1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Қуръондаги "зиддиятлар"...

20:42 / 22.04.2017 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

13-савол. Қуръонда бемаъни хато бор сизнинг Муҳаммадингиз Исонинг онаси Авлиё Мариямни Мусонинг иниси бўлган Хоруннинг синглиси деб ҳисоблайди. Қандай қилиб сиз бундай нодонликни Муқаддас Китоб деб ҳисоблайсиз?

 13-жавоб. Нодонлик – бу араб тилини билмай туриб Қуръондаги араб иборалари тўғрисида ҳукм чиқаришдир. Наҳотки сиз Пайғамбар Муҳаммад сав, Мусо ва Исо аслар бошқа-бошқа даврларда яшаганларини ва уларнинг ораси бир қанча юз йиллар эканини ҳақиқатан ҳам  билмайди деб  ўйласангиз? 

Муқаддас Қуръон матнидаги Мусо ва унинг биродари Хорун, уларнинг авлодлари, Исо ва унинг тақводор онаси тўғрисида кўплаб қиссалар ўқилса кифоя қилади. Бу тавсифлардан аниқ маълум бўладики, гап турли замонлар ҳақида боряпти. Мухолифларимизнинг Муҳаммад сав уларни бир даврга бирлаштирди деган тахминлари ҳеч қандай танқидга дош беролмайди.

Хўш нима учун Қуръонда Мария (Мариям)  Моисей (Мусо)нинг иниси бўлган   Аарон (Хорун)нинг- синглиси деб аталди: Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одам эмас ва онанг хам фоҳиша эмас эди-ку..." (19:28).

Бу ерда ҳеч қандай хронологик ва биографик хато йўқ – араб тилининг ўзига хослиги холос. Нима учун араблар ўртасида бундай савол туғилди? Ишонарли ҳадис тўпламларида Пайғамбар савни ушбу оятга берган тафсирлари бор. Хусусан у зотнинг саҳобалари Муғира, Нажрон насронийлари билан суҳбатлашаётганда улар инкор қилиб, Мария (Марям)нинг Ҳорун исмли иниси бўлмаганини  ва Мусонинг  иниси Ҳорун Мариямдан анча аввал яшаганини айтишди.

Муғира ҳеч нарса деб жавоб бермай, Пайғамбар сав олдиларига келиб Қуръоннинг бу оятини тафсир қилиб беришларини сўради. Пайғамбар сав эса ундан сўрадилар: “Нима учун сен уларга Баний Исроил ўз фарзандларини ўтган улуғ пайғамбарлар ва тақводорлар исми билан аташганини айтмадинг?”. Яъни Муҳаммад савнинг бу тафсирлари Мариямни фақат ҳурмат учунгина исми билан атамадилар, балки унинг Ҳорунга қариндошлигини, демак Мусога қариндошлигини ишора килдилар. Рус тилида ҳам шунга ўхшаш хусусият отасини номини айтишда Михаил Алексейнинг ўғли ёки Алексеевич дейиш урф бўлган. Машҳур бобонининг исмини ёки лақабини  нафақат ўғил ёки қиз учун балки ундан фамилия ясаб қолганлар учун ҳам сақлаб қолиш истаги туғилган ва бизнинг мисолимизда Алексеев бўлиб кетган.

Кўпинча одамлар Ўзларидан олдин ўтганларнинг, боболарининг эгаллаган мартабаларига боғлиқларини билдириш учун исмларига ўзлари учун ҳурматли кишининг исмини қўшадилар. Араб тилида уруққа мансублик “биродар”, “сингил” сўзлари билан ҳам билдирилади. Муслим, ан-Насаи, ат-Термизийларнинг ҳадис тўпламларида мазкур оятнинг араб тили хусусиятидан келиб чиққан шунга ўхшаш шархи бор: “Гап шундаки арабларда Ҳоруннинг синглиси ибораси Ҳорун авлодидан бўлган аёл деган сўзни билдиради. Масалан Музир қабиласининг вакилига нисбатан: “Эй Музирнинг иниси!, Ҳамдонийга эса “Эй Ҳамдоннинг иниси”деб мурожаат қилишлари мумкин”. Яъни мазкур ҳолатда гап Марямга мурожаат гўёки Мусонинг иниси Ҳоруннинг авлодига мурожаат бўляпти.


