1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент вилояти отинойилари «Хон атлас» фестивалини ўтказдилар

12:01 / 29.09.2023 1853 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан миллий либосимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этиш, миллий қадриятларимизни мазмунан бойитиш мақсадида «Хон атлас» фестивалини ўтказиш анъанага айланди. 


Ушбу анъанага кўра 28 сентябрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида, маҳаллаларда, вазирлик ва идоралоарда, корхона ва ташкилотларда ана шу тадбир кенг кўламда ташкил этилди. Хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Тараққиёт маҳалласида ҳам Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда Қибрай тумани маҳаллий отинойилари иштирокида «Хон атлас» фестивали ўтказилди. 


Тадбирни вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нигора Имамова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда узоқ йиллик тарихимиз, миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз ҳақида сўз юритилди. Кийиниш одоби, аёл-қизларнинг жамият ривожидаги ўрни, атлас ва адрас каби миллий либосларимизга опа-сингилларимизнинг эътибори ҳақида фикрлар билдирилди.


Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди, аёл-қизларнинг юзларидаги табассум уларнинг мазкур анжумандан мамнун, қалблари шодликка тўла эканини намоён этиб турарди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг Вақф вазирлиги жорий йилнинг 19 январидан мамлакатнинг турли ҳудудларида Қуръони карим бўйича сабоқ берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича давоми...

3661 14:00 / 09.01.2019
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Вақфrdquo хайрия жамоат фонди томонидан Илмга эътибор ndash келажакка эътиборrdquo номли олий таълим давоми...

2324 14:25 / 28.11.2018
Жазоирдаги Қуръони Карим директори Ҳамди Исо пайшанба куни 24 соат давомида .Радио Қуръон, дастурлари расмий равишда эфирга узатилиши ва эшиттиришлар сифатини давоми...

2245 08:00 / 21.02.2021
Aндижон вилоятининг Шаҳрихон туманида .Book Max, китоб дўкони очилди. Шу билан .Ҳилолнашр, нашриётининг бешинчи ҳамкор китоб дўкони ўз фаолиятини бошлади. Китоб давоми...

1493 15:00 / 18.06.2022