1446 йил 2 жумадул аввал | 2024 йил 04 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Уйдирма ҳадислар. (Мулла Али Қори)

05:00 / 11.03.2017 4680 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

      Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога беадад саловоту саломлар бўлсин. 

Муҳтарам ўқувчилар, ушбу рисолада мазҳабимизнинг етук алломаларидан, бир қанча асарларнинг шарҳловчиси ҳамда кўплаб нодир китоблар муаллифи Мулла Али Қорининг “Ал-Маснуъ фий маърифат ал-ҳадис ал-мавзуъ” номли китобидаги уйдирма ҳадислар келтирилган. Аслида ушбу китобда мавзуъ ҳадисларга оид кўпгина қимматли маълумотлар берилиб, замонамизнинг бир қатор кўзга кўринган уламолари томонидан мавзуъ ҳадисларга изоҳлар, бу борада ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари ҳам ўрин олган. Мақсадимиз уйдирма ҳадисларни ўрганиш, таниш ва уларни ҳадис деб айтиб юборишдан сақланиш бўлгани учун ўша “ҳадис”ларнинг ўзини келтириш билан кифояландик. Аллоҳ бошлаётган ишимизни барчамиз учун манфаатли қилсин!


1. Сенга яхшилик килганни ёмонлигидан ҳам қўрқ.

2. Совуқдан қўрқинглар, чунки биродарингиз Абу Дардо совуқдан ўлган.

     3. Касаллик соҳибаларидан қўрқингнлар.

     4. Ҳизр ва Илёс алайҳиссаломлар ҳар йили ҳаж мавсумида Минода учрашишади. 

5. Тўпланинг ва қўлларингизни юқорига кўтаринг. Тупландик ва қўлларимизни юқорига кўтардик. “Эй Аллоҳ, Қуръон кетиб қолмаслиги учун муаллимларни кечиргин. Дин кетиб қолмаслиги учун уламоларни азиз қилгин” деб уч бора айтдилар. 

6. Эй Аллоҳ, муаллимларни кечиргин, умрларини узун қилгин, касбларига барака бергин. 

7. Эй Аллоҳ, мен Сендан илмсиз диндан гапиришдан паноҳ сўрайман. 

8. Эй Аллоҳ, Икки Умарнинг бири сабабидан исломга қувват бергин.    

9. Тиббиётнинг энг охирги чораси куйдиришдир. 

10. Аллоҳнинг Китобидан бир оят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг оиласидан яхшироқдир. 

11. Хатнани махфий қилинглар, никоҳни эса ошкора қилинглар. 

12. Агар Аллоҳ дунё осмонига тушишни ирода қилса, Аршдан Ўз зоти билан тушади.

13. Аллоҳ деди: “Агар дунёни ҳароб қилишни хоҳласам, аввало, Байтимни ҳароб қилишдан бошлайман. Уни ҳароб қиламан. Сўнгра дунёни ҳароб қиламан”.  

14. Эй Муоз, агар Ҳусайб ерига борсанг, шошилгин. Чунки у ерда, яъни Яманда ҳуру ъийнлар бор.

15. Толиби илм олимнинг ҳузурида ўтирса, Аллоҳ у талабага етмишта раҳмат эшикларини очади. У олимнинг ҳузуридан гўё онадан янги туғилган бола каби гуноҳдан пок бўлиб туради. Аллоҳ  унинг ҳар бир ҳарфи учун етмишта шаҳиднинг савобини беради ва унинг ҳар бир сўзи учун бир йиллик ибодат савобини ёзади. 

16. Агар хуфтон намозининг вақти кирса ва шу пайтда овқат ҳам ҳозир бўлиб қолса, ишни аввал овқатдан бошланглар.  

17. Агар муҳаббат чин бўлса, одоб шартлари бекор бўлади. 

18. Агар менга саловот айтмоқчи бўлсангиз, у ҳолда саллангизни кийиб олинг. 

19. Агар соя бир ярим зироъ бўлса, у то икки зироъга етгунича пешин намозини ўқинглар. 

20. Агар биронтангиз мактуб ёзса,  унга  “балаға”, яъни “етди” деб ёзмасин, чунки у шайтоннинг исмидир. Балки  унга “Аллоҳ” деб ёзсин. 

21. Агар сувнинг устида булсанг,  сувга бахил бўлма.  

22. Тўрт нарса тўрт нарсага тўймайди: ер ёмғирга, аёл эркакка, кўз назар солишга, олим илмга.  

23. Ниятингни пок қил ва яхшилар билан бирга ухла.

24. Ҳар бир касалликнинг асл манбаси нафсни рози қилишдир.

25. Печи йўқ саллани кийишдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. 

26. Сотиб олувчи харидорга ёрдам беринглар. 

27. Ибодатларнинг афзали қийналиб, машаққат билан қилинганидир.

28. Жаннат аҳлининг кўпчилигини ёмонлик нималигини билмайдиган, фақат яхшиликка интилувчи кишилар ташкил қилади.

29.  Покдомонларингизни ҳурмат қилинглар.  

30. Махлуқотларнинг тиллари Аллоҳнинг қаламларидир. 

31. Бандани омонлиги хотиржамлигидадир.

32. Зоҳирига қараб ҳукм қилишга буюрилдим. Сирларнинг эгаси Аллоҳнинг Ўзидир. 

33. Таомланишда луқмани кичик олишга ва хотиржам, яхшилаб чайнашга буюрилдик.

34. Мен арабларнинг энг чиройли гапирувчисиман, лекин Қурайшликман.

35. Мен соф араб тилида гапиручиларнинг энг фасоҳатлисиман.

36. Пайғамбарлар бошқарувчилар, фақиҳлар жаноблар, динни теран тушунувчилар, улар билан ўтириш  эса, (илмни) зиёда қилишдир. 

37. Ҳақни эътироф этган киши инсоф қилган бўлади. 

38. Агар гапириш кумуш бўлса,  жим туриш олтиндир.

39. Агар уламолар Аллоҳнинг дўстлари бўлмасалар, у ҳолда Аллоҳнинг бошқа дўсти бўлмайди.  

40. Албатта, Аллоҳ ҳар бир мўминдан барча мунофиқлардан нафратланиш, ҳар бир мунофиқдан эса, барча мўминлардан нафратланиш аҳдини олгандир.

41. Албатта, Аллоҳ оҳангли, тараннумли ҳолда қилинган дуони қабул қилмайди. 

