1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил!

09:46 / 19.03.2025 2459 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй Роббим! Ҳолимизга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз?!

Зотан, энг меҳрибон, раҳм-шафқатли Зот Ўзингсан!

Шу сабабли бизларни махлуқотларнинг гултожи – инсон қилиб яратдинг; сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилдинг; меҳрибон, мусулмон ота-онага фарзанд қилиб бердинг!

Аллоҳим, бизга раҳм қилдингки, ҳам ақлан, ҳам жисмонан соғ-саломат вояга етдик! Ўзингни танитдинг, Ўзинггагина ибодат қиладиган, байтинг бўлмиш масжидларга талпинадиган қилиб қўйдинг!

Яратган Эгам, бизларга раҳм қилганинг сабаб юракларимиз Сенинг ва Расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқи билан урадиган бўлди, Каломинг – Қуръонга муҳаббатли қилдинг, уни севиб ўқийдиганлар сафига киргиздинг, дининг йўлида хизмат қилишни насиб этдинг, шу йўлда ғам чекадиган қилиб қўйдинг!

Эй Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизларни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, тақвомизни мустаҳкамлаб, қалбларимизни ислоҳ қилиб чиқишимизни насиб эт!

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Билиб-билмай қанчадан-қанча гуноҳу маъсиятларга қўл урдик, бизни афву мағфират айла! Ҳолимизга Ўзинг раҳм қилмасанг, батаҳқиқ, залолатда қоламиз!

Аллоҳим, ота-оналаримиздан марҳаматингни аяма, бизларни жаннатингда жамулжам қил! Аҳлимиз, фарзандларимизни Ўзинг рози бўладиган ҳолда тарбия қилишимизга ёрдам бер! Бизларга раҳм қил, сўнгги нафасимизгача ҳақ йўлингда бўлайлик!

Эй Роббим, қиёмат куни ҳамма сарсон бўлиб турганда бизларга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шафоат қила олмайдилар! Ўша даҳшатли ҳолатда биздан раҳматингни аяма! Бизларга жаҳаннамни раво кўрма, бунга тоқат қила олмаймиз!

Эй Роббим, фақат Сенинг раҳматинг ила жаннатга кирамиз! Мақсадимиз – жамолингни кўриш, бу саодатга бизларни мушарраф айла, муносиб бандаларингдан қил!

Эй Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Ўзингнинг розилигинга эриштир!

«Рамазон соғинчи» китобидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2021 йил 11 февралдаги 03-07/905-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан давоми...

6071 09:00 / 10.05.2022
. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Бомдод намозидан кейин давоми...

1352 05:18 / 02.11.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта давоми...

1191 05:35 / 11.11.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч вақт таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан едилар. Агар давоми...

952 04:01 / 08.08.2025
Аудиолар

227815 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146544 14:35 / 11.08.2021