1447 йил 16 жумадул аввал | 2025 йил 07 ноябрь, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Қаробати борга ва ғарибга нафақа қилишнинг фазли

14:20 / 28 июль 782 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак,  дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз.

 

عَنْ كَعْبٍ قَالَ: مَنْ أَنْفَقَ عَلَى ذِي قَرَابَةٍ أَوْ غَرِيبٍ مُنْقَطِعٍ كَانَ لَهُ كِفْلَانِ مِنَ الْأَجْرِ.

Каъбдан ривоят қилинади:

«Ким қариндошига ёки юртидан айрилган ғарибга нафақа берса, унинг ажри икки баробар бўлади».

Муҳтожга берганига бир савоб, қариндошга берганига икки савоб. Ғарибнинг кўнглини олганига бир савоб ва унинг муҳтожлигида ёрдам берганига икки савоб.

Демак, садақани беришда билиб иш тутиш билан бир савобнинг ўрнига икки савоб олиб қолиш имкони бор экан. Бегона бир одамга ёрдамга берсангиз, бир савоб бўладиган бўлса, худди ўша нарсани қариндошингизга берсангиз, икки карра савоб оласиз. Ёки юртидан узилиб қолган бечора, ғариб одамни йўқлаб, садақа қилсангиз, унга ҳам оддий ҳолдагига нисбатан икки баравар савоб олинар экан.

Болаларни одамлардан тиланиб юрадиган ҳолда тарк қилгандан кўра бой ҳолларида тарк қилиш яхши экани ҳақида

عَنْ عَامِرِ بْنِ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: مَرِضْتُ عَامَ الْفَتْحِ مَرَضًا أَشْفَيْتُ مِنْهُ عَلَى الْمَوْتِ، فَأَتَانِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي مَالًا كَثِيرًا، وَلَا يَرِثُنِي إِلَّا ابْنَتِي، أَفَأُوصِي بِمَالِي كُلِّهِ؟ قَالَ «لَا»، قُلْتُ: فَالثُّلُثَيْنِ؟ قَالَ: «لَا»، قُلْتُ: فَالشَّطْرُ؟ قَالَ «لَا»، قُلْتُ: فَالثُّلُثُ؟ قَالَ: «الثُّلُثُ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ، إِنَّكَ أَنْ تَدَعَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ - وَرُبَّمَا قَالَ: بِخَيْرٍ - خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَدَعَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ، إِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً إِلَّا أُجِّرْتَ فِيهَا، حَتَّى اللُّقْمَةَ تَرْفَعُهَا إِلَى فِي امْرَأَتِكَ». قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أُخَلَّفُ عَنْ هِجْرَتِي؟ قَالَ: «إِنَّكَ لَنْ تُخَلَّفَ بَعْدِي فَتَعْمَلَ عَمَلًا تُرِيدُ بِهِ وَجْهَ اللهِ إِلَّا ازْدَدْتَ بِهِ عِنْدَ اللهِ رِفْعَةً وَدَرَجَةً، وَلَعَلَّكَ إِنْ تَخْلُفَ بَعْدِي فَيَنْتَفِعَ بِكَ أَقْوَامٌ وَيَضُرُّ بِكَ آخَرُونَ. اللَّهُمَّ أَمْضِ لِأَصْحَابِي هِجْرَتَهُمْ وَلَا تَرُدَّهُمْ عَلَى أَعْقَابِهِم، لَكِنَّ الْبَائِسَ سَعْدُ بْنُ خَوْلَةَ» يَرْثِي لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ مَاتَ بِمَكَّةَ، وَرُبَّمَا قَالَ: يَرْثِي لَهُ أَنْ مَاتَ بِمَكَّةَ.

Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилади:

«Фатҳ йили бемор бўлиб, ўлим ёқасига келиб қолдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг молим кўп. Қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг ҳаммасини васият қилайми?» дедим.

«Йўқ», дедилар. «Учдан иккисини-чи?» дедим.

«Йўқ», дедилар. «Ярмини-чи?» дедим.

«Йўқ», дедилар. «Учдан бирини-чи?» дедим.