48. Аллоҳ таоло ақлни яратиб, унга: “Кел!” деди. Ақл келди. Кейин Аллоҳ таоло ақлга “Кет!” деди. Ақл кетди. Шунда Аллоҳ таоло деди: “Иззатим ва жалолимга қасамки, сендан кўра шарафлироқ махлуқни яратмадим. Сен сабабли (бандаларимни) азоблайман ва сен сабабли (уларга) неъматларимни бераман”. 

49. Албатта Аллоҳ таоло бойларнинг таомидаги лаззатни фақирлар таомига ўтказиб қўяди.

50. Албатта, Аллоҳ таоло бу Байтни ҳар йили олти юз минг киши ҳаж қилишини ваъда қилди. Агар инсонлар кам бўлиб қолсалар, Аллоҳ бу миқдорни фаришталар билан тўлдиради. Албатта, инсонлар янги келиннинг атрофида тўпланганларидек,  Каъбанинг атрофида тўпланадилар. Байтни ҳаж қилувчи ҳар бир одам унинг ёпинчиқларига осилади. Одамлар Каъбанинг атрофида, токи у жаннатга киргунича айланиб юрадилар. Кейин у билан бирга жаннатга кирадилар. 

51. Албатта, Аллоҳ таоло бекорчи кишини ёмон кўради

52. Албатта, ер хатна қилинмаган одамнинг сийдигидан қирқ кун давомида нажосат бўлиб туради. 

53. Албатта, жаннат аҳлининг жаннатда ҳам уламоларга эҳтиёжи тушади. Жаннат аҳли ҳар жумъа куни Аллоҳни зиёрат қилишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Мендан истаган нарсангизни сўранглар” дейди. Одамлар уламоларга юзланиб: “Роббимиздан нимани сўрайлик?” дейдилар. Уламолар: “Фалон, фалон нарсаларни сўранглар” дейишади. 

54. Албатта, иймон сўз ва амалдир,  у зиёда ва ноқис бўлади.

55. Албатта, Билол азондаги “син” ҳарфини “шин”га алмаштириб айтар эди.  

56. Албатта, Шайтон осмон билан ер орасидадир. Унинг исми Валҳондир. У билан бирга яна одам болаларига ўхшаган саккиз нафар қўшини ҳам бор. Яна унинг халифаси бўлиб, исми Ханзобдир.  

57. Агар устоз ва шогирд бир қишлоқ ёнидан ўтишса, Аллоҳ таоло ана шу қишлоқдаги қабрлардан қирқ кун азобни кўтаради.

58. Агар банда мағриб ва машриқ  орасини ҳамду санога тўлдириб ташласа ҳам Аллоҳ таоло наздида пашшани қанотичалик қийматга эга эмас.

59. Калта одам гоҳида узайтиради, яьни бўйи калта одам (аёл) узун бўйли бола туғади. 

60. Албатта, сизлар амал қилишга берилганлар замонида яшаяпсизлар. Ҳали шундай қавм келадики, улар тортишувга берилиб кетадилар. 

61. Иброҳим Халилуллоҳ ва Абу Бакр Сиддиқ жаннатда соқоллик ҳолда бўлишади. 

62. Албатта, Аллоҳнинг вафот этган бандаларни ташийдиган фаришталари бор.

63. Албатта, Аллоҳнинг бир фариштаси бўлиб, унинг кўзларининг қовоқлари орасидаги масофа беш юз йиллик йўлдир. 

64. Албатта, масжид, яъни сажда қиладиган жой балғамдан узоқлаштирилади. Яъни сажда қиладиган жойда ундай нарсалар бўлмаслиги керак.  

65.

66. Ҳар бир гапда “Иншааллоҳ” дейиш банда иймонининг мукаммллигидандир. 

67. Шундай гуноҳлар ҳам борки, уларга фақат Арафотда туриш каффорот бўлади. Яъни арафотда туриш билангина ўша гуноҳ кечирилади. 

68. Бирор нарсани қила олмаслик исматдандир, яъни бегуноҳликдандир.  

69. Албатта, маййит ўз уйда етти кун дўзахни кўради.

70. Албатта, мен Яман тарафдан келаётган Раҳмон нафасини сезяпман, ҳис қиляпман. 

71. Албатта, атиргул Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терларидан яратилган ёки Буроқнинг теридан яратилган.

72. Албатта, иймон қалбан боғланиш, тил ила тасдиқлаш, арконларга амал қилишдир. 

73. Эй Ибн Равоҳа, қофияли гапиришдан сақлан!

74. Қайси нарса беркитилган ёки сир сақланган? Аслида бўлмаган нарса.

75. Бақалажон нима ниятда ейилса, ўша бўлади. 

76. Миср ловиялари нима ниятда ейилса, ўша бўлади. 

77. Тикувчилар умматимнинг бахилларидир.

78. Бахил Аллoҳнинг душманидир, гарчи у ибодат қилувчи бўлса ҳам. 

79. Совуқлик диннинг душманидир. 

80. Оби нонниг кичигида, яъни кулча нонда барака бор. 

81. Шериклик қозони қайнамайди. 

82. Самиймилик зиёфат бермоқдан кўра яхшироқдир. 

83. Қотилга қатл хабарини беринглар, яъни у ҳам ўлимга ҳукм қилинишини эслатиб қўйинглар. 

84. Еб тўймаслик, очкўзлик зийракликни кеткзади.

85. Тарвуз ва униг фазилатлари ҳақидаги ҳадис.

86. Дин поклик устига қурилгандир.

87. Байтул Мақдис олтиндан ясалган тоғора бўлиб, ичи чаёнларга тўладир. 

88. Байтнинг, яъни Каъбанинг саломи уни тавоф қилишдир.

89. Забаржад (қимматбаҳо тош)дан узук ясатиб, тақинглар. Чунки, у осон бўлиб, унда қийинчлик йўқ.

90. Одатларни тарк қилиш ўзига душманчиликдир.  

91. 

92. Умматим етмиш неча фирқага бўлинади. Бир тоифадан бошқа барчаси жаннатийдир. “Улар кимлар?” деб сўрашди. “Зиндиқлар” дедилар. Яьни улар қадариялардир. 

93. Бошлиқ бўлишингиздан олдин унинг илмини билинглар. 

94. Бир соат тафаккур қилиш бир йиллик ибодатдан яхшироқдир. 

95. Такбир жазм қилишдир. 

96. Сиз аёллар умрингизнинг ярмини (ҳайздан пок бўлишни) кутиб, намоз ўқимай ўтказасизлар.

97. Ойлар ва байрамлар билан табриклаш инсонлар одат қилган нарсалардандир. 

98. Ҳар бир кишига ишонавериш заифликдир. 

99. Уч нарсага суяниб бўлмайди: дунёга, султонга, хотинга. 

