1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунё мотуридийшунос олимлари Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирмоқда

11:56 / 19.03.2025 1101 pdf Ўқиш режими + -

Шу кунларда жуда ҳам қувончли хабар эшитдим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари “Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” қарор қабул қилгани, шу муносабат билан кўплаб илмий-маданий тадбирлар, жумладан, “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро анжуман ўтказилиши мени бағоят мамнун қилди.

Муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳанафий-мотуридий таълимоти атрофида бирлашган туркий давлатлар етакчилари орасида Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига энг катта эътибор қаратиб келаётган давлат раҳбари сифатида алоҳида ажралиб турибди. Бунинг учун мен Президент жаноби олийларига чин қалбдан самимий миннатдорлик билдираман.

Имом Мотуридий Аллоҳ таоло томонидан инсониятга берилган энг улуғ инъом, бебаҳо туҳфадир. Зотан, у бағрикенглик ва мўътадилликка асосланган қарашлари, маърифий ғоялари билан нафақат ислом цивилизациясига, балки умумбашарий тамаддунги бебаҳо ҳисса қўшган буюк алломадир. Унинг тафаккури марказида инсон эрки, ақл ва илм туради.

Аллоҳ таоло инсонни энг гўзал суратда яратган. Инсон ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ мавжудотдир. Барча инсонлар Одам Атонинг фарзандлари бўлгани сабабли, инсонийлик жиҳатидан ўзаро биродар ҳисобланадилар. Улар орасидаги мусулмонлар динда ҳам биродардирлар. Инсонларнинг ўзаро устунлиги ахлоқий фазилатлар, таълим-тарбия билангина ўлчанади.

Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг Имом Мотуридий таваллудини кенг нишонлаш ҳақидаги қарори алломаларга юксак эҳтиром ифодаси ўлароқ,  ёш авлодни мутаассиб оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Зеро, X асрда мўътадил таълимотни инсониятга тарғиб қилган Имом Мотуридийни хотирлаш орқали бугун жамиятда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезилаётган тинчлик, бағрикенглик, мўътадиллик маданиятини таъминлаш сари муҳим қадам қўйилади.

Умрининг катта қисмини Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросини ўрганишга бағишлаган бир инсон сифатида, мен бу борада ҳар қандай вазифага ҳисса қўшишни шараф деб биламан.

Сўнмез Кутлу,

Туркиянинг Анқара университети профессори,

мотуридийшунос олим

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида истиқомат қилувчи мусулмон Сағир Аҳмад 2017 йили саратон касали билан оғриган саккиз яшар Марям исмли қизчасини йўқотган эди. давоми...

3356 17:00 / 06.08.2022
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳар, .Мўйи муборак Уккоша, жоме масжиди имомхатиби Илҳомжон домланинг волидаи муҳтарамаларининг давоми...

2136 06:59 / 29.09.2020
Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илмфани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти давоми...

1010 10:31 / 16.03.2025
Волга Болгарияси халқлари томонидан Ислом динининг қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги арафасида .Баракот, исломий китобларнинг концептуал чакана савдо давоми...

2413 14:00 / 25.03.2021