Савол. Қуръонда Зул-Қарнайн (иккишохли дубулға кийган)  тўғрисида гапирилади, тафсифлашдан ва тафсирдан маълум бўладики, бу Александр Македонский. Шу билан бирга Зул-Қарнайн тақводор сифатида тасвирланади, биз тарихдан биламизки Буюк Александр бузуқ, лаввота билан шуғулланадиган вино ва маишатни севадиган одам бўлган. Бу Қуръондаги зиддиятлардан, шундай эмасми?


Жавоб.  Қуръонда номи зикр қилинган Зул-Қарнайн ҳақиқатда тақводор инсон бўлган. Лекин Аллоҳнинг пайғамбари бўлганми йўқми аниқ эмас. Бу тўғрида маълумотлар кам. Унинг ҳақиқий исми Искандар бўлгани тўғрисидаги ривоятлар бор. Шу сабабдан бир киши уни Александр Македонский деб атайди бошқалар форс шоҳи Доро деб атайди. Лекин бу тахминларнинг барчаси жиддий асосга эга эмас, Қуръоннинг кўп тафсирларида маъқулланмайди.

Мусулмон тарихчилари Қуртубий ва ат-Табарий таъкидлайдиларки, Зул-Қарнайн Пайғамбар Иброҳим ас даврларида яшаган, у билан бирга ҳажга борган ва унинг дуосини олган. Сўнгра у ҳарбий қўмондон бўлди ва  бошқа халқларга қарши зулм қилган қароқчи қабилалар Яъжуж ва Маъжужларга қарши курашди. Уларнинг жойига етиб боргач, Зул-Қарнайн уларни бошқа оламдан ажратиш учун тош ва темирдан девор  қурди.

Зул-Қарнайн Европа ва Осиёнинг кўп жойларини эгаллаган, ҳамма жойда Аллоҳнинг қонунини барпо қилган, Якка Худога имонни тарғиб қилган. У бутпарастлар билан қаттиқ жанг қилган, имонлиларга жуда яхши муомала қилган. Маккани ёнида дафн қилинган, яна у Давмату-Жандалда (Сурия ва Мадина  ўртасида)  вафот қилган ва ўша жойда Тиҳома тоғига дафн этилган ҳам дейилади.

Шундай қилиб Зул-Қарнайн –Александр Македонский эмас.  


Савол. Қуръонда икки ўринда Оламни яратилиш муддати 6 кун деб берилади; “Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги (бор) нарсани олти кунда яратдик ва Бизга ҳеч қандай чарчоқ етгани йўқ” (50:38). Шунингдек 32:4 оятда ҳам, лекин 41 сурада 8 кунда яратилиш ҳақида гапирилади: “Айтинг: “Ҳақиқатан ҳам сизлар Ерни икки кунда яратган зотга кофир бўлурмисизлар ва ўзгаларни Унга тенглаштирурмисизлар?! Ана Ўша (барча) оламларнинг Парвардигори-ку?! У (Ернинг) устида тўрт кунда тоғларни (пайдо) қилди ва уни барокотли қилди ҳамда ўша (ер)да унинг емишларини белгилади (тақсимлади). (Бу тафсилот) сўровчиларга мосдир. Сўнгра тутун ҳолатда бўлган осмонни (яратиш)ни қасд этиб, унга ва Ерга: “( фармонимга) ихтиёрий ёки мажбурий ҳолда келинглар!”-деган эди, улар: “ўз ихтиёримиз билан келдик”- дедилар. Бас икки кунда етти осмонни барпо қилди “. (41:9-12) Бу парчада келтирилганига биноан  яратилишнинг  умумий муддати – 8 (2+4+2) кун.

Жавоб. Ислом мухолифларининг хатолари равшан: “Ерни икки кунда яратди” деган сўзлардан кейин яратиш тўғрисидаги ҳикоя Яратгувчининг буюклиги тўғрисида хулоса билан, Унга шоирона ҳамд айтиш билан узиладида, кейин яратиш мавзусига қайтилади, янгитдан ерни устидаги  тоғлар билан биргаликда яратилиши ва яна унинг аҳоли билан тўлдирилиши,  ва уни эгаллаганлар учун озуқа ва ичимлик яратиш учун ҳаммаси тўла тўрт кун (2+2), ва яна икки кунда осмон яратилди. Жами 6 кун тўла.