100.

101. Очлик кофирдир. (Яъни у кишини ҳар нарсага мажбур қилади.) Уни ўлдирган жаннат аҳлидан бўлади. 

102. Жиза (Гиза) шаҳри жаннат боғларидан бир боғдир. Миср Аллоҳнинг ер юзидаги хазиналаридандир. 

103.

104. Таҳорат пайтида бармоқларининг орасини хилол қилувчи умматим қандай яхши!

105. Мушукни яхши кўриш иймондандир.

106. Ватанни севмоқ иймондандир.

107. Дўст дўстини қийнаб, унга азият бермайди. 

108. Ал-Ҳажун ва Бақиъ аста-секин бу дунёдан олиниб, жаннатга сочиб юборилади. Ал-Ҳажун Маккадаги, Бақиъ эса Мадинадаги мақбаралардир. 

109. Ҳайвон ҳашакни егани каби, масжидда дунё сўзларидан сўзлаш яхшиликларни ейди.  

110. Ҳадис иқтибос қилиб келтирилмайди. 

111. Аброрларнинг яхшиликлари муқаррабларнинг гуноҳларига тенг. 

112. Гўзаллик раҳм-шафқат кўрсатишга лойиқ нарсадир. 

113. Нафлларингизни чиройли тарзда адо этинглар. Чунки, фарзларингиз улар билан мукаммал бўлади. 

114. Олимнинг мажлисида ҳозир бўлиш минг ракьат намоз ўқишдан афзалдир. 

115. Менинг бир кишига қилган ҳукмим жамоатга қилган ҳукмим кабидир.

116. “Алхамдулиллаҳ” Раҳмоннинг ридосидир. 

117.

118. 

119. Озиқ-овқатларни қўриқловчи, ғамлаб қўювчи ёмон кўриладиган, нафратланиладиган шахсдир. 

120. Яҳудийларга хилоф қилинглар. Саллаларни печсиз кийманглар. Чунки, саллаларни печсиз кийиш яҳудийларнинг одатидир. 

121. Динингизнинг ярмини Ҳумайродан олинглар. 

122. Душманим ҳокимимдир. 

123. Машҳурликка қизиқмаслик, номаълум бўлиб юриш неъматдир. Кўпчилик эса, уни ёқтирмайди. 

124. Аллоҳнинг бир бандасига танлаган нарсаси ўша банданинг ўзига танлаган нарсасидан яхшироқдир. 

125. Қарға ва шу каби қушлар овозини эшитганда “Хайр, хайр” дейиш ҳақидаги ҳадис. 

126. Яхшилик қиёматга қадар мен ва умматим билан биргадир.

127. Золимнинг ҳовлиси харобадир, гарчи кейинчалик бўлса ҳам хароб бўлади. 

128. Модомики, уларнинг ҳовлисида экансан, улар билан муроса-ю мадора қилиб, уларнинг кўнглини олиб яша. 

129. Эси пастларингиз билан молингизнинг учдан бирида муомала қилинглар. 

130. Жаннат эшигини таққиллатишда давом этавер. Бу гапни Оишага айтдилар. Шунда у киши: “Нима билан таққиллатай?” деб сўрадилар. У зот: “Очлик билан” деб жавоб бердилар. 

131. Набий алайҳиссаломнинг Жуҳфадаги ҳаммомга киришлари ҳақидаги ҳадис. 

132. Азондан кейин айтиладиган нарсада юқори даража бордир. 

133. Дирхам миқдоридаги қон ювилади ва ўша қон теккан кийимда ўқилган намоз қайтадан ўқилади. 

134. Дунё бир соатдир, унда тоат ибодат қилиб қол. 

135. Дунё охират экинзоридир. 

136. Қарз бир дирҳам бўлса ҳам хорликдир. Камбағаллик бир қиз билан бўлса ҳам хорликдир. Тиланчилик қандай йўл билан бўлса ҳам хорликдир. 

137. Нафр куни (ҳожилар Минодан Маккага қайтадиган кун, Қурбон ҳайитининг учинчи куни) Минода, кулранг туянинг устида, устимга жундан тўқилган кийим кийган ҳолимда, одамларнинг олдида Роббимни кўрдим. 

138. Ёмонликдан фойда кўрувчининг зиёнга учраши муқаррардир.

139. Биродарим Ҳизрни Аллоҳ раҳмат қилсин. Мободо тирик бўлганида мени зиёратимга келарди. 

140. Қўли билан туясининг жиловидан ушлаб, менинг зиёратимга келган кишини Аллоҳ раҳмат қилсин. 

141. Пулнинг олтидан бирини ўз аҳлига ишлатиш етмиш йиллик ибодатдан яхшироқдир.  

142. Юборилган элчи юборувчининг ақлига далолат қилади. 

143. Умматимнинг роҳиблиги масжидда ўтиришдир. 

144. Мўминнинг сўлаги шифодир ва шунингдек, мўминнинг қолдиқ овқати ҳам шифодир.

145. Маҳалланинг най чалувчиси ўша маҳалла аҳлини завқлантиролмайди. 

146. Заҳмат чекиш раҳматдир. 

147. Олий мансабнинг закоти қийналганга ёрдам беришдир. 

148. Қимматбаҳо зийнат буюмларининг закоти уларни ориятга, яъни бировга фойдаланиш учун бериб туришдир. 

149. Зайдийлар бу умматнинг мажусийларидир. 

150. Мўминнинг сўлаги шифодир. 

151. Саҳобаларимни сўкиш кечирилмас гуноҳдир.

152. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсаткич бармоқлари ўрта бармоқларидан узун эди. 

153. Сир аҳрорлардадир. Бошқа ривоятда эса, аҳрорларнинг қалблари сирларнинг қабрларидир, дейилган.  

154. Сафар кишилар ахлоқининг аслини кўрсатиб беради. 

155. Макканинг ақли заифлари жаннатни тўлдириб туриш учундир

156. Саломат бўлиш узлатдадир

157. Мисвок ишлатиш киши нутқини равонлигини оширади

158. (Намозни) энг заифларингизни эътиборга олиб ўқиб беринглар. 

159. Билолнинг “син” ҳарфи  Аллоҳнинг наздида “шин” ҳарфидекдир.

160. Аёллар билан маслаҳатлашинглар, сўнгра айтганларининг тескарисини қилинглар.

161. Сизларнинг ёмонларингиз болаларингизга таълим берувчилардир. Чунки, уларнинг орасида етимга раҳм қилмайдигани ва мискинга қўполлик қиладиганлари кўпдир. 

