1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

16:08 / 19.04.2023 3078 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъ масжиди мўмин-мусулмонлар учун фойдаланишга топширилди.

Ушбу масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари, ҳомий ва саховатпеша инсонлар иштирок этди.

Тадбирда Ҳомиджон домла намозхонларни янги жомеъ биноси ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлаб, хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида: 25 сотих майдонни ўз ичига олган «Абдуллоҳ ибн Зубайр» жомеъси 2020-2023 йилларда маҳалла фаоллари, саховатпеша инсонлар кўмаги ва аҳоли ҳашари билан қуриб битказилган. Катта хонақоҳ ва унинг остида жойлашган ертўладаги намозхонада барча зарур шароитлар ҳозирланган. Хусусан, совутиш қурилмалари ўрнатилган, гилам остига иссиқ поллар ётқизилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 150 дан зиёд киши фойдаланиши мумкин.

Жомеъга баландлиги 38 метрли минора, бўйи 25 метр, айланаси 12 метр бўлган гумбаз ўзгача кўрк бағишлаб турибди. Узоқ масофадан кўзга ташланиб турувчи минора ва гумбази бўлган жомега Сергели ва Янгиҳаёт туманларида яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари билан бирга пойтахтга келган меҳмонлар ҳам ташриф буюриши мумкин.

Мажмуадаги кутубхонада намозхоналар диний-маърифий адабиётларни ўқиб билимларини ошириш имкониятига эга. Шунингдек, у ерда имом-хатиб, ноиблар, мутавалли ва қоровулхона сингари маъмурият бинолари ҳам ўрин олган. 100 дан ортиқ маркаб қўйишга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам мавжудлиги кишини қувонтиради.

 

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги .Измайлово, концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган давоми...

2172 16:34 / 10.11.2018
Насроний оилада туғилибўсган ва ҳаёти давомида фақат мусиқа билан шуғулланиб келган америкалик машҳур попмусиқачи Делла Майлис ислом динини қабул қилди, деб давоми...

3856 16:00 / 24.04.2019
Февраль ойининг жума куни Дублин шаҳрининг .Принcес стреет, кўчаси шимолида, ирландиялик мусулмон аёл Лорраине Коннор почта бўлимининг кириш эшиги ташқарисида давоми...

2130 10:37 / 28.03.2021
Миср шимоли АлАриш шаҳрининг АлСагҳа кўчасида жойлашган олтин дўконида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Балбалди вебсайти хабар берди. Ёнғин оқибатида дўкон ичидаги давоми...

2546 09:00 / 29.07.2021
Аудиолар

213187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132407 14:35 / 11.08.2021