қуйидагилардир.

Биринчиси: уларнинг маьно англашда ажамларга хос бўлган нуқсонлардан холи бўлмиш соф, табиий араб тилига эга эканликлари

Иккинчиси: саҳобаларнинг  Илоҳий фармонларга нисбатан уларни тараддудсиз таслимиятга ундовчи соф, исломий фитрат эгаси эканликлари

Маьлумки, Китоб ва Суннатдан ҳукм истинбот қилишда бирор мезонни ҳакам қилишга ундовчи эҳтиёжлар иккитадир.  Биринчи эҳтиёж- бу кишининг араб тили ва унинг адабиётини билишдаги заифлигидан келиб чиқадиган эҳтиёждир. Иккинчиси эса, шахсларнинг уни тушунишга ҳаракат қилаётган нарса атрофидаги турлича қарашлар ҳамда талашиб-тортишувларидан келиб чиқадиган мунозара ва баҳс сабабли пайдо бўлган эҳтиёждир.  Мана шу иккала сабабнинг бирортаси ҳам саҳобалар асрида йўқ эди. Саҳобалар р.а жамоасидан меьзон ёки манҳажни тақозо этадиган эҳтиёжлардан биринчисини қидириб топиш  иккинчисини қидириб топишдан ҳам мушкул эди. Бунга қўшимча қилиб яна шуни айтиб ўтиш мумкинки, саҳобалар феьлан дуч келадиган, унга нисбатан бериладиган диний ҳукмни билиш эҳтиёжи билан ақллари машғул бўладиган диний масалалар анча  кам ва маҳдуд эди. Кўпинча бундай масалалар, Қурьон ва Суннатда ворид бўлган маьноси очиқ насслар доирасидан ташқарига чиқмас эди.  Юқоридаги маьлумотлардан биз, ижтиҳод ва истинбот учун уни ҳакам қилинадиган бирон илмий меьзон қидиришдан ҳижрий биринчи аср мусулмонларини беҳожат қилган муҳит ҳақийқатини билиб олдик.  Зеро улар, модомики Қурьон ва Суннатдаги очиқ-ойдин далиллар каби уни ҳакам қилиш имкони мавжуд бўлган нарса бор экан, асло мунозарага кирмас эдилар.  Уларда луғавий малака ва арабий завқ борасида ҳеч қандай ожизлик йўқ эди. Шунинг учун саҳобалар,  ҳукмларни билишда ундан кўмак оладиган миқёс ёки манҳажни ушлашга уларни мажбурлайдиган бошқотирувчи ҳайронлик ҳолатига  тушиб қолмадилар. Вақти келиб футуҳот ва шу каби нарсалар сабабли уларнинг атрофида янги-янги ҳодиса ва янги-янги ишлар кўпайиб кетди. Ва натижада бу янги ҳодиса ва ишлар  саҳобаларни қиёс ҳамда раьй салтанатидан ёрдам олишга муҳтож қилиб қўйди. Ундан ташқари саҳобаларда, нафс ва шубҳаларга бўйсунмас, уларнинг қалбларидан отилиб чиққан кучли иймон қуввати бор эди. Улар ўзларидаги мана шу кучли иймон ёрдамида бошқа насслар ва муташобиҳ лафзлар қаршисида сўзсиз таслим бўлиш фазилатини касб этдилар. Ваҳоланки тафаккур ва ижтиҳод эгаларининг кўплари ана шу муташобиҳ лафзлар (ёки оятлар) сиррини билиш ва улардан ирода қилинган ҳақийқатни билишга ўч бўладилар. Муташобиҳ оят ва лафзлар  қаршисида саҳобалар қалбларининг тубига ўрнашган, кучли иймонларига муносиб бўлган нарса, ўша муташобиҳларга нисбатан Аллоҳ таоло айтгани ва ирода қилганидек иймон келтирмоқлик эди. Сўнгра уларга ҳеч қандай таьтил ва таьвилсиз (яьни, оят ва лафзларни амалсиз ташлаб қўймаслик ёки уларни бошқа маьноларга бурмаслик),  ташбиҳ ва такйифсиз ( яьни, Аллоҳни махлуқларга ўхшатмаслик ва Унга улардаги каби кайфият бермаслик) иқрор бўлиш ҳам саҳобалар иймонига лойиқроғи эди.