162. Ҳаётнинг ёмонлиги ва ўлимнинг ёмон нарса эмаслиги ҳақидаги ҳадислар. 

163. Аллоҳнинг яратган нарсасига шафқат қилиш Аллоҳнинг амрини улуғлашдир.

164. Инсон юзига мақташ қоралангандир.

165. Кишининг ўз-ўзига гувоҳлик бериши икки марта гувоҳлик бериш билан бўлади.

166. Мусулмонларнинг бир-бирларига гувоҳликлари жоиздир. Лекин уламоларнинг бир-бирларига гувоҳликлари жоиз эмас, чунки улар ҳасадчилардир. 

167. Шон-шуҳрат кийимнинг қисқалигидадир. 

168. Инсон шайтонлари жин шайтонларидан устун келади. 

169. Қавмга шайх бўлиш умматга пайғамбар бўлиш кабидир.

170. Эҳтиёжманд киши гўё кўр кишидекдир.

171. Сабр жаннат хазиналаридан биридир.

172. Озгина садақа кўпгина балони қайтаради.

173. Ҳадисларни ёзаётган пайтда қаламларнинг чиқир-чиқир қилиб ёзиши Аллоҳнинг наздида Асқалон ва Ободон карвонсаройларида айтиладиган такбир кабидир. Ким қирқта ҳадис ёзса, унга Ободон ва Асқалонда ўлдирилган шаҳидларнинг савоби берилади. 

174. Бир қавмнинг кичиклари бошқа қавмнинг катталари бўлади. 

175. Нонни кичайтиринглар ва унинг сонини кўпайтиринглар, шунда сизларга унда барака бўлади.

176. Узук билан ўқилган бир вақт намоз узуксиз ўқилган етмишта намоздан яхшироқдир.

177. Салла билан ўқилган бир вақт намоз салласиз ўқилган йигирма беш вақт намоздан яхшироқдир. Салла билан ўқилган бир вақт жума етмиш вақт салласиз ўқилган жумадан яхшидир. Салла билан ўқилган бир вақт намозга ўн минг ҳасанот ёзилади.

178. Олимнинг ортида бир вақт намоз ўқиш тўрт минг тўрт юз қирқ вақт намоз кабидир.

179. Мутакббирнинг намози бошининг устидан юқори кўтарилмайди.

180. Кундузги намоз жаҳрий ўқилмайди.

181. Илм аёллар сонлари орасида зоя бўлади.

182. Зарурат мань қилинган нарсаларга рухсат этади.

183. Икки заиф киши бир кучли кишидан ғолиб бўлади.

184. Айланма бўлса ҳам, йўлдан юринг, ўтириб қолган бўлса ҳам, қиз болани олинг.

185. Талоқ фосиқлар қасамидир.

186. Мўминнинг орқаси қибладир. Яъни намозда олдинги сафдаги кишининг орқаси етарлидир, сутра шарт эмас. 

187. Оқилнинг адовати ва мажнуннинг суҳбати ҳақидаги ҳадислар. 

188.  Адоват аҳлда, ҳасад қўшниларда, манфаат дўстларда бўлади.

189. Кишининг душмани унинг ишини қилиб, унга халақит берадиган кишидир. 

190. Унинг узри гуноҳидан қаттиқроқдир. 

191. Араблар ажамларнинг саййидларидир.

192. Умматимнинг амаллари менга кўрсатилди. Унинг ичида қабул бўлганлари ҳам, қайтарилганлари ҳам бор. Аммо менга айтилган салавотлар қайтарилмайди.

193. Ўзингизни сезмаганга солиш билан миқдорингизни кўпайтиринглар.

194. Ҳар бир яхши ишга халақит берувчи бор.

195. Ижозатнинг аломати енгиллик беришдир.

196. Умматимнинг уламолари гўё Бани Исроил пайғамбарлари кабидирлар.  

197. Илм икки қисмдир: динлар илми (шариат илми), баданлар илми (тиббиёт). 

198. Илмга келинади, илм бормайди.

199. Қарияларнинг динини ўзингизга лозим тутинг.

200. Узум иккита иккитадандир, хурмо битта биттадандир.

201. Солиҳларни ёдга олинганда раҳмат ёғилади.

202. Лавҳ ҳақида Аршдан ҳам олий бўлган Аллоҳдан эшитдим. У Зот бирор нарсани яратмоқчи бўлса: “Кун!” (“Бўл!”) дейди. Коф ҳарфи нун ҳарфига етмасидан туриб бўладиган нарса бўлади.  

203. Қўшиқ зинонинг дуосидир.

204. Фотиҳа сураси нима мақсадда ўқилса, ўша нарса ҳосил бўлади.

205. Жасоратли киши лаззатни қўлга киритади.  

206. Ражаб ойининг бошқа ойлардан афзаллиги Қурьоннинг бошқа сўзлардан афзаллиги кабидир. Шаьбон ойининг фазилати менинг бошқа анбиёлардан афзаллигим кабидир. Рамазон ойининг бошқа ойлардан афзаллиги Аллоҳнинг бандаларидан афзаллиги кабидир.

207. Фақирлик фахримдир. Мен у билан фахрланаман. 

208. Оғиз сукут қилса Робби кифоя қилади

209. Замон охирлаганда Рум совуғи Шомга ва Шом совуғи Мисрга кўчиб ўтади.

210. Ҳаракатларда баракалар бордир. 

211. Набий алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломга “Қуёш завол топдими?” дедилар. У киши: “Йўқ, Ҳа” деб жавоб бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброилдан: “Қандай қилиб “Йўқ, Ҳа” деб жавоб беряпсиз?” деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: “Мен “Йўқ” деганимдан то “Ҳа” дегунимча Қуёш беш юз йиллик масофани босиб ўтди” деб жавоб бердилар. 

212. Етмишта пайғамбарнинг тилида ясмиқ муқаддас деб эълон қилинган. Уларнинг охиргиси Исодир. 

213. Қурьон Аллоҳнинг Каломи бўлиб, махлуқ эмасдир. Ким бундан бошқа сўзни айтса кофир бўлади. 

214. Ким Қалоқил (Кафирун, Ихлос, Фалақ, Нос) сураларини ўқиса, фақирликдан омондадир.

215. Пағамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тирноқ олишнинг кайфияти ва тайин қилинган куни собит бўлмаган.

