1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қозоғистонда иккита Ислом банки фаолиятини бошлаган

12:30 / 14.08.2021 1430 pdf Ўқиш режими + -

Ҳозирда Қозоғистонда иккита Ислом банки фаолият юритмоқда.

Ал-Ҳилол банки, Абу-Даби тижорат банкининг филиали бўлиб, шариатга мувофиқ омонатлар ва уй-жойларни молиялаштиришни таклиф қилмоқда, Заман банки эса чакана ва корпоратив мижозлар учун Музораба ва Вакала депозит ҳисобларини тақдим этиб келяпти.

Банк акциядорлари қаторига Ислом тараққиёт банкининг Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси ҳам киради.

Tayyab яқин орада Қозоғистон бозорига бошқа рақамли ислом банклари киришини ҳам тахмин қилмоқда.

Мамлакат бозорига кириши эҳтимоли энг юқори ўйинчи – бу Қатарнинг Masraf Al Rayan банки шуъбаси Al Rayan Investment томонидан иш олиб борилаётган рақамли ислом банки ҳисобланади. Ўтган йили Al Rayan Investment Остона халқаро молия маркази (AIFC)да тўлиқ рақамли ислом банки ташкил этиш ниятида эканлигини эълон қилган эди. Янги рақамли банкнинг устав капитали 10 миллион  АҚШ доллари бўлиши кўзда тутилган.

Каменскийнинг сўзларига кўра, мижозлар кўпроқ Tayyabни танлашади. «Al Rayanнинг рақамли ислом банки каби бошқа ташкил этиладиган ислом банклари Дубай халқаро молия марказига ўхшаш бўлган Остона молия маркази (AIFC)да жойлашган бўлади. Биз мамлакат бозорида фаолият олиб бориш учун ўзимизга таянч қилиб, РБК Банк билан ишлашга қарор қилдик», - дейди Каменский.

Муаммолар

Қозоғистонда ислом молия бозори аста-секин шаклланмоқда ва очиқ банк инфратузилмаси ва финтек доирасида ишлайди, бу эса рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича мамлакатнинг умумий сиёсатига узвий боғлиқ.

Tayyab, шунингдек, Қозоғистонда ислом молияси тўғрисида етарлича маълумот мавжуд эмаслигидан ҳам қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Каменскийнинг сўзларига кўра, Tayyabнинг шиори «оддий ва ҳалол» бўлиш, лекин мижозларга ислом банки ҳақида тушунча бериш қийин кечмоқда.

Бу каби қийинчиликларга қарамай, у Қозоғистоннинг Марказий Осиёда ислом молияси маркази сифатида локомотив бўлишига ишонади. «Ўзбекистонда (ислом молияси бўйича) кўплаб ишлар қилинаётган бўлса-да, Қозоғистон ўзини Марказий Осиёда ислом молия маркази сифатида кўрсатмоқда», - дейди у. «Қозоғистон ҳукумати ислом молия саноатини қўллаб-қувватлаш ва ички ҳалол иқтисодиётини ривожлантиришга тайёр».

Туркия ва Россия

Tayyab ички бозорни эгаллашдан ташқари, халқаро миқёсга чиқиш режаларига ҳам эга.

«Қозоғистон бизнинг биринчи ва маҳаллий бозоримиз, биз Туркияга 2022 йилнинг биринчи ярмида киришни режа қиляпмиз. Умид қиламизки, Рамазон ойида у ерда ҳам тижорат банкларидан бири билан ҳамкорликда ўз бизнесимизни бошлаймиз», дейди Каменский.

Лойиҳа асосчисининг қўшимча қилишича, Tayyab 20 миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайдиган Россия бозорига чиқишни ҳам режалаштирмоқда.

«Биз ҳозиргидек хизматлар кўрсатамиз: дебет карта тақдим этамиз, пул ўтказмалари ва тўловлар учун ариза қабул қиламиз», дейди у.

«Амазон каби платформа ва инвестициялар иккинчи босқичда бўлиши кутилмоқда».

Олдинга назар ташлайдиган бўлсак, Tayyab келгуси олти-етти ой ичида ислом молияси тамойилларига мувофиқ равишда чакана молиялаштиришни бошлаши мумкин.

Шунингдек, икки-уч йилдан сўнг кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни таклиф қилиши ҳам режалаштирилмоқда.

Компаниянинг келгуси даромадлари савдо платформасидаги комиссиялар, ислом молиясига мувофиқ инвестициялар, фойда/зарар асосидаги ҳисобварақлар, Лондон фонд биржасида брокерлик компаниялари орқали сукук ва шариат талабларига мувофиқ акцияларни сотиб олиш натижасида олиниши назарда тутилмоқда.

Tayyab 2023 йилгача фойдага киришни умид қилмоқда.

Компания ҳозирда ривожлантирилмоқда ва Каменскийнинг сўзларига кўра, 2021 йил охиригача асосий ишларни якунлаш режалаштирилган. «Молиялаштириш Туркия ва Россияда харидорларнинг етакчи қисмини жалб этиш, савдо платформаси ва банкни жорий этиш харажатларини қоплашга сарфланади», дейди Каменский.

Манба: Ислом молияси телеграм канали

Мавзуга оид мақолалар
Мадина шаҳрида машҳур тилшунос, муҳаққиқ олим, Мадина ислом университети профессори, дунёдаги энг кучли араб тили мутахассисларидан бири, аллома, доктор давоми...

1059 21:40 / 20.10.2023
Мақола Ҳаж mdash 2019rdquo мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари ҳаж ибодатини юқори даражада ташкил давоми...

1500 09:41 / 14.08.2019
Ўзбекистон либералдемократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида давоми...

1109 15:17 / 16.06.2023
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинҲидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи давоми...

12835 16:23 / 06.03.2018
Видеолар
Аудиолар

137631 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57696 14:35 / 11.08.2021