1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Музокаралар натижалари келишувлар билан мустаҳкамланди

16:08 / 26.08.2025 908 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.

Умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:

- Экстрадиция тўғрисида битим;

- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

- Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;

- Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

- Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;

- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;

- дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;

- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Абдуллоҳ II ибн Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

Иордания Подшоҳининг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Иорданиянинг «Ан-Наҳда» («Ренессанс») ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу мамлакатнинг олий мукофотини давлатимиз раҳбарига Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн шахсан топширди.

- Ушбу мукофотни кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизнинг муносиб эътирофи, шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва ҳурмат ифодаси сифатида катта мамнуният билан қабул қиламан, - деди Президентимиз.

Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга тарихий ташрифи ва самарали музокаралар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги шериклик даражасига кўтарилди.

Етакчилар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга келишиб олдилар.

Давлатимиз раҳбари Подшоҳ Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн Иорданиянинг жадал ривожланишига, мамлакатнинг тинчликсевар ташқи сиёсатини амалга оширишга, халқаро ҳамжамиятдаги нуфузи ва таъсири юксалишига қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Президентимиз ушбу юксак мукофот Ўзбекистон ва Иордания халқлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида муносиб ўрин эгаллашини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида Подшоҳ Абдуллоҳ II ибн Ҳусайнга мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, Иордания халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 7 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифи бошланади. Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис ва чекка давоми...

2364 16:20 / 07.09.2021
1 июнь куни Фарғона шаҳридаги .Янги чек, масжидида .Йил имоми ndash 2024, кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди. Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган имомхатиблар давоми...

1426 15:30 / 04.06.2024
Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср давоми...

1785 12:04 / 20.10.2023
2019 йил 7 июнь куни Лондондан йўлга чиққан 8 нафар киши велосипедда икки ой мобайнида Мадинага етиб келишади, деб хабар беради iqna. Маршрут 4000 км.ни ташкил этади ва 17 давоми...

2236 12:30 / 16.07.2019