1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Саховатда пешқадам бўлган йигит

08:15 / 15.07.2025 1149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳотам Тойдан: «Эй Ҳотам, бирор киши саховатда сиздан устун бўлганми?», деб сўради.

У қуйидагича жавоб берди: «Ҳа, Той қабиласидан бир етим бола. Бир куни унинг ҳовлисида меҳмон бўлдим. Унинг ўн бош қўйи бор экан. Қўйларидан бирини сўйди. Гўштини яхшилаб пишириб, олдимга қўйди. Менга берган гўштлари орасида мия ҳам бор эди. Уни еб, мазза қилдим ва “Аллоҳга қасамки, жуда маззали экан», дедим.

Мезбон йигит ҳузуримдан ташқарига чиқди. Бир пайт олдимга бир неча қўйнинг бошини олиб кириб, менга миясини узатаверди. Уйга қайтиш учун ташқарига чиқсам, ҳовлининг атрофларида жуда кўп қонни кўрдим. Қарасам, ўн бош қўйнинг ҳаммасини сўйган экан. Ундан: «Нега бундай қилдинг?», деб сўрасам, у: «Субҳаналлоҳ! Сиз мазза қилиб ейдиган нарса менда бўла туриб, сизга қандай қилиб бахиллик қиламан. Албатта, бу иш бир араб йигити учун жуда хунук уят-ордир», деб жавоб берди».

Ҳотам Тойга: «Сиз уни меҳмон қилиб қанча сўйгансиз?» дейилди. У: «Уч юзта қизил туя ва беш юз бош қўй» деб жавоб берди. Унга яна: «Ахир сиз ундан сахийроқ экансиз-ку?!» дейилди.

Шунда у: «Йўқ, у йигит мендан сахийроқ. Чунки, у ўзида бор бўлган ҳамма қўйларни сўйиб, саховат кўрсатди. Мен эса, ўзимда борининг озроқ қисмини сўйдим, холос» деб жавоб берди.

Шайх Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар,

зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса»

номли китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Шу пайт йўлда уларнинг олдини давоми...

1123 07:57 / 14.12.2025
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир,, давоми...

3488 06:04 / 29.08.2020
Бақувват ва бўйи узун бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб кетди. У зот саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Саҳобалар унинг куч ва давоми...

2492 05:20 / 30.12.2024
Одатда, пулини энг зарур жойларга ҳам сарфламайдиган кишини бахил дейишади. Лекин ўрни келганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмайдиган давоми...

3837 09:00 / 14.09.2021