1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Икки Умария масаласи

12:55 / 08.10.2024 1610 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аслида агар она ота билан бирга мавжуд бўлса, меросдан молнинг учдан бирини олишларини юқорида кўриб ўтдик. Ояти карима ҳам шунга ишора қилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯚ « ¬ ® ¯ ° ± ² ³

«Агар унинг фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир» (Нисо сураси, 11-оят).

Лекин шу ўринда иккита масала бор. Бу масалани Умар розияллоҳу анҳу ҳукм қилганлари учун ва жумҳур саҳобалар уни қўллаганлари сабабли «Умария масаласи» деб аталиб қолган. Яна бу масала «ғорровайн» деб ҳам аталади. «Ғорро» сўзи араб тилида юлдуз дегани бўлиб, бу икки масала машҳур бўлиб кетганидан уни икки юлдузга ўхшатишган. Унга кўра эр-хотиндан бири ўз улушини олгач, она улардан қолган молнинг учдан бирини олади. Бу ерда барча молнинг учдан бирини олмайди. Бунинг сурати қуйидагича:

Биринчи масала. Бир аёл вафот этиб, унинг эри, онаси ва отаси қолди. Эр ўзига фарз қилинган «яримни» олади. Она эса қолган молнинг учдан бирини олади, яъни эр ўзининг улуши бўлган мероснинг ярмини олади, мероснинг қолган ярмининг учдан бирини она олади. Ота эса асабалик йўли билан қолган молни олади. Биз ушбу масалада онага қолган молнинг учдан бирини бердик. Агар ҳамма мероснинг учдан бирини онага берганимизда, онанинг улуши отаникидан икки баробар ортиб кетар эди, чунки она учдан бирни олгач, отага олтидан бир қолади. Она аёл бўлиб, отадан икки ҳисса кўп олмоқда. Меросда бундай бўлиши мумкин эмас. Аммо биз онага қолган тариканинг учдан бирини берсак, отага учдан икки ҳисса қолади. Ислом шариати «эркакка икки аёл улушича» қоидасини жорий қилган.

Иккинчи масала. Бир киши вафот этиб, унинг ортидан хотини, онаси ва отаси қолди. Хотиннинг улуши тўртдан бир. Она эса қолган молнинг учдан бирини олади, яъни тўртдан учнинг учдан бирини олади. Қолган мол эса отага тегишлидир. Бу икки масаланинг жадвал кўриниши қуйидагича:

 

1-кўриниш 

 

6

 

½ эрга

3

Эр ўзининг улуши бўлган яримни, яъни олтидан учни олади

Қолган

молнинг

қисми онага

1

Она умумий тарикадан олтидан бирни, қолган тарикадан эса
учдан бирни олади

Ота (асаба)

2

Ота қолган икки ҳиссани,
яъни учдан бирни олади.

 2-кўриниш

 

4

 

¼ хотин

 

1

Хотин ўзининг улуши бўлган тўртдан бирини олади.

Қолган

молнинг

қисми онага

 

1

Она қолган молнинг учдан
бирини, яъни тўртдан
бирни олади.

Ота (асаба)

2

Ота қолган молни, яъни
тўртдан иккини олади.

Биринчи кўринишдаги онанинг улуши аслида олтидан бир, иккинчи кўринишда эса тўртдан бирдир. Лекин биз Қуръони Каримга нисбатан одобни сақлаган ҳолда иккала кўринишда ҳам онанинг улушини учдан бир қилиб кўрсатдик.

Умария масаласи Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида саҳобалар орасида воқе бўлган. Бу масала хусусида улар икки хил фикрни олға суришган:

Биринчиси: Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг фикри бўлиб, жумҳур саҳобалар ҳам ушбу фикрни айтишган ва Умар розияллоҳу анҳу шу фикрга суяниб, «Онанинг улуши қолган тариканинг учдан бири», деб ҳукм чиқарганлар.

Иккинчиси: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг фикри бўлиб, у жумҳур саҳобалар фикрига қарши чиққан. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо «Онанинг улуши тариканинг ҳаммасининг учдан бири», деб ҳукм қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу масалада Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу билан мунозара қилиб, «Аллоҳнинг Китобида «қолган молнинг учдан бири», деган жойи қани?» деган. Шунда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу у кишига «Аллоҳнинг Китобида онага эр-хотин билан бирга бўлганда учдан бирнинг ҳаммасини бериш йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло: «ота-онаси меросхўр бўлса», деган, яъни фақат ота-она қолсагина, она умумий тариканинг учдан бирини олади», деган (агар ота-она билан бирга эр ёки хотин қолса, бунда эр ёки хотин ўзининг фарз улушини олиб бўлгач, қолган тариканинг учдан бирини онага бериш тўғри бўлади).

Бу фикр жумҳур саҳобалар қўллаган ва Умар розияллоҳу анҳу ҳукм чиқарган фикр бўлиб, у Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларидир. Уламоларнинг кўпчилиги ҳам шу фикрни олишади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобалар ўртасидаги ушбу масала хусусида бўлиб ўтган турли қарашдан фуқаҳолар ўртасида ҳам турли фикр келиб чиққан. Уларнинг мероси тўғрисида иккита мазҳаб давоми...

1411 12:17 / 27 январь
Завуларҳомларнинг мероси Хунасанинг мероси Ҳомиланинг мероси Йўқолган, чўккан ва том остида қолганларнинг мероси Завуларҳомнинг таърифи. .Арҳом, сўзи луғатда давоми...

1042 14:07 / 29 октябрь
1. Бир аёл вафот этиб, ортида отаси, онаси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Ҳар бир меросхўрнинг улуши қандай бўлади Отага олтидан бир ndash 16, онага олтидан бир ndash 16, давоми...

1049 12:40 / 18 май
Ушбу мазҳаб соҳиблари завуларҳомларни тўртта синфга бўлишади ва ҳар бир синф учун фарълар ва ҳолатларни тақдим қилишади. Ушбу синфлардан ҳар бирининг меросининг давоми...

701 15:08 / 29 ноябрь
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021