216. Усмон розияллоҳу анҳунинг қиссалари. Яъни у киши халифаликларининг биринчи жумъасида минбарга чиқдилар ва “Алҳамдулиллаҳ” дедилар. Бундан бошқа гап гапира олмадилар. Кейин мана бундай дедилар: “Албатта, Абу Бакр ва Умар бу минбарда гапириш учун нутқ тайёрлаб олишар эди. Сизлар ҳозир гапирувчи раҳбардан кўра иш қилувчи раҳбарга муҳтожроқсизлар. Мавъизани кейинроқ қиламан. Аллоҳдан ўзимга ва сизларга мағфират сўрайман”. Шундан сўнг минбардан тушдилар ва одамларга жумъа намозини ўқиб бердилар. 

217. Қалб Аллоҳнинг уйидир.

218. Озгина тавфиқ кўпгина илмдан яхшидир. 

219.

220. Аллоҳ бор эди. У билан бирга бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Бир ривоятда: Ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, дейилган. 

221. Сахий агар фосиқ бўлса ҳам Аллоҳнинг дўстидир. Бахил агар ибодатгўй бўлса ҳам Аллоҳнинг душманидир. 

222. Ёмонликдан тийилгин, ёмонлик ҳам сендан тийилади. 

223. Сўзлар гапирувчининг сифатидир. 

224. Дастурхон атрофида сўзлашиш ҳақидаги ҳадис.

225. Ҳар бир идишдан ичидаги суюқлик томиб туради. 

226. Ибодатдаги янгиликдан бошқа янгилик залолатдир

227. Иккинчи нарса бўлганидан кейин учинчиси ҳам бўлиши аниқ. Шоир айтади: Бир нарса иккита бўлдими, демак, учта ҳам бўлади. 

228. Ҳар йили ёмонлашиб, хулқингиз бузилиб бораверасизлар. 

229. Ҳар бирингиз деҳқонсиз ва ҳар бирингиз серғайратдирсиз. 

230. Ҳар бир ман этилган нарса ёқимлидир. 

231. Киши бир оғиз яхши сўзни эштиши бир йиллик ибодатдан яхшидир. Илм музокарасида бир соат ўтириши қулни озод қилишидан яхшидир. 

232. Ҳеч ким билмайдиган хазина эдим. Танилишни истаб халқларни яратдим. Сўнг уларга ўзимни танитдим, шундагина мени танидилар.

233. Пайғамбар бўлган пайтимда Одам алайҳиссалом сув ва лой орасидаги бир ҳолатда эдилар. 

234. Дум бўлгину бош бўлмагин. Чунки, бош ҳалок бўлади, дум эса саломат қолади.

235. Сўфийлик хирқасини кийиш ва Ҳасан Басрий Али розияллоҳу анҳунинг хирқасини кийгани ҳақидаги ҳадис.

236. Муҳаббат илони жигаримни чақди. Икки байтдан иборат шеър.

237. Кабутар ўйнатиш фақир бўлишга сабаб бўлади.  

238. Ичимизга насабсиз кирганни ва ичимиздан сабабсиз чиққанни Аллоҳ лаънатласин.  

239. Аллоҳ ёлғончини лаьнатласин. Агарчи ўша ёлғонни ҳазиллашиб айтган бўлса ҳам.

240. Қўшиқ куйловчини ва қўшиқ куйлашни талаб қилган кишини Аллоҳ лаънатласин. 

241. Ҳар бир балодан қутилиш учун чора бордир. 

242. Ҳар бир ҳужранинг ҳақи бордир. 

243. Ҳар бир оғиздан чиққан сўзни эшитувчи топилади, оғзим бор деб ҳар нарсани сўзлама. 

244. Ҳар бир мужтаҳид учун насиба, улуш бордир. 

245. Байт (Каъба)нинг ўз Роббиси (Хўжайини) бор, уни ўзи ҳимоя қилиб олади. 

246. Али розияллоҳу анҳу дедилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни юваётганимда у зотнинг муборак кўз косаларида сув туриб қолди. Мен дарҳол ўша сувни ичдим. Натижада, аввалгиларнинг илмини мерос қилиб олдим”.

247. Каъбанинг тошларини биттадан-биттадан олиб, уни бузиш мусулмонни ўлдиришдан енгилроқдир. 

248. Агар бирортангиз оддий тошга нисбатан гумонини чиройли қилса, Аллоҳ ўша тош ила унга фойда беради. 

249. Агар баччабоз денгиз сувида ғусл қилса ҳам қиёмат куни жунуб ҳолда бўлади.

250. Қиёмат куни байроқни Али кўтаради.

251. Агар биродарим Хизр тирик бўлганида мени зиёрат қиларди.

252. Агар гурунч инсонга айланиб қолганда ҳалим бўлган бўларди.

253. Агар дунё топ-тоза қондан иборат бўлганида ҳам мўминнинг овқати унданда ҳалолроқ бўларди.  

254. Агар парда очилганида иймоним зиёда бўлмас эди.

255. Агар сиз бўлмаганингизда фалакларни яратмас эдим.

256. Агар инсонлар тезакни майдалашдан ман қилинсалар ҳам, барибир, улар тезакни майдалаган бўлардилар ва: “Унда бир оз зарар борлиги учун ман қилинганмиз” дердилар. 

257. Агар мўминнинг хавфи билан ражосини тарозида тортилса, иккови ҳам тенг чиқади. 

258. Агар инсонлар янтоқда нима борлигини билганларида эди, унинг вазнига тенг тиллога бўлса ҳам сотиб олардилар.

259. Мен учун Аллоҳнинг ҳузурида махсус бир вақт бор. Ўша вақтга мен ўзимдан бошқа ҳеч кимни, хатто муқарраб фариштани ҳам, пайғамбарни ҳам сиғдиролмайман. 

260. Агар мўмин одам гапирса, рост гапиради. Агар унга гапирилса, эшитган нарсасини тасдиқлайди. 

261. Мўмин киши ширинликларни яхши кўрувчи бўлади. Кофир кимса ароқни яхши кўрувчи бўлади.

262. Мўмин тажрибасиз ва олийжаноб бўлади, мунофиқ эса ёлғончи ва қизғанчиқ бўлади.

263. Мўмин инсон ичида кек сақлайдиган гиначи бўлмайди. 

264. Мўмин одамга насаби борасида ишонса бўлади.

265. Мўмин одам турли балоларга учрайди. Кофир балоларга учрамай, роҳатда яшайди. 

266. Мўмин одам алданади.

267. Мўмин кишининг озиқ-овқати енгил бўлади. Яъни бировларга оғирлиги тушмайди.  

268. Мўмин киши ҳавас қилади, мунофиқ  эса ҳасад қилади.

269. Аллоҳ таоло бандасини жоҳил ҳолатида дўст тутмайди. Агар уни дўст тутса, унга илм ўргатади. 