Савол. Мусулмонлар доимо  жавоб беришдан  юз ўгиришадиган мавзуни эсга оламиз: Қуръон бўйича осмон қаттиқ: ”Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик. У... қуёш ва ойни яратди. (Бу иккисининг) ҳар бири фалакда сузиб юради” (21:33-34); “Биз осмонни мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраймиз” (21:104); “ҳамда ўзи осмонни ерга изнисиз қулаб тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми” (22:65); “Тепаларингизда етти (қават) мустаҳкам (осмонни) бино қилдик” (78:12); Қуёш ёрилганда, юлдузлар (ҳартомонга) сочилганда” (82:1-2).

Шундай қилиб Қуръон муаллифининг осмон ҳақида тасаввури қандай эди? Бу ернинг устига тортилган, бирон бир тешиги(ёриғи)  йўқ, ва Аллоҳ унга юлдузларни (ёритгичларни) маҳкамлаб қўйган  қандайдир  том,  чодир шаклидаги нарсами? Бу томни Аллоҳ ерга тушиб кетмаслиги учун ушлаб туради. Мана шу фалакда ой ва қуёш сузиб юради. Бу том ёрилиб кетиши мумкин дейилади, осмоннинг тўкилаётган парчалари (йиртиқлари),  ва (аввал унга маҳкамланган) ундан тўкилаётган юлдузлар тўғрисида гапирилади. Яна бу самовий чодир тортилади,  мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўралади.  Бундан ҳам баттарроқ фанга зид ҳолатни тасаввур қилиш қийин.

Жавоб. Инжилни Илоҳий Китоб деб ҳисоблайдиганлар томонидан ўта ғалати танқид! Инжилни очамиз ва подшо Давиднинг саносини ўқиймиз: ”Эй Худованд, ё Раббим, жуда улуғсан... Жамол ва салобат ила кийингансан, Ёруғлик либосига буркангансан. Осмонни чодир каби ёйиб қўйгансан. Юқори даргоҳларинг томини сувдан қургансан, Булутларни Ўзинга ароба қилиб, шамол қанотлари узра кезасан... Ер тоабад тебранмасин дея Уни пойдевор узра маҳкам қургансан. (Санолар 103:1-5).

Яратгувчини улуғлайдиган, кўринадиган ва кўринмайдиган нарсалар орасида инсонга хос ташбеҳ ва ўхшатишларда битилган гўзал диний шеърият.

Бу ерда Қуръондан бирор бир жиддий фарқ йўқ. Фақат бизнинг мухолифларимиз ўзларининг холис эмасликларидан қуръоний сўзларни шеърий образлиликдан, бадиийликдан маҳрум қилмоқчилар, ва ҳар бир сўздан айб топмоқчилар холос. “Фалакда сузиб юриш”- ҳар биримиз космик кема ҳақида у “сузяпти” демаймизми? Наҳотки “осмон гумбази” ва “ҳавода сузиш” сўзларини жиннилар ўйлаб топган бўлса?  Худонинг Сўзи билан мурожаат қилаётган Пайғамбар қандай тилдан фойдаланиши керак?

Янги Аҳдга мурожаат қиламиз:” Шундан кейин бир қараган эдим, осмонда ланг очиқ бир эшикни кўрдим...Ўша пайтда  Илоҳий Руҳ таъсирида  қолдим. Бир қарасам осмонда бир тахт – Арши аъло турар, унда бир Сиймо ўтирар эди” (Ваҳий 4:1-2) .

“У олтинчи муҳрини бузганда қарасам, буюк зилзила бўлаётганини кўрдим. Қуёш худди қора хирқага буркангандек қоронғилашди, ой эса лахта қонга айланди. Кучли шамол анжир дарахтини силкитганида хом анжирлар ерга қандай қилиб тўкилса, осмондаги юлдузлар ҳам худди шундай ер юзига тўкилди. Осмон дафтардай ўралиб, йўқолди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиди” (Ваҳий 6:12-14)

 Мухолифларимиз гўёки барча насронийлар учун муқаддас бўлган Янги Аҳддаги  Юҳаннонинг Ваҳийсини ўқимагандек тасаввур ҳосил бўлади! Бу ерда ҳаммаси ўша образлар, инсонга қиёмат аломатлари қандай кўрсатилади. Оммавий фалокатлар, осмонда эшик очилади, ва осмон мовий рангини йўқотади. Қандай парчаланади, ёки умуман йўқолиб кетади ёки ҳеч нарса кўринмайдиган бўлиб мактуб каби ўралади. Шошганларидан Инжилдаги осмоннинг мактуб каби ўралишига ҳам кўз ташлашга ҳам ақллари етмабди.