Мазкур сабабларга кўра ҳам саҳобалар орасида диний масалаларда райьни ёмон кўриш кенг ёйилган. Зеро уларнинг замонасида динда раьй билдириш кераксиз чуқур кетишлик, ўзини уринтириш ва фойдасиз нарсларга вақт исроф қилишдан ўзга нарса эмас эди.  Динда раьй билдиришнинг кароҳияти ҳақида ворид бўлган асарлар жуда ҳам кўп ва машҳурдир.  Бу ўринда уларни келтириб ўтиш ёки эслатишга эҳтиёж йўқдир.  Нассларга бўлган бу тарздаги  ёндашув саҳобалар асри охирига қадар давом этди. Чунки ўша даврдан бошлаб янги омиллар пайдо бўла бошлади ва улар жамият орасида кенг ёйилди.

Аммо бу аср бошларида динда раьй билдириш ёки бу хусусда ўзгалар раьйини қўзғаш тарафига ҳеч ким бош урмади.  Шу сабабдан раьйдан огоҳлантириш, унинг кароҳиятини эьлон этиш ва раьйдан ҳамда унинг аҳлидан нафратлантиришга эҳтиёж ҳам бўлмади.

Динда кўп савол беришдан бўлган қайтариқ масаласига келсак,  уни умумий деб тушунмоқлик хатодир. Чунки саҳобалар р.а савол беришдан бутунлай  тийилмаган ва савол сўрашдан мутлоқ тарзда қайтарилмаган эдилар.

Бу масала борасида тўғри фикрни Қози Абу Бакр ибн Ал-Арабий билдирган. Ибн Ҳажар р.а ҳам “Фатҳул Борий” китобларида ушбу фикрни қувватлаган. Айтиб ўтилган фикрниг хулосаси қуйдагича, асарларда келган савол беришдан бўлган қайтариқ, Шориь унинг ҳукми ҳақида сукут қилган ишларга оид саволлар ҳақидадир. Дарҳақиқат, ваҳий нозил бўлиб турган ва Расулуллоҳ с.а.в улар орасида ҳаёт бўлиб турган пайтда турли саволлар беравериш беҳуда уриниш ва хали вақти етиб келмаган ишни олдиндан  шошилтириш бўлади холос.  Зеро, Шориь ваҳий нозил бўлиб турган бир замонда қайси нарса ҳақида сукут қилган бўлса, билингки буни ўз бандалари учун кенглик ва уларга марҳамат нуқтаи назаридан қилган бўлади. Дарҳақиқат, барча нарса аслида мубоҳдир. Агар Шориь нарсанинг аслий ҳукмини  ўзгартирмоқчи бўлса, албатта уни ўз ичига олган ваҳий нозил қилади.

Имом Бухорий хазратлари Саьд ибн Абу Ваққос р.а орқали ривоят қилган марфуь ҳадисда “Дарҳақиқат,  мусулмонлар (орасида)  гуноҳи каттароғи - ҳаром қилинмаган нарса ҳақида савол бериб,  (ўша нарса) унинг саволи туфайли ҳаром қилинишига сабабчи бўлган кишидир.”  дейилган. Дароқутний, Абу Саьлаба р.а орқали ривоят қилган марфуь ҳадисда эса, “Албатта, Аллоҳ (сизларга шундай) мажбуриятларни фарз қилдики,  уларни (амалсизлик билан) зоеь қилманглар; чегаралар белгиладики, уларга  тажовуз этманглар; (баьзи) нарсалар ҳақида -унутишдан эмас, балки сизларга (бўлган) марҳамати ўлароқ- сукут қилдики, улар(нинг ҳукмини) изламанглар.” дейилади. Мазкур ҳадислар юқорида биз айтиб ўтган маьнога далолат қилади.

Яна шундай савол турлари борки, улар ҳам таьқиқланган саволлар туркумига киради. Балки уларга бўлган таьқиқ  янада қаттиқроқ ва бундай таьқиқга лойиқроқдир.  Шориь насс орқали, унга унинг қандайлиги ҳақида баҳсга кирмасдан, ўзи хабар берганидек иймон келтиришга амр қилган нарсалар (Аллоҳнинг сифатлари каби) хусусида савол бериш ана шундай турдаги саволлар туркумига киради. Савол бериш таьқиқланган масалалардан яна бири; шундай нарсалар борки, улар ҳақида хабарларда ворид бўлган, аммо улар ҳис қилиш қобилияти орқали билинадиган нарсалар доирасига кирмайди. Ҳатто “хаёллар жавонида” ҳам уларнинг мисоли йўқдир.  Бундай саволларга  руҳ, қиёмат кунида жасадларнинг қандай ҳашр бўлиш кайфияти ва шунингдек Қиёматга доир кўплаб хабар ва ҳодисалар ҳақидаги саволлар  мисол бўлади. Бу каби саволларнинг жавобини билишнинг ягона йўли  нақлдир. Уларнинг тафсилотини билишда ёлғиз ақл учун  йўл йўқдир. Имом Бухорий р.а Абу Ҳурайра р.а орқали марфуь ҳолда қилган қуйидаги ривоятлари ҳам ҳудди мана шу ҳақиқатга далолат қилади. Мазкур ривоятда Расулуллоҳ с.а.в: “Инсонлар ўзаро (кераксиз) саволлар беришдан, токи “хўш, махлуқларни Аллоҳ яратган бўлса, у ҳолда Аллоҳни ким яратган?” дегунларига қадар, тўхтамайдилар.” деганлар. Ҳадиси шарифда билдирилаётган бу хабар, ана шу тарздаги саволларнинг ноўрин эканлигини билдириш маьносида айтилганлиги барчага маьлумдир.