«Учдан бири. Учдан бири ҳам кўп(-у, майли). Сен меросхўрларингни бой ёки яхши ҳолда тарк қилмоғинг уларнинг бошқалардан тиланиб юрганларидан кўра яхшироқ. Сен ҳар қандай инфоқ қилсанг ҳам, албатта ажр оласан. Ҳатто аёлингнинг оғзига тутган луқманг учун ҳам», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, энди ҳижратимдан қолиб кетаманми?» дедим.

«Мендан кейин қолиб, Аллоҳнинг розилиги учун бир иш қилсанг, албатта Аллоҳнинг ҳузуридаги мартабанг ва даражанг ортади. Шоядки, сенинг қолишингдан баъзи қавмлар манфаат топиб, бошқалари зарар кўрса. Аллоҳим, саҳобаларимнинг ҳижратларини охирига етказгин ва уларни ортларига қайтариб юбормагин! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ачиндилар. У Маккада вафот қилган эди.

Ёки унинг Маккада вафот этганидан ачинаётган эдилар».

Шарҳ: «Сен меросхўрларингни бой ёки яхши ҳолда тарк қилмоғинг уларнинг бошқалардан тиланиб юрганларидан кўра яхшироқ. Сен ҳар қандай инфоқ қилсанг ҳам, албатта ажр оласан. Ҳатто аёлингнинг оғзига тутган луқманг учун ҳам».

Бу ривоятда нафақанинг қанақаси бўлса ҳам, барибир савоб бўлиши, ҳатто аёлининг оғзига тутган бир луқма таоми учун ҳам савоб олиши қатъий таъкидланяпти.

Шу билан бирга, Расули акрам алайҳиссолату вассалом Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг вафот этмай қолишининг ва келажакда кўпгина мусулмонларга ёрдам беришининг ҳамда кофиру мушрикларга зарар келтиришининг башоратини беряптилар.

Бу башорат воқеликда содир бўлди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Шом ва Форсдаги фатҳларнинг бошлиғи бўлдилар ва у кишидан кўп одамлар манфаат топди ҳамда душманлар зарар кўрди.

عَنْ عَامِرٍ قَالَ: مَا مِنْ مَالٍ أَعْظَمَ أَجْرًا مِنْ مَالٍ يَتْرُكُهُ الرَّجُلُ لِوَرَثَتِهِ يُغْنِيهِمْ بِهِ عَنِ النَّاسِ.

Омирдан ривоят қилинади:

«Кишининг меросхўрларини одамларга муҳтож бўлмайдиган қилиб қолдирган молидан кўра ажри улуғ моли йўқ».

Шарҳ: Демак, аввалги ҳадисларда ҳам таъкидланганидек, аҳли аёлга, фарзандларга мерос қолдирилган мол-мулкнинг ажри ҳам энг кўп бўлар экан.

Баъзилар турли сабабларга кўра вафотидан аввал мол-мулкини фарзандларига қолдирмай, бошқа томонларга сарфлаб юборади.

Бу нотўғри иш экан, чунки бола-чақага насиб бўлган, фарзандларга фойдаси тегадиган меросдан ҳам улкан ажрлар ҳосил бўлиб, мол-мулкнинг эгасига бориб турар экан.

Зеро, юқоридаги ҳадисда айнан шу ҳақда гап бормоқда.

Эслатма: Бу китобда энг афзал асрда яшаб, ижтимоий муомалалар бўйича оламга олий мақом намуна тақдим этган кишилардан нақл қилинган тарбия, ахлоқ ва одобга тўла матнлар жамланган. Уларни ҳаётимизга татбиқ қилишга муваффақ айласин!

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
7боб. Отаонага оқ бўлиш . , . , .15. Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отасидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта.Сизларга давоми...

7504 16:06 / 29.10.2018
. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади .Аллоҳ таолонинг .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат,, деган қавли ҳақида .Иккови ирода давоми...

1916 14:50 / 15.09.2024
Опасинглингизни узатганмисизБошқа хонадоннинг эшигини очиб ўтирибдимиВақт топиб, тезтез йўқлаб туринг. Нимадир олиб бориш эмас, асосийси, эътибор. Барибир, қуруқ давоми...

8424 11:37 / 16.01.2022
Аллоҳ таоло Одамга исмларнинг барчасини ўргатганидан кейин уларни фаришталарга рўбарў қилди ва .Агар .Ер юзида фасод қилувчи ва қон тўкувчи кимсани яратасанми, давоми...

2758 16:05 / 24.09.2019