1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тавфиқ ҳам неъматдир

14:51 / 16 ноябрь 688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу ҳақда Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Раҳмат пайдо бўлади. Кейин у бошқаради. Ҳузур унга эргашади, яъни ўз навбатида у ҳам ҳозир бўлади». Асл нарса Аллоҳнинг раҳмати, яъни амал қилишга тавфиқнинг берилишидир. Мана шунинг ўзи улуғ неъмат. Уни қадрланг ва шукр қилинг. Бу раҳмат сизга раҳбарлик қиляпти. «Хузур» ҳам «раҳмат»га итоаткордир. Навбати келса, у ҳам пайдо бўлади. Нима, у ҳам ҳозир бўлиши зарурми? Йўқ, ҳечам зарур эмас. Агар бутун умр ҳузур ҳосил бўлмаса, унда ҳам бирор зарар йўқ.

Лаззат ва кайфият мақсад эмас

Асл мақсад амал қилишдир. Амал орқали ҳосил бўладиган кайфият мақсад эмас. Масалан, амал натижасида лаззат туғиляпти, ҳузур бўляпти, йиғи келяпти. Бу нарсалар асл мақсад эмас. Агар ҳосил бўлса, у ҳолда Аллоҳнинг неъматларидан. Ҳосил бўлмаса ҳам, бирор зарар йўқ. Асл мақсад амал экан, шуни қилинг, шунга қайғуринг. Хоҳ у амал тиловат бўлсин, намоз ёки бирор бошқа амал бўлсин, қилаверинг.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўшанда маҳзунлик йили эдиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Қурайшдан ҳимоя қиладиган метин девор бўлмиш Абу Толиб вафот қилди. Завжалари, ҳабибалари, давоми...

1914 09:00 / 10.02.2023
Бу дунё ўзининг ёрқинлиги ва жозибаси билан жуда гўзал ва жимжимадордир. Баъзида биз унга шунчалик даражада берилиб кетамизки, унинг қулига айланиб, Роббимизни давоми...

2711 14:00 / 17.03.2022
Ўзаро алоқаларни тугатишдаги энг буюк мезон Роббимизнинг .Ўзаро орангиздаги фазилатни унутманг,, оятидир. Қалбингизни очган ўринларда қиличингизни давоми...

2621 17:00 / 21.07.2022
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига давоми...

2127 16:00 / 12.12.2023