Аммо бундан ташқари, эҳтиёж юзасидан саволлар бериш  матлубдир. Масалан; насс далолат қиладиган нарсани аниқлаш мақсадида савол бериш; насснинг бирор ҳукмга далолат қилишида, усул фиқҳ илмида санаб ўтилган далолат йўлларидан бирини топиш имконияти ҳақида савол бериш; уни билишга муҳтож бўлиб туриладиган, ҳукми нассда келмаган эьтиқод ёки сулук бобидаги нарсалар ҳақида савол бериш кабилар. Бу каби нарсаларни сўраб ўрганиш, нафақат матлубдир, балки вожибдир. Саҳобалар р.а бундай нарсалар ҳақида, Расулуллоҳ с.а.в га ҳеч қандай ноқулайликсиз савол берар, унинг тафсирини сўрар эдилар. Саҳобалар р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан чорвани қамиш билан сўйиш ҳукми, амирлар ноҳақ ишга амр қилганларида итоат қилиш вожиб ёки вожиб эмаслиги ҳақида, Қиёмат куни ва ундан олдин бўладиган қон тўкилиш ҳолатлари ҳамда ўша чоғда мусулмон киши нима қилмоқлиги лозимлиги, меросга доир бўлган “калола”, маст қилувчи ичимлик, қимор, “(уруш қилиш) ҳаром саналган ойлар”, етимлар билан қандай муносабатда бўлиш, ҳайз ҳолати, ов ва бошқа нарсалар ҳақида савол берар эдилар.  Бундай тарздаги саволларни берувчилар маломат қилинмас, балки уларнинг юқоридаги каби саволларни бериб туриши уларнинг мақталишига боис бўлар ҳамда ўша шахснинг диний ишларда нақадар эьтиборли эканлигига далил ҳисобланар эди.  Шунинг учун ҳам Оиша р.а –саҳиҳ ҳадисда ворид бўлишича- ансор аёлларни мақтаганлар. Чунки ҳаё динлари(га оид) ҳукмларни сўрашдан ансор аёлларни мань қилолмади.

Аммо Нубувват ҳайбати ва саҳобалар ўз Пайғамбарлари с.а.в билан қиладиган муомалаларида ўзгалардан ажралиб турадиган юксак даражадаги одоб, уларнинг орасини бироз пардалаб турар эди. Шу боис, улар ҳатто марғуб саналган саволларни ҳам бемалол бера олмас эдилар.  Ушбу зикр қилинганлар собит ҳақиқат бўлиб, у таькид ва далил келтиришга муҳтож эмас. Зеро Расулуллоҳ с.а.в саҳобаларининг шаьни,  ул зот .с.а.в билан бўладиган мана шундай одобни тақозо қилар эди. Бирорта ҳам ақлли киши йўқки, ушбу ҳайбатнинг мавжудлигини идрок этмасин, гарчи у энг тубан савиядаги фикрий тасаввур ва шуьурий завқга эга бўлса ҳам.

Саҳобалар р.а нинг Расулуллоҳ с.а.в ҳузурларига аьробий жамоати элчиларининг келишларини кутишликлари сабаби ҳам мана шудир. Аьробийлар келгач, улар билан биргаликда Расулуллоҳ с.а.в мажлисларига кириб ўтирардилар. Савол-жавоблардан илмий манфаат топиш учун аьробийларнинг диний  ишлар ва Қурьон маьноларига доир саволларига Расулуллоҳ с.а.в тарафларидан бериладиган жавобларни бор эьтиборлари билан тинглашар эди. Чунки савол ташлаш ва тортинмасдан истаган нарсалари тафсирини сўрашда  аьробийлар саҳобалардан кўра журьатлироқ эдилар.

