1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ ўта ҳикматли Зотдир

19:00 / 15.07.2025 818 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:

ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ

«Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса – «Менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз Аллоҳга ибодат қилинг»дан бошқани айтганим йўқ. Ва модомики, ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан» (Моида сураси, 117-оят).

Демак, Ийсо алайҳиссалом насороларга «Мен ҳам, сизлар ҳам Аллоҳнинг бандаларимиз ва ҳамиша Унга ибодат қилиш зарур», – деб айтганлар. Ундан бошқа гапни айтмаганлар. Яъни, «Мени Худо қилиб олинглар», – демаганлар. Ийсо алайҳиссалом яна бошқа ишлар ҳам қилганлар:

«Ва модомики, ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим».

Яъни «Қилган ишлари, айтган гаплари ва бошқа нарсаларига гувоҳ бўлдим. Жумладан, Сенинг амрингни қандай қабул қилишларига гувоҳ бўлдим. Менинг улар ичида бўлган вақтимдаги гапларим шулардан иборат. Мен худолик даъвосини қилганим йўқ. Мендан кейин нима бўлганини Ўзинг биласан».

«Мени Ўзингга олганингдан сўнг Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан».

ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ

Агар уларни азобласанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, бас, албатта, Сен Ўзинг ўта иззатлисан, ўта ҳикматлисан» (Моида сураси, 118-оят).

Яъни, «Ҳамма нарса Ўзингнинг қўлингда, нима қилишни Ўзинг биласан».

«Агар уларни азобласанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг».

Сендек қилган ишидан сўралмайдиган Зот Ўз бандаларидан хоҳлаганини хоҳлаганича азоблайверишга ҳақли.

«Агар уларни мағфират қилсанг, бас, албатта, Сен Ўзинг ўта иззатлисан, ўта ҳикматлисан».

Азизлигингдан Сен қилмоқчи бўлган ишга ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. Ҳакимлигингдан Сен қилган ишни ҳеч ким беҳикмат, дея олмайди.

Келаси ояти каримада ниҳоий ҳукм қандай бўлиши ҳақида сўз кетади.

ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒﰓ ﰔ ﰕ ﰖ ﰗ

«Аллоҳ: «Бу – ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор, уларда мангу қолувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Ана ўша буюк ютуқдир», – деди» (Моида сураси, 119-оят).

Оятдаги «ростгўйлар»дан мурод иймони содиқлардир. «Кун»дан мурод эса қиёмат кунидир.

«Бу – ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун».

Аллоҳ таолонинг таъкидлашича, қиёмат кунида иймонлиларга иймонлари манфаат беради. Мазкур манфаат қуйидаги шаклда зоҳир бўлади.

«Уларга остларидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор, уларда мангу қолувчидирлар».

Яъни, қиёмат куни иймонлиларга дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Улар мазкур жаннатларда абадий қолурлар.

«Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Ана ўша буюк ютуқдир», – деди».

Бундай бўлишида ҳеч шубҳа йўқ.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 22 октябрдаги 02-07/6395-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Сиздан олдин ҳам бир қавм уларни сўраган, сўнгра эса уларга кофир бўлиб қолган эди, Моида сураси, 102оят. Бунга энг ёрқин мисол Бану Исроилдир. .Бақара, сураси давоми...

920 19:00 / 27.05.2025
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари .Сизларга давоми...

4256 12:29 / 14.03.2019
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Имроннинг хотини .Роббим Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. давоми...

2885 12:30 / 18.08.2021
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Агар уни фаришта қилсак ҳам, эркак қилган бўлар эдик ва ўзлари чалкаштираётган нарсани уларга чалкаштириб ташлар эдик, давоми...

907 19:00 / 12.08.2025
Аудиолар

227852 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146578 14:35 / 11.08.2021