270. Аллоҳ таоло бандадан нафратланадиган бўлса, уни илм ва одобдан ман қилиб қўяди.

271. Бу деворим ортида ким ёки нима борлигини билмайман.

272. Семиз одам нажотга эришмайди. 

273. Қуръон ўқиётган намоз ўқиётганга инсоф қилсин. Яъни ҳаддан ташқари баланд овозда ўқиб, бошқаларни адаштирмасин. 

274. Агар қавмга тортишув берилса, амал қилишдан тўсилиб қоладилар. 

275. Чоршанба куни бошланган иш охирига етади. 

276. Дўстга олиб борадиган йўл узоқ бўлмайди. 

277. Қотил мақтулнинг битта ҳам гуноҳини қолдирмайди.    

278. Менга ҳеч ким икки маротаба мутакаббирлик қилмаган.

279. Ҳеч бир жасад ҳасддан холи бўлмайди.

280. Кичкина одам ҳам ҳикматдан холи эмас.

281. Биров бировдан утун бўлолмайди. Аммо ўша одам ўзини ўша бировнинг олдида кўпроқ паст тутса, шундагина устун бўлиши мумкин.    

282. Қалбларни Аллоҳнинг ибодатига мажбурлашдан кўра улуғроқ нарса йўқ.

283. Ўз фарзандини бошлиқ этиб тайинлаш адолатдан эмас. 

284.  Набавий ҳадисларни талаб қилиш борасида ният қанча мустаҳкам бўлса, шу иши унга шараф келтиради.

285. Абу Бакр сизлардан рўза ва намоз сабабли афзал бўлмади. Балки, қалбида чуқур ўрнашган нарса сабабли сизлардан афзал бўлди.      

286. Кўза кунда эмас, кунида синади. 

287. Қалбдан келмайдиган нарсани сақлаб қолиш ва парвариш қилиш қийиндир.

288. Бир жамоат тўпланар экан, албатта, уларнинг ораларида Аллоҳнинг дўсти ҳам бўлади. Буни улар ҳам, ўша одамнинг ўзи ҳам сезмайди. 

289. Кечаси бўлганда нидо қилувчи: “Эй қабр аҳллари, кимга ҳавас қиласизлар?” деб сўрайди. Шунда қабр аҳллари: “Масжид аҳлларига” деб жавоб беришади. 

290. Қайси шаҳарда азон кўпайса, ўша шаҳарнинг совуқлиги озаяди.  

291. Ҳамма Пайғамбарларга пайғамбарлик хабари 40 ёшдан кейин келган.

292. Олов қуруқ ўтинни ғийбат банданинг ҳасанотларини егандан кўра тез ея олмайди. 

293. Мени ерим ҳам, осмоним ҳам ўзига сиғдиролмайди,  лекин мўмин бандамнинг қалби сиғдиради.

294. Мусулмон ҳолда вафот эт ва бошқа нарсага парво қилма!

295. Оталарга бўлган муҳаббат уларнинг ўғиллари билан боғланишга сабаб бўлади. 

296. Севги, муҳаббат қўрқоқлик келтиради.

297. Ҳасад қилинадиган шахс ризқлангандир.

298. Киши бахт ва омади билан кишидир. Отаси ва бобоси билан эмас.

299. Касалнинг инграши тасбеҳ, қичқириши такбир, нафас олиши садақа, уйқуси ибодат,  у ёндан бу ёнга ағдарилиши Аллоҳ йўлидаги кураш кабидир.

300. Муаззиннинг “Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ” деган сўзини эшитганда “Ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва билислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Набиййан” деб, икки бармоғининг ички тарафини, учини ўпиб, кейин уларни икки кўзга суриш. 

301. Сотиб олувчи  қўллаб-қувватлангандир.

302. Мусибатлар ризқларнинг калитларидир. 

303. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Жаҳл билан кураш тушганлари ҳақидаги ҳадис. 

304. Жунубликдан покланувчи учун оғизни ва бурунни чайиб ювиш фарздир.

305. Гуноҳлар неьматларни кетказади.

306. Ошқозон касалликлар уясидир. Парҳез давонинг бошидир.

307. Агар болаларга таълим бераётган киши улар орасида адолат қилмаса, у қиёмат куни золимлар билан бирга бўлади деб ёзиб қўйилади.

308. Ғийбат қилувчи ва уни тингловчи гуноҳда шерикдирлар.

309. Нархни кўтариб қўйиб, сотиб олмаган киши лаънатлангандир.

310. Кимдан розилик сўралса-ю,  рози бўлмаса, у шайтондир.

311. Кимнинг кечаги куни билан бугуни бир хил бўлса, у алдангандир. Кимнинг бугуни кечаги кунидан ёмонроқ бўлса, у лаънатлангандир. 

312. Ким жунбликдан ғусл қилиб, пок ҳолга келса, Аллоҳ унга оқ  дурдан қурилган юзта қаср беради  ва ҳар бир томчи суви учун унга мингта шаҳиднинг савобини ёзади. 

313. Ким Ашуро куни исмид билан кўзига сурма қўйса, унинг кўзи ҳеч қачон касал бўлмайди.

314. Ким бидъат соҳибини жеркиб, ўдағайлаб тўхтатса, Аллоҳ унинг қалбини хотиржамлик ва иймонга тўлдиради. 

315. Ким икки кўзини яхши кўрса, асрдан кейин ёзмасин.

316. Ким сени бир нарса учун яхши кўрса, иши битгандан кейин сендан зерикади.  

317. Ким олимни ноҳақ хорласа, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқ олдида хорлайди.

318. Ким Аллоҳ таоло унга таьлим олмасдан ҳам илм беришини ва бировнинг ҳидоятисиз ҳам ҳидоятга йўллаб қўйишини хоҳласа, дунёни тарк қилсин. 

319. Кимнинг икки қўлининг зараридан омонда бўлинса, унга жаннат вожиб бўлади.

320. Ким балиқ еса, ортидан хурмо ҳам есин!

321. Ким намозни тарк қилувчига бир луқма таом бериб бўлса ҳам ёрдам берса, гўёки барча Пайғамбарларни ўлдиргандек бўлади. 

    322. Ким иқоматни орасини ажратиб, лафзларини биттадан айтса, у биздан эмас.

323. Ким биродарининг таомидан истеъмол қилса,  биродари ундан ҳурсанд бўлади, унга зарар етказмайди.

324. Ким гуноҳлари кечирилган инсон билан таомланса, унинг ҳам гуноҳлари кечирилади.

325. Кимнинг узри кўриниб турган бўлса (очиқ-ойдин маълум бўлса), эҳсон ва садақаларни унга бериш вожиб бўлади.