Шундай қилиб барча бу ва бунга ўхшаган “зиддиятлар” исломофобия бармоғидан сўриб топилган дейиш мумкин.


Савол. “Қуръонда замонавий фан нуқтаи назаридан қараганда умуман тутуруқсиз даъволар мавжуд. Гўёки Ер қуёш атрофида эмас қуёш ер устида сузиб юради, шунинг билан бирга у қаерларгадир  уфқнинг орқасига эмас аниқ бир лойқа булоққа ботиб кетади! Ўзингиз бу тутуруқсизликни қандай тушунтирасиз? – “то (кетаётиб) кун ботадиган жойга етгач, у (қуёшнинг) бир лойқа булоқ ортига ботаётганини кўрди” (18:86)  

Жавоб. Мухолифларимиз яна шеърий тузилиш, ва образ, истиора ва мажоз борлигини унутиб қўйдилар. Мазкур ҳолатда гап ўта аниқликни талаб қиладиган Яратгувчи инсонларга берган Қонунлар тўғрисида эмас, табиат ҳодисасини ўхшатиш тўғрисида боряпти. Агар улар Қуръоннинг яна бир неча қаторини ўқишганида қуйидагиларни ўқир эдилар: “То (кетаётиб) кун чиқишга етиб боргач, унинг (қуёшнинг) бир қавм узра чиқаётганини кўрди. Биз у қавм учун қуёшдан (сақланадиган) бирор парда қилмаган эдик” (18:90) 

Яъни агар биринчи воқеада тўғридан-тўғри лойқа булоқ қуёшнинг ботадиган жойи деб айтилаётган бўлса,  90-оятда одамларнинг боши қуёшнинг чиқадиган жойи деб аталяпти, чунки у ерда ҳам худди шундай гап тузилишидан фойдаланиляпти, худди шундай гап бўлакларидан фойдаланиляпти, фақат “ботиш жойи”сўзи  ўрнига “чиқиш жойи” сўзи ишлатилган.

Нимага мухолифларимиз 90-оятни келтирмайдилар? Ўйлайманки “одамларнинг боши” қуёшнинг чиқиш жойини билдириши сўзма-сўз  маъно берилганда янада бемаънироқ бўлар эди. Лекин бу ерда улар  Зул-Қарнайн етиб борган жойнинг мажозий тасвири  эканлини тушунадилар. Агар гаплар синтактик тузилиши жиҳатидан бир хил бўлса 86- ва 90- оятларни ё бирхил мажозий маънода тафсир қилиш керак ёки бир хилда сўзма-сўз тафсир қилиш керак. Кейинги ҳолатда  (яъни 90 оятни сўзма-сўз тафсир қилинса) ҳеч бир муҳокамага ярамайдиган аниқ бемаънилик бўлар эди.



Али Вечеслав Полосин


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламолар масалаларни диққат билан ўрганиб, таҳқиқ қилишади. Шунинг учун бир масалада турли ўлкаларда авлоддан авлодга маълум бир фатвога кўра амал қилиб давоми...

572 13:52 / 20 ноябрь
3савол. Биз ҳақиқатда 7 та хил қуръон бўлган, фақат Пайғамбар вафотидан кейин одамлар ўзларича улардан битта умумий қуръон қилишди, деб ўқидик. Пайғамбар замонида давоми...

4079 20:35 / 22.04.2017
Мўминмусулмонларни зимдан бир неча тоифага ажратиб, шу тариқа умматнинг бирлигига рахна солинмоқда. Биз ҳозир бундай тоифаларнинг икки асосий белгисини айтиш давоми...

520 14:27 / 25 октябрь
биринчи мақола.Мазҳаб, сўзи арабча сўз бўлиб, .йўл,, .йўналиш, маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса, .бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид давоми...

3431 11:00 / 28.02.2021