1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Бахилликдан қўрққан саҳоба

14:13 / 21.07.2025 1770 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Абдураҳмон ибн Авф милодий 571 йилда Маккада туғилганлар. Бир ривоятга кўра эса у Фил йилидан тахминан ўн йил кейин дунёга келган. У Қурайш қабиласининг Бану Зуҳра уруғидан бўлган Ҳориснинг ўғли бўлиб, жоҳилият даврида унинг исми Абдулкаъба Абду Амр ёки Абдулҳорис эди. Куняси Абу Муҳаммад. Тўлиқ исми Абдураҳмон ибн Авф ибн Абдул Авф Ал-Қураший Аз-Зухрийдир. Насаби жиҳатидан унинг бобоси Килоб ибн Муррада Пайғамбаримиз билан бирлашади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқамнинг уйида ўз фаолиятларини бошлаган кунларда Исломга кирган Абдураҳмонга бу исмни ҳазрати Пайғамбаримизнинг ўзлари қўйганлар. Унинг жоҳилият даврида баъзи ёмон одатлари бўлганига қарамай, хамр ичмаган ва чиройли хулқи билан инсонларнинг муҳаббатини қозонган. Асҳоби киромнинг улуғларидан саналган ҳазрати Абдураҳмон жаннат хушхабари берилган ўн кишидан бири, Абу Бакр розияллоҳу анҳу воситасида саккизинчи бўлиб Исломга кирган улуғ саҳоба эди. «Орқангда нима гаплар бор, эй Абдураҳмон?»

Ҳазрати Абдураҳмон ибн Авф ёшлигидан бошлаб тижорат билан шуғулланган. Шунинг учун у тижорат мақсадида турли ўлкаларга бориб келарди.

У киши шундай дейди: «Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолати ошкор қилинмасидан бир йил олдин Яманга бордим ва у ерда Асқалон ибн Авақирул Ҳимярий исмли мўйсафиднинг уйида меҳмон бўлдим. Мен ҳар сафар унинг уйида меҳмон бўлиб қолар эдим. У мендан Маккадаги хабарлар ҳақида сўрарди. «Сизнинг ичингиздан хабари берилган ва зикр қилинган бир зот чиқдими? Динингиз борасида сизга қарши чиққан бирор киши борми?» дерди. Мен ҳар доим: «Йўқ, чиқмади», дердим. Ниҳоят Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга рисолат берилиб, Ислом динини инсонларга махфий тарзда ёя бошлаган йил келди. Мен Яманга бориб, яна ўша кекса кишининг уйига кирганимда, у менга: «Мен сенга тижоратдан ҳам хайрли бўлган бир муждани берайми?» деди. «Ҳа, беринг», дедим. У шундай деди: «Аллоҳ таоло сенинг қавминг ичидан Ўзи рози бўлган ва танлаб олган бир кишини пайғамбар қилиб юборди. Унга Китоб ҳам берди. У киши инсонларни бутларга сиғинишдан қайтаради ва уларни Исломга чақиради. У ҳаққа буюради ва ботилни йўқ қилади. У Бану Ҳошим уруғидандир. Сизлар унинг тоғаларисизлар. Сен тезроқ қайт! Тезда бориб, унга ёрдамчи бўл! Уни тасдиқла ва мана шу байтларни ҳам унга олиб бор!» деди ва бир байт айтиб берди. Мен яманлик мўйсафиднинг айтган байтларини ёд олиб, Маккага қайтдим ва ҳазрати Абу Бакрни қидириб топдим. Унга яманлик Фиднинг гапларини айтиб бердим. У киши шундай деди: «У Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммаддир. Уни Аллоҳ таоло бутун инсонларга пайғамбар қилиб юборди. Сен тезда у кишининг олдига бориб, иймон келтир».

Шундан кейин мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйига бордим. У киши мени кўриб, кулимсиради ва: «Орқангда нима гаплар бор, Абдураҳмон?» деб сўради. Мен эса ҳайрон бўлиб: «Бу нима деганингиз?» дедим. У киши: «Менга омонат қилинган ва ўша одам тарафидан сен орқали юборилган нарсани олиб келиб, менга бер. Шубҳасиз, уни менга юборган Ҳимяр ўғли мўминларнинг энг устунларидандир», дедилар. Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларини эшитиб, дарҳол шаҳодат калимасини келтирдим ва мусулмонлик шарафига эришдим. Шундан кейин ҳалиги яманлик кишининг байтларини ўқиб, унинг гапларини у зотга айтиб бердим. Буларни эшитган ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Вақти-вақти билан шундай мўминлар бўладики, улар мени кўрмай туриб, менга иймон келтирадилар ва мени тасдиқлайдилар. Мана шулар менинг ҳақиқий биродарларимдир».

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БИРИНЧИ ХАЛИФА АБУ БАКР СИДДИҚ Разияллоху анҳу ДАВРЛАРИЭнг аввалги мусулмон ва энг биринчи сиддиқ ва Расулуллоҳнинг ҳамсуҳбатлари ҳамда Улардан кейинги биринчи давоми...

39557 20:20 / 21.04.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари бўлмиш бу саҳобий розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Ҳассон ибн Собит ибн Мунзир ибн Ҳаром ибн Умар ибн Зайд Манот давоми...

5482 19:37 / 21.04.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг кўплаб қабила диндан қайтиб, муртад бўлди. Ислом жамияти катта хавф остида қолди. Абу Бакр Сиддиқ давоми...

3006 14:19 / 13.03.2025
Муовия ибн Абу Суфённинг халифалик даврларида Ислом Атлантик океани қирғоқларигача етиб борди. Бу даврда у кишининг Ислом учун қилган хизматлари ҳақида кўп давоми...

14001 20:16 / 21.04.2017
Аудиолар

228559 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147241 14:35 / 11.08.2021