1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тақдимот: «Руҳий тарбия» туркумининг илк жузи қозоқ тилида!

11:17 / 15.11.2025 494 pdf Ўқиш режими + -

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Руҳий тарбия» асарларининг илк жузи қозоқ тилига таржима қилингани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун, 15 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳридаги Нур Муборак университетида ушбу асарнинг қозоқ тилига таржима қилинган илк жузининг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотга уламолар, аҳли илм устозлар, таржимонлар, маърифий соҳа мутахассислари ва китобхонлар ташриф буюрди.

Таржима ишига раҳбарлик қилган Оралхан Сайдманов тақдимот маросимига бош-қош бўлиб, меҳмонларни хурсандчилик билан қаршилади.

Имомларни тарбиялаган Қуттиқиз ҳожи ая китобнинг таржима қилиш тарихи, иш жараёнлари билан ўртоқлашиб, асарнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди. Ҳожи ая шайх ҳазратларининг маърузаларини эшитиб, асарларини ўқиб, ўрганиб, уни амалиётга татбиқ қилиш асносида бугунги кунда кишилар руҳий тарбияга нечоғлик мухтож эканини ҳис қилган ҳолда қозоқ халқига «Рух тербиеси» номли китобнинг илк жузини тақдим этди. Китобнинг «Покланиш» номли биринчи жузини таржима қилиш жараёнида ҳожи аяга келинлари Самал хоним ҳамроҳлик қилди. Таржима ишига Оралхан Сайдманов раҳбарлик қилган. Асарнинг иккинчи жузи ҳам таржима қилиш жараёнида экан.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлардан бири устоз Эрлан Акатаев руҳий тарбия ҳақида, унинг бугунги кундаги аҳамияти нақадар муҳимлиги борасида сўз очиб, керакли тавсия-насиҳатлар берди.

Китоб муаллифи фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди устоз Рисқулбек Каримбеков эса замонамиздаги руҳий инқирознинг сабаблари ҳақида ва уларнинг ушбу китоб орқали муаммоларга жавоб топиш мумкинлиги ҳақида маъруза қилди.

Тақдимот якунида китобни таржима қилиш жараёнида жонбозлик кўрсатган барча ташаббускорларга, таржимонларга ташаккур изҳор этилиб, ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Дарҳақиқат, нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш дунёдаги энг муҳим ишлардан саналади. Бу муҳим ишга динимизда алоҳида эътибор берилган.

Асарда мўминларнинг нафсларида, яъни шахсиятларида фазилатларни касб қилдириш ва уларни разолатлардан холи қилиш ҳақида сўз боради.

Бу борада «нафс» сўзи билан бирга «қалб», «руҳ» деб аталадиган маънолар ҳам катта аҳамият касб этади.

Аллоҳ таоло барчамизга нафсларни солиҳ амаллар билан поклашга диққат қилувчилардан ҳамда гуноҳ-маъсиятлардан узоқ бўлишга интиладиган ҳарис бандалардан қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жума куни қизил кхмерларнинг трибунали сифатида машҳур бўлган Камбоджа фавқуллодда палаталарининг судлари қизил кхмерлар режимининг .иккинчи рақамли акаси,, давоми...

3326 11:39 / 14.11.2018
Дунё тарихида оддий ҳақиқатнинг бири шуки, илму фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халқ, ҳеч қандай жамият тараққиётга эриша олмайди. Ислом маданиятининг гуллабяшнаши, давоми...

1774 09:02 / 14.05.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Рамазон ойида одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту Фурқондан иборат очиқ баёнотлар ўлароқ Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу давоми...

36 15:52 / 18 февраль
Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили давоми...

2503 12:30 / 10.04.2019
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021