326. Ким аёл кишига моли учун уйланса, Аллоҳ уни ўша аёлнинг молидан ҳам, жамолидан ҳам маҳрум қилади.

327. Ким ўзининг кийимидан бошқа нарсани кийса ва ўлдирилса, унинг қони беҳуда кетган ҳисобланади.        

328. Ким масжидда дунё сўзларини гапирса, Аллоҳ унинг қирқ йиллик амалларини бекор қилади. 

329. Ким олим киши билан ўтирса, гўё пайғамбар билан ўтиргандек бўлади.

330. Ким бир нарсани билмаса, танимаса, унга нисбатан душманлик кайфиятида бўлади.  

331. Ким ўз дўстига чоҳ қазиса, Аллоҳ унинг ўзини ўша чоҳга йиқитади.

332. Ким Аллоҳга ростгўй ҳолатда қасам ичса, у худди Аллоҳга тасбеҳ айтиб, У Зотни улуғлаган бўлади. 

333. Ким золимнинг узоқ яшашини сўраб дуо қилса, Аллоҳга исён қилинишини яхши кўрибди.

334. Ким намозда бир рукндан бошқасига ўтаётганда қўлини кўтарса, намози намоз эмас. 

335. Ким уламоларни зиёрат қилса, гўё мени зиёрат қилгандек бўлади. Ким уламолар билан қўл бериб сўрашса, гўё мен билан қўл бериб сўрашгандек бўлади. Ким уламолар билан бирга ўтирса, гўё мен билан бирга ўтиргандек бўлади. Ким мен билан бу дунёда бирга ўтирса, қиёмат куни мен билан ўтириш насиб қилади.

336. Ким мени ва отам Иброҳимни бир йилда зиёрат қилса, жаннатга киради.

337. Ким экса, ўриб олади.

338. Ким жуда ҳам ҳурсанд бўлиб кетса, хафа бўлишга интилсин!  

339. Ким мўминни ҳурсанд қилса, Аллоҳни рози қилган бўлади. Ким мўминни улуғласа,  Аллоҳни улуғлаган бўлади. Ким мўминга икром кўрсатса, Аллоҳга икром кўрсатган бўлади.

340. Ким бир мўминни ҳурсанд қилса, мени ҳурсанд қилган бўлади. Мени ҳурсанд қилган эса, Аллоҳни рози қилган бўлади. 

341. Ким намозга чақирувчини эшитганда, “Марҳабо, тўғри гапирувчилар, марҳабо намоз аҳли” деса, Аллоҳ унга икки миллионта ҳасанот ёзади ва ундан икки миллионта гуноҳни ўчиради ва уни икки миллион даржага кўтаради.

342. Ким таҳорат олаётганда “Бисмиллаҳ”ни айтса, то ўша таҳоратини синдиргунича елкасидаги икки фаришта унга тинмай яхшиликларни ёзиб туради.

343. Ким заруратларини, ҳожатларини айтиб шикоят қилса, унга ёрдам бериш вожиб бўлади. 

344. Ким тақводорни орқасида намоз ўқиса, гўё пайғамбарнинг орқасида намоз ўқигандек бўлади.

345. Ким ушбу Байт (Каъба)ни етти марта айланиб тавоф қилса, мақоми Иброҳимда икки ракаат намоз ўқиса, замзам сувидан ичса, гуноҳлари ҳар қанча кўп бўлса ҳам кечирилади. 

346. Ким Байтни ёзнинг жазирама иссиқ кунида етти марта тавоф қилса, бошини очиб олса, қадамлари орсини яқинлаштирса, у ёқ-бу ёққа қарамаса, кўзини пастга қаратса, сўзлари камайса, фақат Аллоҳ таолони зикр қилса, ҳар тавофда одамларга озор бермай ҳажарул асвадни ўпса, Аллоҳ унинг ҳар кўтариб-туширган қадами учун етмиш мингта яхшилик ёзади, ундан етмиш мингта ёмонликни ўчиради, унинг етмиш мингта даражасини кўтаради, унинг номидан етмиш мингта қулни озод этади, ўша қуллардан ҳар бирининг баҳоси ўнг минг дирҳам бўлади, Аллоҳ унга етмиш кишини шафоат қилиш ҳуқуқини беради, Аллоҳ хоҳласа, ўша шафоат қилинадиганларни мазкур банданинг оила аъзоларидан қилади, хоҳласа, бошқа мусулмонлардан қилади. Хоҳласа, ўша имкониятни унга бу дунёнинг ўзидаёқ беради, хоҳласа, охиратга қолдиради. 

347. Ким саломатликни истаса, талаб қилса, саломат бўлади.

348. Ким Роббисини таниса, камгап бўлиб қолади. 

349. Ким ўз нафсини таниса, аниқ, Роббисини танийди. 

350. Ким Аллоҳга мусофирлигида гуноҳ қилса, Аллоҳ уни ватанига муваффақиятсиз, иши битмаган ҳолда қайтаради. 

351. Ким Аллоҳнинг оятидан бир оятни биродарига ўргатса, батахқиқ, унинг бўйнига эга бўлади.

352. Ким динимизда ўз раъйи билан гапирса, уни ўлдиринглар.

353. Ким биродарига унда таҳорат қилиши учун сув соладиган идиш берса, худди зотдор от бергандек бўлади. 

354. Ким Бақара ва Оли Имронни ўқиса-ю, уни “шайх” деб чақирилмаса, демак, унга зулм қилинибди. 

355. Ким бомдод намозида “Алам нашроҳ” ва “Алам тарокайфа”ни ўқиса, кўзи касалланмайди. 

356. Ким бизни ўз мақсади қилиб олса, унинг ҳаққи бизга вожиб бўлади.

357. Кимки тирноқларини ўсишига қарши доимо олиб юрса, кўзи касал бўлмайди.

358. Ким Рамазон ойининг охирги жумъасида қолиб кетган фарз намозлардан бирининг қазосини ўқиса, ушбу қазо етмиш йилгача умри давомида қолдирадиган намозларини тузатувчи бўлади. 

359. Ким сирини яширса, ўз ишига ўзи эга бўлади.

360. Кимнинг тунги намози кўпайса, кундузлари унинг юзи чиройли бўлади.

361. Кимнинг сўзи мулойим бўлса, у кишини яхши кўриш вожиб бўлади. 

362. Ким шатранж (шаҳмат) ўйнаса, у лаънтлангандир.

363. Ким Аллоҳдан қўрқмаса, ундан сен қўрқ!

364. Ким пешиннинг фарзидан олдинги тўрт ракаат намозга бардавом бўлмаса, унга менинг шафоатим етмайди.