Анас р.а нинг “Саҳройилардан бўлган оқил кишининг (Расулуллоҳ с.а.в ҳузурларига) келиб, савол бериши ва биз эса унинг (жавобини) тинглашимиз бизга жуда ёқиб тушар эди” деган хотираларини икки шайх ривоят қилганлар. Имом Аҳмад “Муснад”ида Абу Умома р.а дан қилган ривоятда шундай дейилади: “Эй иймон келтирганлар! Ҳар хил нарсаларни сўрайверманглар. Агар зоҳир бўлса, сизга ёмон бўлади. Агар Қурьон нозил қилиниб турган чоғда сўрасангиз, сизга зоҳир бўлади. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни авф қилган эди. Аллоҳ мағфиратли ва ҳалим зотдир.” (Моида сураси; 101оят) ояти нозил бўлгач, биз Расулуллоҳ с.а.в дан (ҳар хил нарсаларни) сўрайверишдан қўрқиб қолиб, бир аьробийга бордик ва уни (ёпинчиқ каби) бурда эвазига “сотиб олиб”, Расулуллоҳ с.а.в дан .....сўраб берсангчи.” дер эдик.”  Абу Яьло р.а, Баро ибн Озиб р.а дан қилган ривоятда "Бирор нарса ҳақида Расулуллоҳ с.а.в дан сўрамоқчи бўлардиму, бир йил ўтса ҳам, (ул зот с.а.вдан) камоли ҳайбатлари туфайли (сўрай олмасдим).  Аьробийлар (биз савол беролмаётган нарсаларни Расулуллоҳ с.а.в дан) сўрашлари учун уларнинг келишини кутар ва аьробийлар саволлари жавобларини эшитиб, ундан истифода қилар эдик.”.

Биз баён қилиб ўтган нарсалардан маьлум бўлмоқдаки,  Расулуллоҳ с.а.в асҳоблари ҳаётида тажаллий топган мазкур устунликлар уларни далил келтириш ва истинбот қилиш борасидаги илмий манҳаж ҳакамлигидан беҳожат қилди. Улар бирор илмий манҳажни асос ёки йўл қилиб, унга боғланиб қолмадилар, ваҳоланки улар мусулмон эдилар.  Улар  нафақат оддий мусулмон, балки- Аллоҳнинг фазли ила-улардан кейин келганларга нисбатан бир қанча устунликларга эга бўлган мусулмон эдилар.  Биз эслаб ўтганимиздек, саҳобалар раьй соҳасидан йироқ, Расулуллоҳ с.а.в тарафларидан қабул қилиб олинган  ғайб хабарлари ва маьнолар сирри ҳақида чуқур кетмайдиган ва ана шундай ўринларда ҳеч қандай таьтийл ва ташбиҳсиз насслар зоҳирида тўхтайдиган, эҳтиёж пайдо бўлмаган мавзуларда савол ва изоҳлар сўрамайдиган зотлар эди. Мен ҳам айтаманки, “Ҳа, уларнинг хусусияти мана шу эди. Аммо улар, ҳолатлар ўзгаруви ҳамда омил ва сабаблар алмашувчи натижасида шундай ҳолат ёки шундай даврни ҳам бошдан ўтказдиларки, улар энди биз юқорида мисол келтириб ўтган каби масалаларда ижтиҳод ва мубохаса қила бошладилар. Замонлар ўтиб уммат орасида биз айтиб ўтган устунликлар камайиб, йўқолиб бораверди. Хўш, саҳобалар даврининг иккинчи ярмида ривожланиб борган, аммо илк даврларда мавжуд бўлмаган ана шу ҳолатлар қандай ўзгарди?  Уларни ижтиҳодга мажбурлаган янгиланиб борувчи омиллар нималар эди?

Аллоҳнинг тавфиқи ила, энди уларнинг баёнини қилишга киришамиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
26Савол. Нимага асосланиб сиз Муҳамммадни Пайғамбар деб ҳисоблайсиз У НажаткорМасиҳдан 600 йил кейин туғилган. У келажак тўғрисида бир аҳамиятлироқ нарсани давоми...

5726 20:53 / 22.04.2017
12 савол. Исломда аёлга муносабат қўрқинчли у эрининг сўзсиз қули, уни уриши мумкин, у эридан берухсат бир қадам қўйиши мумкин эмас, қамоқда ўтириши ва агар давоми...

3352 20:41 / 22.04.2017
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз ҳажга ёки умрага чиқдик. Биз билан Ибн Соид ҳам бор эди. Бир манзилга тушдик. Одамлар тарқалиб кетдилар. Мен у давоми...

2361 20:07 / 02.08.2020
Бутун дунёда Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи бошланди. Жоме масжидларда Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2280 16:00 / 28.10.2020
Аудиолар

135358 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55605 14:35 / 11.08.2021