1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Нурга тўлган шаҳар

06:23 / 28.07.2025 1342 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мадинаи Мунавварага кўчишнинг биринчи йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида мазкур шаҳар яқинидаги Қубо қишлоғида илк масжид қурилди. Унда илк жума намози адо этилди. Ушбу жума намози ўқилган жойга кейинчалик масжид солиниб, «Жумъа масжиди» деб номланди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифаларидан бири шу эдики, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзида нохушроқ маънолар бўлган нарсаларнинг номини хуш ва ёқимли маъноларга ўзгартирардилар. Аввал Мадина шаҳрининг номи Ясриб эди. Бироқ, мазкур сўз, «сўкиш, маломат қилиш» маъноларини ўз ичига олган “تثريب” сўзидан олинганлиги учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу шаҳар номини яхшироқ исмга ўзгартиришни истадилар. «Ясриб»нинг яна бир маъноси «бузилган, айниган, фасодга юз тутган» маъноларини англатарди. Пайғамбар ҳижрат қилган шаҳар эса асло бундай номни ўзида ташиши мумкин эмас. Шу боис, Набий алайҳиссалом бу шаҳар номини хуш ва покиза (шаҳар) маъноларини англатувчи «Тоба» ёхуд «Тойба» деб атадилар.

Баъзи манбаларда мазкур шаҳарни илк бунёд этган шахснинг номи «Ясриб» бўлган дейилади. Шунингдек, «ясриб» Мадина шаҳрининг бир чеккасидаги жойнинг номи бўлган деган қарашлар ҳам бор.

Гарчи, Набий алайҳиссалом Ясрибни «Тоба» ёки «Тойба»га ўзгартирган бўлсалар-да, аммо, одамлар томонидан мазкур шаҳарга «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деган сўзни ишлатиш кўпроқ урф бўлди ва бу ном кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи Мунаввара» деб айтила бошлади.

Уламоларнинг айтишларича, Набий алайҳиссалом мазкур шаҳарнинг номини ўзгартирганларидан сўнг уни эски номи бўлмиш «Ясриб» деб аташ макруҳ ҳисобланади.

«Ал-Мадинатул Мунаввара», яъни «Нурафшон бўлган, нурга эга бўлган шаҳар» деб номланишига сабаб равшан: Аллоҳнинг Расули кириши билан бу шаҳарга ҳақиқатан ва ҳақиқий нур ва зиё кирди. Шунинг учун ҳам бу шаҳарга «Мадинаи Мунаввара» (Мунаввар шаҳар) номи ғолиб келди.

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирган кунлари Мадинадаги ҳамма нарса ёришиб кетди. Қачонки, вафот этган кунлари бўлганда эса ундаги ҳамма нарса қоронғу бўлиб қолди».

Ибн Можа ривояти.

Алишер Султонходжаев

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 22 июлдаги 03-07/4389-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вашингтон университети талабаси Навид Азоди курсдоши Томас Прайор билан биргаликда ёзма ёки оғзаки нутқни имоишоралар тилига таржима қилиб берадиган қўлқоп давоми...

5545 02:18 / 09.08.2018
Дарҳақиқат, фарзанд отаонага Аллоҳнинг буюк неъматидир. Бир парча этлик пайтидан навқирон бир инсон бўлгунча бор меҳрини фидо қилиб улғайтирадилар. Аслида ўшалар давоми...

3116 09:00 / 05.05.2023
4522 r . .4522. Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталари розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят киладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

89549 10:01 / 04.11.2017
Лекин шаклий ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки ҳақиқати ва жавҳарида диёнат бўлган ислом ечимдир. У илм, амал ва гўзал хулқлар исломидир. Озодлик, демократия ва давоми...

1916 08:30 / 21.12.2021
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021