365. Кимни яхшилик ислоҳ қилмаса, ёмонлик ислоҳ қилади.

366. Кимнинг олдида садақа бўлмаса, яҳудийни лаънатласин!

367. Ким жоҳилга насиҳат қилса, жоҳил унга душманлик қилади.

368. Ким чиройли аёлга совчи қўйса, унинг маҳрини берсин!

369. Ҳажда ўз туяларини уриш ҳажнинг мукаммаллигидандир. 

370. Ўзаро мувофиқлик, мос келиш ҳамроҳликнинг гўзал кўринишларидандир.

371. Имомликни ва раҳбарликни талашиш қиёматнинг аломатидандир. 

372. Тинглашдан кўра гапиришни яхши кўриш олам фитналаридан биридир.

373. Ўлишингиздан олдин ўлинглар!  

374. Инсонлар ўз замоналарида ҳам оталарига кўпроқ ўхшайдилар.

375. Инсонлар инсонлар билангина (жамият ичидагина) инсонлардир.

376. Инсонлар ўз подшоҳларининг динида бўладилар.

377. Инсонлар ухловчилардир. Қачон ўлсалар, шунда уйқудан уйғонадилар.

378. Ўз қўлига яқинлик қилувчи лаънатлангандир. 

379. Пайғамбар ер остида кишиларни бир-бири билан яраштириб қўя олмайди.

380. Аёллар бир-бирларига ёрдам берадилар.

381. Эсдан чиқариш инсоннинг табиатида бордир.  

382. Аллоҳнинг бир бандага кўрсатган ёрдами ўша банданинг ўзига қилган ёрдамидан яхшироқдир.

383. Чиройли юзга назар солиш ҳам ибодатдир.

384. Қабр бунча ҳам яхши куёвдир.      

385. Суҳайб нақадар яхши бандадир. Агар Аллоҳдан қўрқмаганда, У зотга гуноҳ қилмас эди.

386. Олимнинг қаламидан битта нуқта қўйилиши юзта шаҳид кийимининг теридан  кўра Аллоҳга севимлироқдир.

387. Умматимнинг ҳалокати кўп гуноҳ қилувчи олим  ва илмсиз обиднинг чиқиши билан содир бўлади.

388. Оқ атиргул Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терларидан, қизил атиргул Жаброил алайҳиссаломнинг терларидан, сариқ атиргул эса, Буроқнинг теридан яратилгандир.

389. Васиятим,  сирдошим, аҳлимга ўринбосар ва мендан кейин ўринбосар бўладиганларнинг энг яхшиси Али ибн Абу Толибдир.

390. Мен одил подшоҳ замонида туғилдим.

391. Валади зино жаннатга кирмайди.

392. “Билмайман” дейиш илмнинг ярмидир.

393. Эшак ва гўшти ейиладиган ҳайвонлар сийдигининг ҳеч қандай зарари йўқ.

394. Ўзингиз бавл қиладиган ҳожатхонада таҳорат қилманглар. Чунки, мўминнинг таҳорати ҳам яхшиликлари билан бирга тортилади.

395. Мени намозда бошлиқ қилиб олманглар!

396. Илон фақат илон туғади.

397. Гапирувчининг ўзига эмас, гапираётган сўзига қара!

398. Кимнинг ақли бўлмаса, унинг дини ҳам йўқдир.

399. Иқрор бўлувчи, тан олувчи кишининг узри бўлмайди.

400. Ўта тортинчоқ  ва мутакаббир илм ўрганмайди.

401. Мусулмон кишининг фарзларни ва суннатларни билмаслиги ҳалол эмас.Улардан бошқасини билмаслик айб эмас.

402. Қари инсоннинг илм ўрганиши уят эмас, худди нонни ейиши уят бўлмаганидек.

403. Нон пишиб, сенинг олдингга қўйилгунича уч юз олтмишта ишчининг қўлидан ўтади. Уларнинг биринчиси Микоил алайҳиссаломдир.    

404. Ихтилоф қилинаётган масала сабабли Аллоҳ ҳеч кимни азобламайди. 

405. Қавмга юзи чиройлироғи имом бўлади.

406. Эй Абу Ҳурайра, агар таҳорат қилсанг, “Бисмиллаҳ валҳамдулиллаҳ” дегин. Албатта, ёзувчи фаришталар то таҳоратинг сингунича сенга яхшиликларни ёзишдан чарчамайдилар.

407. “Эй Ҳумайро!” жумласи бор бўлган ҳадислар.

408. Эй Шайх, агар саломат бўлишни хоҳласанг, бошқаларнинг сендан саломат бўлишлари орқали топасан. 

409. Эй Али, ўзингга темирдан пойабзал ясатиб ол ва уни илм талабида юрганингда кийгин. 

410. Эй Али, қоғоз ва қалам келтир! Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюриб турдилар, Али ёздилар, Жаброил гувоҳ бўлди. Сўнгра ёзилган саҳифа ўраб қўйилди. 

411. Эй Али, агар озиқ-овқат олиб келсанг, пиёзни ҳам унутма!

412. Душманингни қўлини кесишга кучинг етмаса, уни ўпгин!

413. Маймунга ҳам унинг давлатида рақсга тушиб берилади.

414. Ёсин сурасини нима мақсадда ўқилса, ўша мақсад ҳосил бўлади. 

415. Совуқдан сақлаган нарса иссиқдан ҳам сақлайди. 

416. Мустаҳкам ишонч ва чуқур эътиқод тўлиғича иймондир. 

417. Шамолнинг тўхташ куни йилнинг биринчи кунидир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳидоят томини кўтариб турғонЧўнг аркон қулади ndash айвон қулади.Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон,Улкан тоғ қулади ndash осмон қулади.Наҳотки Аллоҳим нафас давоми...

3295 05:00 / 07.03.2017
Эй дўст, дунёнинг бор шавкатини, бойлигу сарватини, орому лаззатини ndash барин сенга атадим.Менга берсанг кифоя мўминлик заҳматини, иймоннинг лаззатини.Эй дўст, давоми...

3272 05:00 / 07.03.2017
Қайтадир Канъонга ул Юсуфи сарсон, ғам ема, Бир куни ғам кулбаси бўлгай гулистон, ғам ема Бўлма бадбин, ғамзада кўнглинг иши ўнглангуси, Тоабад савдоли бош қолмас давоми...

1089 16:59 / 07 июнь
Кириш Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсинБуюк шоиримиз Алишер Навоий ҳазратларини тилга олар давоми...

5690 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

133417 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

53763 14:35 / 11.08.2021