1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари

11:34 / 03 февраль 1426 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикасининг диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принципларга таянади:

• Қонунийлик

• Виждон эркинлиги

• Диннинг давлатдан ажратилганлиги

• Тенглик

• Эркин фикрлаш

• Динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш

Қонунийлик принципига мувофиқ диний соҳадаги давлат сиёсати Конституцияга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Виждон эркинлиги принципига биноан Ўзбекистон Республикасида барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади.

Диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади.

Тенглик принципига мувофиқ фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлиб, бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади.

Эркин фикрлаш принципига кўра, фуқароларга бошқа шахслар, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқлари, эркинликларига ва қонуний манфаатларига дахл қилмаган ҳолда ўз фикрини эркин билдириш, очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурматга асосланган баҳс-мунозарага киришиш ҳуқуқи кафолатланади.

Динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш принципи асосида турли динларга эътиқод қиладиган ёки бирор-бир динга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли конфессияларга оид ташкилотлар ўзаро диний бағрикенглик, муроса, ҳурмат ва тушуниш асосида мулоқот ўрнатади.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун юртимизнинг қориси, .Имом Бухорий, номли Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида МДҲ давоми...

1974 10:13 / 29.10.2021
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

932 14:10 / 18.10.2024
Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган .Кўкча Оқтепа, жомеъ масжиди янги биносининг очилиш давоми...

2161 17:53 / 24.03.2022
Юртимиз уламолари Макка шаҳрида зиёратчилар жойлашган меҳмонхоналарда ҳаж ибодатининг одоблари ва унинг аҳкомлари ҳақида ҳожиларимизга маърифий суҳбатлар давоми...

858 18:09 / 29 май
Аудиолар

212715 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131930 14:35 / 11.08.2021